ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 22-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1-сон, Ички ишлар вазирлигининг 1-сон "Йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳамда йўловчилар, багаж ва юклар ташувларини амалга оширадиган ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 17.01.2014 й. Қарори (АВ томонидан 19.02.2014 й. 2560-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
19.02.2014 й.
N 2560
ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИНИНГ 17.01.2014 й. N 22 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 17.01.2014 й. N 1 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ 17.01.2014 й. N 1 |
ҚАРОРИ
Йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт
воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳамда
йўловчилар, багаж ва юклар ташувларини амалга
оширадиган ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан
ўтказишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) ижросини таъминлаш, йўналишга техник жиҳатдан соз автомобилларни чиқариш, автотранспорт воситаларини ва ҳайдовчилар саломатлигини сифатли назоратдан ўтказиш орқали йўл ҳаракати хавфсизлигини янада ошириш мақсадида, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. Йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳамда йўловчилар, багаж ва юклар ташувларини амалга оширадиган ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи
|
В. Исмаилов |
Соғлиқни сақлаш вазири
|
А. Алимов |
Ички ишлар вазири |
А. Ахмедбаев |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 24 февраль, 8-сон, 84-модда