ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Мажбурий ажратмалар ва тўловлар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.02.2003 й. 100-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат божи ставкалари ҳақида" 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарорини қисман ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
25.02.2003 й.
N 100
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ДАВЛАТ БОЖИ
СТАВКАЛАРИ ҲАҚИДА" 1994 ЙИЛ 3 НОЯБРДАГИ
533-СОН ҚАРОРИНИ ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШ
ТЎҒРИСИДА
"Давлат божи ҳақида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкалари 4-бандининг "п" кичик бандига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
иккинчи хат бошидаги "энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида" сўзлари "энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида" сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хат бошидаги "энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида" сўзлари "энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2003 й., 4-сон, 33-модда.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 2, 18-модда.