Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.2003 й. 80-сон "Испания Қироллиги билан ҳар томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.02.2003 й.

N 80


ИСПАНИЯ ҚИРОЛЛИГИ БИЛАН ҲАР ТОМОНЛАМА

ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27-29 январда Испанияга давлат ташрифи давомида эришилган битимлар ва аҳдлашувлар амалга оширилишини таъминлаш ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция ва инсонпарварлик соҳаларида Испания Қироллиги билан икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ташриф давомида Испания билан икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган имзоланган битимлар ва эришилган аҳдлашувларни амалга ошириш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тижорат банклари билан биргаликда лойиҳалар экспертизаси 2-иловага мувофиқ ташкил этилишини таъминласинлар, Испаниянинг тўғридан-тўғри инвестициялари ҳисобига ҳамда Испания Ҳукумати ва тижорат банкларининг жалб этиладиган кредит линиялари доирасида уларни маблағ билан таъминлаш манбаларини аниқласинлар ҳамда компаниялар ва банклар иштирокида уларнинг амалга оширилишини таъминласинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Ўзбектуризм" миллий компанияси қуйидаги устувор йўналишлар бўйича икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар:

касб-ҳунар коллежларини жиҳозлашнинг устувор лойиҳаларини амалга ошириш, шаҳар ва қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш доирасида ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш, минтақалараро транспорт коммуникацияларини ривожлантириш, соғлиқни сақлаш объектларини замонавийлаштириш, сув хўжалиги объектлари қуриш ва уларни реконструкция қилиш учун Испания Ҳукуматининг "Тараққиётга Кўмаклашиш Жамғармаси" имтиёзли кредитларини ва Испаниянинг илғор технологияларини жалб этиш;

корхоналарни хусусийлаштириш ва акциялаштириш жараёнларида Испания компанияларининг иштирок этиши, биринчи навбатда Ўзбекистон минтақаларида қўшма ишлаб чиқаришлар барпо этишга тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб этиш;

Испания саноатчилар ва тадбиркорлар Конфедерацияси, шунингдек Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг "Ўзэкспомарказ" республика савдо-кўргазма маркази имкониятларини жалб этган ҳолда тадбиркорлар делегацияларини ўзаро айирбошлашни ташкил этиш, қўшма бизнес-семинарлар, тақдимотлар, кўргазмалар ўтказиш;

Ўзбекистоннинг туристик салоҳиёти кенг тақдимот қилиниши ва туристик инфратузилмани ривожлантириш, туризм соҳасида профессионал кадрлар тайёрлаш мақсадида Жаҳон Туризм Ташкилоти (Мадрид шаҳридаги қароргоҳи), шунингдек Испаниянинг етакчи туристик компаниялари билан ҳамкорликни фаоллаштириш.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 14 февралдаги

80-сон қарорига

1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг

Испанияга давлат ташрифи давомида эришилган аҳдлашувларни

амалга ошириш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни

ривожлантириш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

N

Тадбирларнинг номи

Бажариш

муддатлари


Масъуллар


Изоҳ


Давлатлараро сиёсий муносабатлар соҳаси

1.

Испания Қироли Хуан Карлос I нинг Ўзбекистон Республикасига расмий жавоб ташрифини ташкил этиш масалаларини ишлаб чиқиш (Испанияга Давлат ташрифи ташкил этилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов номидан ташаккурнома юбориш, шунингдек Қирол Хуан Карлос I ни 2004 йилда Ўзбекистонга таклиф этиш)

Испания томони билан келишув бўйича

Ташқи ишлар вазирлиги

Ташаккурномани 2003 йил февраль ойида юбориш

2.

Қирол Хуан Карлос I га ва Испания Ҳукумати Раиси Х.М.Аснарга ўзбек шеърияти ва прозасининг танланган китобларини юбориш

2003 йил февраль

Ташқи ишлар вазирлиги, Олий Мажлиснинг Парламентлараро алоқалар қўмитаси


3.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга Испаниянинг Ўзбекистон Республикасидаги Элчиси Х.М.Фрагнинг ишонч ёрлиғи топширилишини ташкил этиш

2003 йил февраль

Ташқи ишлар вазирлиги


4.

Испания ташқи ишлар вазири А.Паласионинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш


2003 йилнинг иккинчи чораги

Ташқи ишлар вазирлиги

Жорий йилнинг февраль ойи мобайнида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири номидан таклифнома юбориш

5.

Испани мудофаа вазири Ф.Трильонинг Ўзбекистонга ташрфини ташкил этиш


2003 йил апрель

Мудофаа вазирлиги

Жорий йилнинг февраль ойи мобайнида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири номидан таклифнома юбориш


6.

Ўзбекистон ва Испания Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг иккинчи қисмини ўтказиш


2003 йилнинг иккинчи ярми

Ташқи ишлар вазирлиги

Маслаҳатлашувларнинг биринчи қисми А.Ҳ. Комиловнинг 2001 йилда Мадридга ташрифи давомида бўлиб ўтди


7.

Икки мамлакат парламентлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш ва Испания парламент делегациясининг Ўзбекистонга ташрфини ташкил этиш


Испания томони билан келишувга кўра

Олий Мажлис

Алоқа ўрнатиш ва ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги таклиф билан Испания парламентининг икки палатаси раҳбарларига мактуб юбориш

8.

Испанияга Давлат ташрифи давомида имзоланган Инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш


Олий Мажлиснинг баҳорги сессиясида

Олий Мажлис

Ҳаммаси бўлиб 5 ҳужжат имзоланган, фақат айтиб ўтилган Битим ратификация қилишни талаб этади.

9.

Икки томонлама муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий негизини янада кенгайтириш.

Қуйидаги ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш:

Икки томонлама солиқ солишдан қочиш тўғрисидаги конвенция;

Йўловчиларни ва юкларни автомобиль транспортида халқаро ташиш тўғрисида битим;

Божхона ишларида ўзаро маъмурий кўмаклашиш тўғрисида битим;

Илмий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим

Испания томони билан келишувга кўра

Манфаатдор идоралар билан биргаликда Ташқи ишлар вазирлиги


10.

Ўзбекистон Республикасининг Барцелонадаги Фахрий консули П.В.Рахолининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш. Ташриф доирасида, Ташқи ишлар вазирлигидан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг етакчи нашриётлари билан учрашувларни ташкил этиш

2003 йил апрель-май

Ташқи ишлар вазирлиги

Жорий йилнинг февраль ойида Ташқи ишлар вазирлиги номидан тегишли таклифнома юбориш

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик

1.

Испания тадбиркорлар ва саноатчилар Конфедерацияси ҳомийлигида Испания ишбилармонлар доиралари вакиллари делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш

2003 йил иккинчи чорак

ТИАА, Ташқи ишлар вазирлиги, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси

Испания тадбиркорлар ва саноатчилар Конфедерациясига таклифнома юбориш


2.

Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича икки томонлама комиссия тузиш масаласини келишиб олиш

2003 йил

ТИАА, Ташқи ишлар вазирлиги

Комиссия тузиш масаласини ишлаб чиқиш бўйича чақириқ - ТИАА


3.

Тиббиёт коллежларини жиҳозлаш ва ижтимоий соҳадаги лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистонга имтиёзли кредитлар бериш шартларини келишиб олиш

2003 йил

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ТИАА, "Ўзмиллийбанк", "Асака" банки



4.

Кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини амалга ошириш учун Испания банклари кредит линиясини очиш имкониятини ишлаб чиқиш


2003 йил

Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, "Ўзмиллийбанк", "Асака" банки


5.

"Ибериа" авиакомпанияси билан Европа-Жанубий-Шарқий Осиё ҳаво кўприги бўйича йўловчилар ва юк авиа- ташувларини амалга оширишда таянч пунктлари сифатида Ўзбекистоннинг халқаро аэропортларидан фойдаланиш имкониятини ишлаб чиқиш

2003 йил биринчи ярим йиллиги

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, Ташқи ишлар вазирлиги



6.

Самарқанд шаҳрида Жаҳон Туризм Ташкилотининг "Буюк ипак йўли" лойиҳаси офисини очиш


2003 йил

"Ўзбектуризм" МК, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги



7.

Афғонистон иқтисодиётини тиклаш билан боғлиқ мумкин бўлган қўшма лойиҳалар бўйича Испания томонига таклифлар юбориш


2003 йил биринчи чорак

Иқтисодиёт вазирлиги, ТИАА, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси


Испания ишбилармон доиралари вакиллари делегациясининг Ўзбекистонга бўладиган ташрифи давомида мазкур масаланинг амалий жиҳатларини муҳокама қилиш (2003 йил иккинчи чорак )

Гуманитар соҳадаги ҳамкорлик

1.

Тошкент ва Мадрид шаҳарлари ўртасида қардошлик алоқалари ўрнатиш масалаларини ишлаб чиқиш


2003 йил иккинчи ярми

Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


Мадрид шаҳар мэрига Ташқи ишлар вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигидан таклифнома юбориш

2.

Самарқанд вилояти ва Кастилиа-Леон провинцияси ўртасида қардошлик алоқалари ўрнатиш масалаларини ишлаб чиқиш


2003 йил иккинчи ярми

Ташқи ишлар вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


Кастилиа-Леон провинцияси губернаторига Ташқи ишлар вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлигидан таклифнома юбориш

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Испания Қироллигига давлат ташрифига бағишланган фотоальбомни нашрга тайёрлаш


2003 йил иккинчи чорак

Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги


4.

Толедо (Испания) шаҳрида ўтказиладиган уч диний конфессиялар конференциясида Ўзбекистон вакиллари иштирокини таъминлаш

2004 йил

Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги



5.

Испанияда Амир Темур давлати ва Кастилия Қироллиги ўртасида тарихий дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 600 йиллигига бағишланган конференцияни тайёрлаш ва ўтказишда қатнашиш

2004 йил март

Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Маданият ишлари вазирлиги



6.

Ўзбекистон тўғрисида фильмни суратга олишни ташкил этиш мақсадида "ХХХ" хусусий телекомпанияси вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш

2003 йил май-июнь

"Ўзтелерадио" компанияси , Ташқи ишлар вазирлиги


Испания томонидан ташаббус кўрсатилади

7.

Барселонада Марказий Осиёга бағишланган кўргазмани ташкил этиш ва ўтказишда Испания томонига кўмаклашиш

2003-2004 йиллар

Маданият ишлари вазирлиги, Бадиий академия



8.

Ўзбекистон ва Испания олий ўқув юртлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантириш ва ҳамкорликни чуқурлаштириш

Испания томони билан келишув бўйича


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


Таклифлар Олий ва ўрта махсус вазирлиги томонидан киритилади


9.

Ўзбекистон Жаҳон тиллари давлат университетида испан филологияси факультетини ва испан тили чуқур ўрганиладиган академик лицейлар очиш масаласини ишлаб чиқиш

2003-2004 ўқув йили


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Алкала де Энарэс университети томонидан кўмаклашиш тўғрисидаги аҳдлашув мавжуд


10.

Ўзбекча-испанча луғатни тузиш ва нашр этиш устида ишлаш

2004 йил

Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 14 февралдаги

80-сон қарорига

2-ИЛОВА

Испания компаниялари ва банклари иштирокида

амалга ошириш мўлжалланаётган молия-инвестиция

ҳамкорлиги истиқболли лойиҳалари

Т/р

Лойиҳанинг номи


Талаб

қилинадиган

маблағлар


Бажарувчи

ташкилот


Лойиҳани амалга

ошириш муддатлари


I. ИСПАНИЯ ҲУКУМАТИНИНГ ИМТИЁЗЛИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ЛИНИЯСИ БЎЙИЧА ЛОЙИҲАЛАР

1.

Фаолият кўрсатаётган 50 тиббиёт коллежларини ўқув анжомлари билан жиҳозлаш


25 млн евро

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази)

2003-2004 йиллар

2.

Шаҳар ва қишлоқ коммунал инфратузилмаси соҳасида ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш


Лойиҳани техник-иқтисодий асослаш натижалари бўйича

"Ўзкоммунхизмат" агентлигининг "Бошкоммунгаз" корхонаси


3.

Ишлаётган сув хўжалиги объектларини реконструкциялаш ва замонавий асбоб- ускуналар билан жиҳозлаш


Лойиҳани техник-иқтисодий асослаш натижалари бўйича



4.

Оилада тиббий маданиятни ошириш, аёллар соғлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлод туғилиши ва уни тарбиялашнинг устувор йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирларининг мақсадли дастури (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 июлдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган) доирасида тиббиёт муассасаларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш

Лойиҳани техник-иқтисодий асослаш натижалари бўйича

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2004-2005 йиллар

5.

Тез тиббий ёрдам минтақавий марказларини жиҳозлаш

Лойиҳани техник-иқтисодий асослаш натижалари бўйича

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

2004-2005 йиллар

II. ЭКСПОРТ ВА ЛОЙИҲАВИЙ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ЛИНИЯСИ БЎЙИЧА ЛОЙИҲАЛАР:

2.1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш:

6.

"Экстра" маркали бойитилган йодли озиқ-овқат тузи ишлаб чиқаришни ташкил этиш


Лойиҳани техник-иқтисодий асослаш натижалари бўйича

"Хўжаикон Туз" АЖ

2004-2005 йиллар

7.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва 1350 тонна қувватга эга бўлган совутиш омборларидан фойдаланиш


Лойиҳани техник-иқтисодий асослаш натижалари бўйича

"Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" ХК, Наманган вилояти ҳокимлиги

2004-2005 йиллар

2.2. Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар:

8.

Йилига 20 млн дона сопол ғишт ишлаб чиқарадиган қўшма корхона ташкил этиш


Лойиҳани техник-иқтисодий асослаш натижалари бўйича

"Термизқурилиш-материаллари" КК, Сурхондарё вилояти

2004-2005 йилар

9.

Базальт момиқ асосида йилига 500 тонна иссиқлик-изоляция материаллари (тикма ва нотикма матилар, чилвирлар, холстлар, газлама материаллари) ишлаб чиқаришни ташкил этиш


2-2,5 млн АҚШ доллари

Наманган вилоятидаги "Ўзбектом" АЖ

2004-2005 йиллар

10.

Йилига 25 минг м3 қавариқ вермикулит ишлаб чиқарадиган қўшма корхона ташкил этиш


300 минг АҚШ доллари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

2004-2005 йиллар

2.3. Халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар:

11.

"Паркент шароби" (Тошкент вилояти), "Олтинсой шароби" (Сурхондарё вилояти), "Булунғур" ХК (Самарқанд вилояти) вино заводларини замонавийлаштириш


Лойиҳани техник-иқтисодий асослаш натижалари бўйича

"Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" ХК

2004-2005 йиллар

12.

Маҳаллий хом ашёдан фойдаланган ҳолда антибиотиклар ва бошқа фармацевтика препаратлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш


Лойиҳани техник-иқтисодий асослаш натижалари бўйича

"Ўзфармсаноат" концерни


13.

Ип калавалар ва боғлов докалари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш

8,47 млн АҚШ доллари

"Ўзбекенгилсаноат" ДАК






































Время: 0.0150
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск