язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш/ Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотларнинг аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича функциялари (ЎзР ВМ 24.08.2011 й. 242-сон қарорига 3-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 24 августдаги

242-сон қарорига

3-ИЛОВА



Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари,

бошқа ташкилотларнинг аҳоли ва ҳудудларни

фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича

ФУНКЦИЯЛАРИ


Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


ФВДТ фаолиятини бошқариш ва давлат назоратини амалга ошириш.

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни тугатиш тадбирларини амалга ошириш учун моддий ресурсларнинг идоравий захирасини жамлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тайёрлаш.

Аҳолини биринчи навбатда зарур товарлар билан таъминлаш ва фавқулодда вазиятларни тугатиш учун жалб этиладиган махсус тузилмаларни жиҳозлаш учун моддий бойликларнинг идоравий захирасини яратиш ва жамлаш.



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги


Фавқулодда вазиятлар чоғида жамоат тартибини, йўл ҳаракати хавфсизлигини ва ёнғин хавфсизлигини, объектлар, ҳудудлар, моддий ва маданий бойликларни муҳофаза қилишни таъминлаш.

Ёнғинларни профилактика қилиш ва ўчиришга оид тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш, улар билан боғлиқ қутқарув ишларини амалга ошириш.

ФВДТ бошқаруви органлари ва аҳолини ёнғин ҳолати, юзага келган ёнғинларни бартараф этиш, зиён ва кўрилиши мумкин бўлган зарарнинг дастлабки баҳоси тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.

Даволаш муассасалари билан биргаликда фавқулодда вазиятларда нобуд бўлган аҳолини ҳисобга олиш.

ФВДТ функционал қуйи тизимларини:

жамоат тартибини муҳофаза қилиш хизмати;

йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати;

ёнғин хавфсизлиги хизматини ташкил этишга ва уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги


Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни тугатиш соҳасида мутахассис кадрлар тайёрлашни ташкил этиш.

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқувчиларни "Ҳаёт хавфсизлиги" ўқув фани бўйича ўқитишни ташкил этиш.

Ўқув ва илмий-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш.



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги


Республика ҳудудидаги санитария-эпидемияга оид аҳволни кузатиш, назорат қилиш ва прогнозлаштириш.

Фавқулодда вазиятларнинг хусусиятини ҳисобга олиб зарар кўрган аҳолига тезкор тиббий хизмат кўрсатиш усулларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва такомиллаштириш.

Зарар кўрганларга тезкор тиббий хизмат кўрсатиш, фавқулодда вазиятлар минтақаларида санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларни ўтказишга оид ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.

Фавқулодда вазиятлар минтақаларига дори-дармонларнинг шошилинч етказиб берилишини таъминлаш.

Зарар кўрган ва транспортда ташиш мумкин бўлмаган касалларни ҳисобга олиш ва уларнинг фавқулодда вазиятлар зоналаридан эвакуация қилинишига доир ишларни мувофиқлаштириш.

Фавқулодда вазиятлар минтақаларидаги атроф табиий муҳитнинг радиоактив, кимёвий, заҳарли моддалар ва бактериал (биологик) воситалар билан ифлосланишини назорат қилишни ташкил этиш.

ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини фавқулодда вазиятлар зоналаридаги санитария-эпидемияга оид аҳвол тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.

Тиббий мулк, дори-дармонлар, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши воситалар захираларини яратиш ҳамда уларни зарур даражада сақлаш.

Аҳолини фавқулодда вазиятлар чоғида дастлабки тиббий ёрдам кўрсатишга ўқитиш ва тайёрлашнинг методик асосларини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Қизил Ярим ой Жамияти билан биргаликда санитария дружиналари ва постларини дастлабки тиббий ёрдам кўрсатишга тайёрлаш.

ФВДТ функционал қуйи тизимлари:

тиббий ёрдам хизмати;

санитария-эпидемия назорати хизмати фаолиятига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги


Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги объектлари жойлашган минтақалардаги радиациявий, кимёвий ва бактериологик вазиятнинг назорат қилинишини таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти - Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонининг қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг авария-қутқарув хизмати кучлари ва воситаларини, муҳандислик-сапёр бўлинмаларини, кимёвий хизмат бўлинмаларини, махсус техника ва моддий ресурсларни фавқулодда вазиятлар минтақаларига етказишда ҳарбий-транспорт авиациясининг қатнашишини таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни тугатиш учун идоравий мансуб объектларда фавқулодда вазиятлар юзага келиши хавфи бўлиши мумкинлиги тўғрисида ахборот тақдим этиш.



Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги


Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш объектларини қуришнинг аниқ йўналтирилган дастурларини кўриб чиқиш ҳамда улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун таклифлар тайёрлаш.



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида моддий ресурсларни яратиш ва фавқулодда вазиятларни тугатиш тадбирларини маблағ билан таъминлаш.



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


Фитопатологик назорат ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.

Қишлоқ хўжалиги экинзорларининг радиоактив ва заҳарли моддалар билан ифлосланишини назорат қилиш.

Эпифитотияларни тугатиш.

Сув омборлари, дарёлар ва каналлардаги гидротехника иншоотларидан фойдаланиш хавфсизлигини, уларда авариялар ва ҳалокатларнинг юзага келиши эҳтимолларини прогнозлаштириш.

Сув хўжалиги объектларининг иш режимини ўзгартириш ёки кейинчалик фойдаланиш заруратини белгилаш, сув омборларидан сувни авариянинг олдини олиш мақсадида чиқариб юбориш.

Сув омборларида сигнализация ва хабар беришнинг маҳаллий автоматик тизимларини яратиш.

ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари билан биргаликда сув босиши, тошқинлар, селларнинг олдини олиш ва уларнинг ҳалокатли оқибатларини камайтириш ҳамда тошқинлар сувлари ва селларнинг авариясиз ўтказилишини таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар мажмуини ташкил этиш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Сув омборлари, дарёлар ва каналлардаги гидротехника иншоотларининг ҳолатини назорат қилиш.

Сув омборларининг гидрологик режими, тошқинлар ва ҳалокатли сув босишлари мониторингини олиб бориш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари ҳамда аҳолини фавқулодда вазиятлар зоналаридаги агрокимёвий вазият, кутилаётган тошқинлар ҳамда тўғонлар ва сув омборларининг гидротехника иншоотлари ва бошқа сув манбаларининг уриб кетиши билан боғлиқ ҳалокатли сув босишлар тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.

ФВДТ функционал қуйи тизимлари:

сув хўжалиги хизмати;

ўсимликларни муҳофаза қилиш ва агрокимёвий назорат хизмати фаолиятига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси


Аҳоли ва атроф табиий муҳит учун радиациявий, кимёвий, бактериологик (биологик), ёнғин хавфини туғдирадиган товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши ва ҳудудидан олиб чиқиб кетилишини назорат қилиш ва ҳисобини юритиш.

ФВДТ функционал қуйи тизими:

ёнғин чиқиши, портловчи-радиациявий хавфли юклар (товарлар), заҳарли ва кимёвий моддалар, шунингдек кучли таъсир кўрсатадиган заҳарли моддалар олиб кирилиши ва олиб чиқилиши устидан кузатиш ва назорат қилиш хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси


Юқори даражада хавфли объектлар ҳамда интенсив саноат ва қишлоқ хўжалиги фаолияти жойлашган минтақаларда экологик вазият устидан давлат назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш, уни яхшилаш тадбирларини режалаштириш ва амалга ошириш.

Саноат чиқиндиларини тўплагичлар, чиқинди омборлари, заҳарли моддалар кўмиладиган жойлар ва бошқаларнинг жойлашиши ва улардан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга ошириш.

Сувдан фойдаланиладиган жойларда очиқ сув ҳавзаларидаги сувнинг ифлосланиши ва саноат, балиқчилик хўжаликлари ва бошқа тармоқларнинг чиқарадиган чиқитлари, шунингдек зарарли моддаларнинг атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши ва чиқиндиларнинг жойлаштирилиши устидан мониторинг олиб бориш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимларини экологик вазият, атроф табиий муҳитда заҳарли моддаларнинг отилиб чиқиши ва чиқариб юборилиши тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.

ФВДТ функционал қуйи тизими:

атроф табиий муҳитни қўриқлаш ҳамда экологик хавфсизлик бўйича назорат-инспекция хизмати фаолиятига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси Давлат геология

ва минерал ресурслар қўмитаси


Хавфли табиий геологик жараёнлар (кўчиш, қулаш, суффозиол, карст)нинг ривожланиш минтақалари (зоналари)ни аниқлаш; уларнинг фаоллашишини ўрганиш ва огоҳлантириш; ёнбағирларнинг табиий барқарорлигини сақлаш бўйича кўчкига қарши ва бошқа олдини олувчи тадбирлар биринчи навбатда ўтказиладиган зоналарни белгилаш.

Аҳоли пунктлари доирасида, тоғли ва тоғолди минтақаларда соғломлаштириш объектлари ва бошқа жамоат объектлари жойлашган зоналарда хавфли геологик жараёнлар мониторингини ташкил этиш ва олиб бориш, линияли иншоотлардан (йўллар, каналлар, электр узатиш линиялари, қувурлар ва шу кабилар) фойдаланувчи кон-руда корхоналари ва идораларнинг хўжалик фаолияти ҳудуди бундан мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимларини хавфли геологик жараёнларнинг ривожланиши эҳтимоллари тўғрисидаги геологик ахборот билан таъминлаш, кўчки хавфи бўлган минтақалардаги ҳудудлардан оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар бериш.

Ерости сувларининг радиоактив, кимёвий ва бошқа заҳарли моддалар билан ифлосланишини кузатиш ва назорат қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда хавфли зоналарда жойлашган, аҳолисини вақтинча эвакуация қилиш ёки босқичма-босқич хавфсиз жойларга доимий яшаш учун кўчириш шарт бўлган посёлкалар ва хўжаликлар рўйхатини белгилаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этиш.

Янгидан қурилаётган аҳоли пунктлари ва объектлар учун ер ажратишни келишиш; уларни ўзлаштиришда тоғ қияликлари барқарорлигининг сақланишини назорат қилиш.

Хавфли геологик жараёнлар бўйича маълумотларнинг компьютер банкини шакллантириш ва уларнинг таъсиридан кўрилган зарарларни баҳолаш.

ФВДТ функционал қуйи тизими:

хавфли геологик жараёнларни кузатиш хизмати фаолиятига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия,

картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси


Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини геодезия ва картография ахбороти, шунингдек ер-кадастр хариталари билан таъминлаш.



Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси


Экстремал шароитлардаги минтақаларда объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланишнинг, шунингдек ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳандислик жиҳатидан муҳофаза қилишнинг янги усулларини ишлаб чиқиш ва амалдагиларини такомиллаштириш.

Шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказишда шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидалари талабларига риоя этилиши юзасидан қатнашиш.

Фавқулодда вазиятлар натижасида объектларга ҳамда фуқароларнинг турар жойларига етказилган зарарни ҳамда қутқарув ишларини ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган моддий ресурсларга эҳтиёжларни ҳисоб-китоб қилиш.

ФВДТ функционал қуйи тизими:

шаҳарлар, аҳоли пунктлари ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳандисликка доир муҳофаза қилиш хизмати фаолиятига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази

Стихияли гидрометеорологик ҳодисаларни прогнозлаштириш ва кузатиш.

Селга ва кўчкига қарши тадбирларни ўтказиш зарур бўлган минтақалар ва зоналарни аниқлаш.

Атроф табиий муҳит (атмосфера, тупроқ ва ер усти сувлари)нинг ифлосланиши, гидрологик режим ва дарёлар қайирлари ҳамда ўзанларидаги тошиб кетишлар хавфи мониторингини ташкил этиш ва ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимларига гидрометеорологик ахборот тақдим этиш, атроф табиий муҳит ифлосланишининг экстремал юқори даражалари тўғрисида огоҳлантириш.

ФВДТ функционал қуйи тизими:

табиий гидрометеорологик ҳодисалар юзага келиши ва ривожланиши, атмосфера ҳавоси, тупроқ ва юза сувлар ифлосланиши устидан гидрометеорологик кузатишлар хизмати фаолиятига раҳбарлик қилиш.



"Ўзкоммунхизмат" агентлиги


Фавқулодда вазиятларда минтақалараро сув қувури тизимлари иншоотлари ишининг барқарорлигини ошириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

ФВДТ функционал қуйи тизими:

минтақалараро сув қувурларининг коммунал-техник хизматини ташкил этишга ва унинг фаолиятига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Республика ва маҳаллий даражаларда ҳамда ФВДТ фаолият кўрсатишининг барча режимларида телекоммуникациялар ва марказлаштирилган хабар бериш тизимларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.

Фавқулодда вазиятларни тугатишга раҳбарликни амалга оширувчи ФВДТ бошқарув органларини умумий фойдаланиладиган телекоммуникациялар ва телекоммуникацияларнинг идоравий тармоқлари билан устун даражада таъминлаш.

Фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва ФВДТ бошқарув органларига узатишни техник таъминлаш.

Хабар бериш, алоқа ва ахборот билан таъминлашнинг турғун воситаларига фойдаланиш-техник хизмат кўрсатишни шартномавий шартларда амалга ошириш.

ФВДТнинг функционал қуйи тизими:

хабар бериш ва алоқа хизмати фаолиятига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги


Радиоэшиттириш станциялари ва телевидение орқали фавқулодда вазиятлар хавфи ва юзага келганлиги тўғрисидаги ахборотни аҳолига етказиш.

ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари билан биргаликда аҳоли ўртасида фавқулодда вазият зонасида қолган одамларнинг биринчи навбатдаги ҳаракатлари тўғрисида тушунтириш ишларини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ФВДТнинг ҳудудий қуйи тизимлари раҳбарлари буюртманомалари бўйича аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш масалаларига оид телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Қизил Ярим ой Жамияти билан биргаликда аҳолини дастлабки тиббий ўзаро ва ўзига ўзи ёрдам кўрсатишга ўқитиш бўйича ихтисослаштирилган эшиттиришларни ташкил этиш.



Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини

назорат қилиш давлат инспекцияси


Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ва экспериментал авиациясида қидириш ва қутқаришни таъминлайдиган хизматлар фаолияти соҳасида давлат назорати.

Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сертификатлаштириш ишларини ташкил этиш ва таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига зарур ахборотларни тақдим этиш.



Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар

ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш устидан давлат назорати ва текшириши.

Темирйўл транспортида хавфли юклар, портловчи моддалар ва буюмлар транзитини амалга оширишда хулосалар бериш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига зарур ахборотларни тақдим этиш.



Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги

Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг

техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини

назорат қилиш давлат инспекцияси

Гидротехника иншоотларининг ҳолати, уларга табиий таъсирлар мониторингини ташкил этиш ва олиб бориш.

Сув хўжалиги ва энергетика объектларининг мукаммаллиги I, II ва III класс бўлган гидротехника иншоотларининг техник ҳолатини диагностика қилиш ва хавфсизлигини баҳолаш.

Мукаммаллиги I, II ва III класс бўлган, шунингдек республика ва минтақа сув хўжалиги энергетика тизимига кирувчи гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги ҳолатини назорат қилиш хизматини ташкил этиш.

Йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолати ишончлилигини ва хавфсиз ишлашини таъминлаш.

Йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш, уларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш, шу жумладан, лойиҳаларнинг экспертизадан ўтказилишини ташкил этиш, қурилишнинг сифати ва фойдаланишга қабул қилиб олинишини назорат қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига зарур ахборотларни тақдим этиш.



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни

назорат қилиш давлат инспекцияси


Нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш объектлари (қурилмалари)ни монтаж қилиш ва улардан фойдаланишда технология талабларига риоя этилишини назорат қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига зарур ахборотларни тақдим этиш.



Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада

назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси


Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилишда ва кўмирдан фойдаланишда хавфсизликни таъминлашга қаратилган олдини олиш чора-тадбирлари амалга оширилишини назорат қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига зарур ахборотларни тақдим этиш.



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда

ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар

олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси


Кимёвий, портловчи ҳамда бошқа юқори даражада хавфли объектларнинг ҳолатини назорат қилишни ташкил этиш ва амалга ошириш, уларда авариялар ва ҳалокатлар юзага келиши эҳтимолини прогнозлаштириш.

Техноген авариялар ва ҳалокатларнинг олдини олиш, радиоизотоп приборларини сақлаш ва улардан фойдаланиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни назорат қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимларини саноат объектларида юзага келган авариялар ва ҳалокатлар, уларнинг кўламлари, ривожланишининг бориши, етказиши мумкин бўлган зарари ҳамда фавқулодда вазиятларни тугатиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.

Ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисмлари бўлинмаларининг кон қазиш ишларидаги нафас олиш органларини муҳофаза қилиш воситаларини қўллашни ҳамда махсус жиҳозларни талаб этувчи газ портлашлари, отилиб чиқишлар ва тўлиб қолишлар билан боғлиқ аварияларни тугатишда қатнашишини таъминлаш.

ФВДТ функционал қуйи тизими:

кон-руда, кимё, нефть ва газни қайта ишлаш ҳамда қайта ишлаш саноатида ва "Тошметроқурилиш" объектларини қуришда ерости ўтиш ишларини бажаришда ишларнинг ҳолати ва хавфсиз олиб борилишини назорат қилиш хизмати фаолиятига раҳбарлик қилиш.



"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси


Авиация техникасидан авариясиз фойдаланиш ва парвозлар хавфсизлиги бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш.

Фавқулодда вазиятларни тугатиш учун зарур бўлган ФВДТнинг қутқарув тузилмалари, куч ва воситаларини, ҳарбий бўлинмалар ва юкларни фавқулодда вазиятлар минтақаларига ва орқага биринчи навбатда етказишни таъминлаш.

Қидирув экипажлари, қидирув ҳаво кемалари ва қутқарув тузилмаларининг қутқарув ишларини олиб боришда қатнашишини таъминлаш.

ФВДТ функционал қуйи тизими:

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг қидирув ва парвозларни авария-қутқарув жиҳатидан таъминлаш хизмати фаолиятига раҳбарлик қилиш.



"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси


Ишлаб чиқариш ва технологик жараённинг юқори даражада хавфли ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ бўлган авариялар ва ҳалокатларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш.

Идоравий мансуб объектларда авариялар келиб чиқиши эҳтимолини ва оқибатларини прогнозлаштириш, тармоқнинг бирлашмалари ва объектларида фавқулодда вазиятлар чоғида ишларнинг барқарорлигини ошириш.

Нефть ва газни қайта ишлаш ва бошқа хавфли объектлар ҳамда уларга ёндош ҳудудларда хабар бериш маҳаллий тизимларини яратиш.

Тармоқ объектларида фавқулодда вазиятларни тугатишда идоравий ихтисослаштирилган тузилмаларнинг қатнашишини таъминлаш.

ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини идоравий мансуб объектлардаги авариялар ва ҳалокатлар, кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек фавқулодда вазиятлар чоғида аҳолининг ҳаракат қилиши тартиби тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.

ФВДТ функционал қуйи тизими:

тармоқ объектларида ишларни олиб боришнинг ҳолати ва хавфсизлигини назорат қилиш идоравий хизмати фаолиятига раҳбарлик қилиш.



"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси


Иссиқлик ва гидравлик электр станциялари, электр ва иссиқлик тармоқлари асбоб-ускуналаридан ишончли ва хавфсиз фойдаланишга оид тадбирлар мажмуини, шунингдек иқтисодиёт объектлари ва республика аҳолисини электр ҳамда иссиқлик билан узлуксиз таъминлаш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.

Чорвоқ сув омборидан сувнинг ҳалокатли чиқариб юборилишидан огоҳлантирувчи хабар бериш тизими ишларини доимий назорат қилиш.

Чорвоқ сув омборида сув чиқариб юборилишини доимий назорат қилиш.

Ихтисослаштирилган ва қутқарув тузилмаларини доимий тайёр ҳолда сақлаш ҳамда энергия объектларидаги фавқулодда вазиятларни тугатишда иштирок этишини таъминлаш.

ФВДТ бошқарув органларини "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси объектларида юзага келган фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.

ФВДТ функционал қуйи тизими:

энергетика хизмати фаолиятига раҳбарлик қилиш.



"Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси


Ишлаб чиқариш ва технологик жараённинг юқори даражада хавфли ўзига хос хусусиятлари билан изоҳланадиган авариялар ва ҳалокатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.

Кимёвий хавфли объектлардаги аварияларнинг юзага келиши эҳтимоли ва оқибатларини прогнозлаштириш, фавқулодда вазиятлар чоғида улар ишларининг барқарорлигини ошириш.

Кимёвий хавфли объектлар ва уларга ёндош ҳудудларда хабар беришнинг маҳаллий тизимларини яратиш.

Кимёвий хавфли объектлардан кимёвий зарарланиши эҳтимоли бўлган зоналарни аниқлаш.

ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини авариялар ва ҳалокатлар, уларнинг оқибатлари, кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳолининг фавқулодда вазиятлар чоғида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.

Идоравий ихтисослаштирилган ва қутқарув тузилмаларининг тармоқ объектларидаги фавқулодда вазиятлар чоғида қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга оширишда қатнашишини таъминлаш.

ФВДТ функционал қуйи тизими:

тармоқ объектларида ишларни олиб боришнинг аҳволи ва хавфсизлигини назорат қилиш идоравий хизмати фаолиятига раҳбарлик қилиш.



"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси


Темирйўл транспорти воситаларидан авариясиз фойдаланиш, ташиш чоғида портловчи, ёнғин хавфи бўлган юклар ва кучли таъсир кўрсатадиган заҳарли моддаларни ташишда хавфсизликни таъминлаш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.

Фавқулодда вазиятларни тугатиш ва эвакуация тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган ФВДТ қутқарув тузилмалари, куч ва воситалари, ҳарбий бўлинмалар, махсус техника ва моддий ресурсларни биринчи навбатда ташишни таъминлаш.

Эвакуация қилиш мақсадида ташишни амалга ошириш учун фавқулодда вазиятларда эвакуация поездларини ташкил этиш.

Ёнғин ва тузатиш-тиклаш поездлари, Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ва бошқа идоравий мансуб авария-қутқарув бўлинмаларининг темирйўл транспортида фавқулодда вазиятларни тугатишда қатнашишини таъминлаш.

ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини темирйўл транспортидаги авариялар ва ҳалокатлар, уларнинг кутилаётган оқибатлари, кўрилаётган чора-тадбирлар ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини тугатишнинг бориши тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.

ФВДТ функционал қуйи тизими:

темирйўл транспортида ёнғин, портлаш хавфи бўлган юклар, кимёвий моддалар ва кучли таъсир кўрсатадиган заҳарли моддалар ташилишини назорат қилиш хизмати фаолиятига раҳбарлик қилиш.



"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси,

"Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини

тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси

Зарар кўрган аҳолини ва эвакуация қилинган аҳоли жойлаштирилган минтақалардаги аҳолини таъминлаш учун табиий офат зоналарига озиқ-овқат ва биринчи навбатда зарур бўлган товарлар етказиб берилишини ташкил этиш; тузилмаларнинг шахсий таркибига ва зарар кўрган аҳолига ошхоналарда (овқатланиш шохобчаларида) овқат тайёрлаш учун сув билан таъминлаш.

Сақлаш, технологик қайта ишлаш ва сотиш чоғида дон ва дондан қайта ишланган маҳсулотлар, озиқ-овқатлар ва бошқа товарларни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ФВДТнинг бошқа функционал қуйи тизимлари билан биргаликда озиқ-овқат ва сувларнинг радиоактив моддалар, оғир металлар, нитратлар ва пестицидлар билан йўл қўйилиши мумкин бўлган концентрацияларнинг белгиланган даражасидан ортиқча ифлосланишини назорат қилишни амалга ошириш.

Маҳсулотлар ва бошқа товарларни зарарсизлантириш, технологик қайта ишлаш ёки зарарсизлантириб бўлмайдиганларини йўқ қилиш.

Ўзбекистон Республикаси ФВДТ функционал қуйи тизими:

савдо ва овқатланиш хизмати фаолиятига раҳбарлик қилиш.



"Ўзмахсусимпэкс" давлат корхонаси


Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг буюртманомаларига биноан маҳаллий ва хорижий товар ишлаб чиқарувчилар, тижорат тузилмаларидан буюртмачининг маблағлари ҳисобига фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни тугатиш учун махсус техника, асбоб-ускуналар, приборлар ва материаллар харид қилишни амалга ошириш.



"Ўзмахсусмонтажқурилиш" акциядорлик компанияси,

"Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик жамияти

Қурилиш ва қурилиш-монтаж ташкилотлари негизида ихтисослаштирилган тузилмалар ташкил этиш ҳамда уларнинг фавқулодда вазиятлар минтақаларида қутқарув ишларини ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни бажаришда қатнашишини таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси ФВДТ функционал қуйи тизими:

шаҳарлар, аҳоли пунктлари ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш муҳандислик хизмати фаолиятига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги,

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси,

Автомобилда ташувчиларнинг ҳудудий уюшмалари, Йўловчилар

ташиш бўйича "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси

Фавқулодда вазиятларни тугатиш ҳамда эвакуация тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган ФВДТ қутқарув тузилмалари, куч ва воситалари, ҳарбий бўлинмалар ва юкларнинг биринчи навбатда ташилишини таъминлаш.

Автотранспортни ва транспорт воситалари асбоб-ускуналарини одамларни ташишга тайёрлашни таъминлаш.

Портловчи, ёнғин чиқиши хавфи бўлган хавфли юклар ва кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни ташиш чоғида хавфсизликни таъминлаш.

Йўл ва йўл иншоотларини ФВДТ қутқарув тузилмалари, куч ва воситаларини фавқулодда вазиятлар минтақаларига ташиш учун тайёрлаш.

Идоравий тармоқлар орқали ФВДТ бошқарув органларини, шунингдек йўловчиларни фавқулодда вазиятлар хавфи ёки юзага келганлиги тўғрисида хабардор қилишни ташкил этиш.

ФВДТ функционал қуйи тизимлари:

автотранспорт хизмати;

автойўл хизмати фаолиятига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси


Республика иқтисодиёти ва ҳудудлари учун хос бўлган антропоген ва табиий фавқулодда вазиятларнинг юзага келишини, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, аҳолини муҳофаза қилиш ҳамда сейсмик хавфсизликни таъминлаш бўйича тармоқлар ва объектларнинг фаолият кўрсатиши барқарорлигини оширишга доир тадбирларнинг самарадорлигини прогнозлаштириш муаммолари бўйича илмий тадқиқотларни ташкил этиш.

Зилзилаларни сейсмик минтақалаштириш ва прогнозлаштиришнинг, республика ҳудудидаги сейсмик ҳодисаларни комплекс кузатишни амалга оширишнинг илмий асослари ва усулларини ишлаб чиқиш.

ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини зилзилалар тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.

ФВДТ функционал қуйи тизими:

сейсмик хизмат фаолиятига раҳбарлик қилиш.



Суғурта ташкилотлари


Сув тошқини, кўчкилар, сел хавфи бўлган минтақаларда яшайдиган фуқароларни, шунингдек бинолар ва иншоотларни, моддий бойликлар ва қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини суғурталашни таъминлаш.



Ўзбекистон Қизил Ярим ой Жамияти


Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ФВДТнинг бошқа функционал қуйи тизимлари билан биргаликда аҳолини фавқулодда вазиятлар чоғида касаллар ва зарар кўрганларга дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда парвариш қилиш масалалари бўйича тайёрлаш.

Санитария дружиналарини тузиш, уларни юкланган вазифаларни бажаришга жиҳозлаш, тайёрлаш ва тайёргарлик ҳолатини назорат қилишда ФВДТнинг функционал ва ҳудудий қуйи тизимларига ёрдам кўрсатиш.

Халқ таълими ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида санитария постларини ташкил этиш ва ўқитиш.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, энг аввало, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ходимларини, курсантлар, ҳайдовчилар ва йўл-транспорт хизматлари ходимларини зарар кўрганларга биринчи тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатиш амалиётига контракт асосида ўқитишни ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда аҳолини дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш, ўзига ўзи ва ўзаро ёрдам бериш ҳамда зарар кўрганларга ғамхўрлик қилишга ўқитиш бўйича ихтисослаштирилган телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш.

Ўзбекистон Қизил Ярим ой Жамиятининг отрядлари ва бошқа кўнгиллилар бўлинмаларини ташкил этиш, ўқитиш, жиҳозлаш.

Фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистон Қизил Ярим ой Жамиятининг энг зарур товарлар омборлари ва захиралари тизимини ташкил этиш.



Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди

Маҳалла фуқаролар йиғинлари даражасида фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятларга тайёргарлик соҳасидаги вазифаларни ҳал этишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ҳамда бошқа ташкилотларга кўмаклашиш.

Маҳалла фуқаролар йиғинининг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган аҳолисини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш.

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш тадбирларига аҳолини ихтиёрий равишда жалб этиш.



Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси

Эпизоотияга қарши тадбирларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.

Эпизоотик вазиятни прогноз қилиш, ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ва ушбу касалликларни қўзғатувчилар тарқалишини чеклаш бўйича тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш.

Фавқулодда вазиятлар минтақаларида эпизоотияга қарши тадбирларни ўтказиш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш.

Эпизоотияларни тугатиш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари ҳамда аҳолини фавқулодда вазиятлар зоналаридаги эпизоотик вазият тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.

ФВДТ функционал қуйи тизимлари:

эпизоотияни бартараф этишда ветеринария хизмати фаолиятига раҳбарлик қилиш.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 34-35-сон, 350-модда