ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2003 й. 106-сон "Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма Қироллиги фуқаролари учун виза тартиботларини соддалаштириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
27.02.2003 й.
N 106
БУЮК БРИТАНИЯ ВА ШИМОЛИЙ ИРЛАНДИЯ
ҚЎШМА ҚИРОЛЛИГИ ФУҚАРОЛАРИ УЧУН ВИЗА
ТАРТИБОТЛАРИНИ СОДДАЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма Қироллиги ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий ҳамкорликни янада фаоллаштириш, ишбилармонлик ва туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюраётган Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма Қироллиги фуқаролари учун визаларни расмийлаштириш тартиботларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
ишбилармонлик мақсадларида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюраётган Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма Қироллиги фуқаролари учун бир йил муддатга кўп марталик визаларни, Ўзбекистон Республикасидаги таклиф қилаётган юридик шахснинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилишига доир талабни бекор қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаларида 2 иш кунида расмийлаштирсин;
турист сифатида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюраётган Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма Қироллиги фуқаролари учун 1 ойгача бўлган муддатга кўп марталик визаларни, туристик ташкилотларнинг туристик ваучерларини тақдим этиш зарурлигига доир талабни бекор қилган ҳолда 2 иш кунида расмийлаштирсин.
2. Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари ва идоралари ўз идоравий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И.Каримов