ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.2003 й. 85-сон "Италия Республикаси фуқаролари учун виза тартиботларини соддалаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.02.2003 й.

N 85


ИТАЛИЯ РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИ УЧУН ВИЗА ТАРТИБОТЛАРИНИ

СОДДАЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси билан Италия Республикаси ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий ҳамкорликни янада фаоллаштириш, ишбилармонлик ва туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюраётган Италия Республикаси фуқаролари учун визаларни расмийлаштириш тартиботларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

ишбилармонлик мақсадларида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюраётган Италия Республикаси фуқаролари учун бир йил муддатга кўп марталик визаларни, Ўзбекистон Республикасидаги таклиф қилаётган юридик шахснинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилишига доир талабни бекор қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаларида 2 иш кунида расмийлаштирсин;

турист сифатида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюраётган Италия Республикаси фуқаролари учун 1 ойгача бўлган муддатга кўп марталик визаларни, туристик ташкилотларнинг туристик ваучерларини тақдим этиш зарурлигига доир талабни бекор қилган ҳолда 2 иш кунида расмийлаштирсин.

2. Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари ва идоралари ўз идоравий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И.Каримов








































Время: 0.1021
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск