язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2011 й. 242-сон "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.08.2011 й.

N 242



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА УЛАРНИНГ

ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ҲАРАКАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими фаолияти устидан давлат бошқаруви ва назорати схемаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотларга аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 3 ва 4-иловаларга мувофиқ функциялар юклансин.


3. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек бошқа ташкилотлар уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг тегишли функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари тўғрисидаги низомларни қайта кўриб чиқсинлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги икки ой муддатда фуқаро муҳофазаси бўйича мутахассис лавозими жорий этиладиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек бошқа ташкилотлар рўйхатини тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 24 августдаги

242-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда

уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат

тизими фаолияти устидан давлат

бошқаруви ва назорати

СХЕМАСИ

       


ФВДТ раҳбар органлари



ФВДТнинг кундалик бошқарув органлари



Фавқулодда вазиятларни тугатиш кучлари ва воситалари



Фавқулодда вазиятларни тугатиш учун молиявий ва моддий ресурслар захиралари










Р

е

с

п

у

б

л

и

к

а


д

а

р

а

ж

а

с

и


ФВВ;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;

ЛНКТ.


ФВВнинг ТВБМ;

давлат назорати органлари;

вазирликлар ва идораларнинг ФВБ ва НДХ;

турғун БП ва МБП.


Фуқаро муҳофазаси қўшинлари;

тўғридан-тўғри ва тезкор бўйсунишдаги қутқарув тузилмалари;

қутқарув тузилмалари ва хизматлари;

умумий ва махсус вазифали тузилмалар.


Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармасининг маблағлари ва давлат захираси моддий ресурслари захиралари;

молиявий ва моддий ресурсларнинг идоравий захираси;

халқаро ташкилотлар ва хорижий донорларнинг мурувват ёрдами;

Ўзбекистон Қизил Ярим ой Жамиятининг омборлар ва захиралар тизими.










М

а

ҳ

а

л

л

и

й


д

а

р

а

ж

а


Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.


Ҳудудий ФВ бошқармалари;

шаҳарлар ва туманларнинг фавқулодда вазиятлар бўлимлари;

ФВ бошқармасининг ОНХ;

Ташкилотларнинг НДХ;

Турғун БП ва МБП.


Қутқарув тузилмалари ва хизматлари;

умумий ва махсус вазифали тузилмалар.


Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий ва моддий ресурслари захираси;

халқаро ташкилотлар ва хорижий донорларнинг мурувват ёрдами;

Ўзбекистон Қизил Ярим ой Жамиятининг омборлар ва захиралар тизими.













О

б

ъ

е

к

т

л

а

р

д

а

р

а

ж

а

с

и


Ташкилотлар ва объектлар маъмурияти.


Объектларнинг ФВ бўлимлари;

махсус тайинланган мансабдор шахслар;

Турғун бошқарув пунктлари ва МБП.


Қутқарув тузилмалари ва хизматлари;

умумий ва махсус вазифали тузилмалар.


Молиявий ва моддий ресурсларнинг объектлар бўйича захираси;

молиявий ва моддий ресурсларнинг идоравий (юқори ташкилотнинг) захираси.







Фойдаланилаётган қисқартиришлар:

НДХ - навбатчилик-диспетчерлик хизматлари;

МБП - мобил бошқарув пунктлари;

ФВБ - ФВ бошқармалари;

ФВ бўлимлари;

ТНХ - тезкор навбатчилик хизматлари;

ЛНКТ - лаборатория назорати кузатиш тармоғи;

ТВБМ - танг вазиятларда бошқарув маркази;

БП - бошқарув пункти.

           

           




Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 24 августдаги

242-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисида" 1997 йил 23 декабрдаги 558-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 16 ноябрдаги 499-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 11-сон, 66-модда) 6-банди ва қарорга 3-илова.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2001 йил 1 ноябрдаги 434-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 11-12-сон, 62-модда) илованинг 4-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Улгуржи ва чакана савдони либераллаштириш ҳамда уни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 23 февралдаги ПФ-3722-сон Фармони)" 2006 йил 29 майдаги 99-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 39-модда) илованинг 3-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон қарори)" 2010 йил 17 декабрдаги 301-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 69-модда) илованинг 8-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 34-35-сон, 350-модда