ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Адлия органлари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.02.2003 й. 114-сон "Ўзбекистон Республикаси адлия муассасалари ва судларни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
28.02.2003 й.
N 114
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ МУАССАСАЛАРИ ВА СУДЛАРНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Нотариат фаолиятини маблағ билан таъминлашни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 7 январдаги 4-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 12 ноябрдаги 523-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 11-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия муассасалари ва судларни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низомнинг 2-бандида:
учинчи хат бошидан "нотариат" сўзи чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хат боши билан тўлдирилсин:
"нотариал ишларни амалга оширганлик учун давлат нотариуслари томонидан ундириладиган давлат божининг 15 фоизи миқдоридаги маблағлар;
нотариал ишларни амалга оширганлик ва шартнома асосида кўрсатиладиган бошқа хизматлар учун ундириладиган тўловдан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг ажратмалари".
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2003 й., 4-сон, 37-модда.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 2, 20-модда.