ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.03.2003 й. 124-сон "Тошқин ва сел оқимлари, кўчки ҳодисаларининг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини тугатишга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
07.03.2003 й.
N 124
ТОШҚИН ВА СЕЛ ОҚИМЛАРИ, КЎЧКИ
ҲОДИСАЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА
УЛАРНИНГ ОҚИБАТЛАРИНИ ТУГАТИШГА
ДОИР КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАЙДИГАН
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
2002 йил декабрида республиканинг асосий дарёлари ҳавзаларида ёққан ёғингарчилик миқдори ўртача йиллик нормадан ортиқ бўлди. Ўзбекистон Республцкаси "Бошгидромет" бошқармаси маълумотларига кўра баҳор-ёз ойларида кўпгина сойларда тошқин ва сел оқимлари ўтиши, шунингдек кўчки ҳодисалари кутилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар оғир оқибатларининг олдини олиш, моддий зарарни ва уларнинг оқибатларини бартараф зтиш харажатларини камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Тошқин ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юбориш, кўчки ҳодисаларининг олдини олишни таъминлаш бўйича иловага мувофиқ Ҳукумат комиссияси ташкил этилсин.
2. Ҳукумат комиссияси тегишли вазирликлар, идоралар ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
икки ҳафта муддатда кўчки ва сел оқимлари ҳодисалари оқибатларининг олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқсин ҳамда уларнинг тегишлилигига кўра ўз кучлари ва маблағлари хисобига бажарилишини таъминласин;
жорий йилнинг 10 апрелигача хавфлилик даражасидан ҳамда хўжаликлар, объектларнинг Давлат геология қўмитаси ҳамда "Бошгидромет" бошқармаси хизматлари томонидан тайёрланган ва вилоятлар ҳокимликларига берилган рўйхатга мувофиқ сел, тошқин-кўчки зоналаридаги шаҳарчалар, қишлоқлар ва хўжаликлар аҳолисини бошқа жойга кўчирсин;
ўзбошимчалик билан олиб борилган қурилишлар, дарёларнинг қайирларидан кон билан боғлиқ бўлмаган материалларни рухсатсиз қазиб олиш ва бошқа ишлар ҳисобига дарёлар ва сойларнинг сув ўтказиш имкониятларини пасайтириш ҳолларига барҳам берсин;
объектлар ва гидроиншоотлар бўйича зарур ҳимоя тадбирлари ва авария-тиклаш ишлари бажарилишини ташкил этсин, бу ишлар учун тегишлилигига кўра алоҳида лойиҳалар ва сметалар бўйича ҳақ тўласин;
сел ва тошқинлар рўй берадиган даврда кеча-кундуз навбатчилик хамда сув хўжалиги ва энергетика объектлари иши устидан назорот ўрнатсин;
хавфли зоналарда табиий тусдаги фавқулодда вазиятларни кузатиш ва огохлантириш постлари қўйсин, постларни ишончли хабардор қилиш алоқа воситалари билан жиҳозласин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар пайдо бўладиган масаладарни тезкорлик билан ҳал этиш учун кеча-кундуз фаолият кўрсатувчи штаблар ташкил этсинлар, штаблар ихтиёрига зарур миқдорда автотранспорт, ёнилғи-мойлаш материаллари ва алоқа воситалари ажратсинлар. Тошқин ва сел оқимлари ўтадиган зоналарда хавфли участкаларни аниқласинлар, уларда кеча-кундуз навбатчилик ташкил этсинлар ва тегишлилигига кўра халқ хўжалиги объектларини сақлаш чора-тадбирларини кўрсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Давсувхўжаликназорат" инспекцияси жорий йилнинг 1 апрелигача барча сув омборларининг ҳолатини текшириб чиқсинлар ҳамда уларнинг иш режими устидан назорат ўрнатсинлар. Каналлар, иншоотлар, сел ўтадиган жойлар ва дамбаларнинг сел ва тошқин сувларини ўтказишга тайёрлиги текширилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси:
хавфли кўчки участкалари фаоллашуви ҳамда ўпирилишлар пайдо бўлиши мумкин бўлган зоналарни аниқлаштирсин, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларини ўз вақтида ишончли ахборот билан таъминласин;
кўчки жараёнлари ва ўпирилишлар билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятлар пайдо бўлиши бевосита хавф солганда ҳокимликларга ахолисини хавфли зоналардан доимий ва вақтинча кўчириш мақсадида хўжаликлар ва объектлар рўйхатини берсин;
ёзги дам олиш мавсуми бошланишидан олдин болалар соғломлаштириш оромгохлари, дам олиш уйлари, туристик базаларни текшириб чиқсин ва зарурат бўлганда тегишли ёзма кўрсатмалар берсин.
6. Ўзбекистрн Республикаси "Бошгидромет" бошқармаси:
жорий йилнинг 1 апрелигача Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Давлат геология қўмитаси билан биргаликда қор заҳираларини, сел ва кўчки хавфи бўлган зоналарни аниқлаш мақсадида тоғли ва тоғолди туманларини, шу жумладан, чегарадош давлатлар худудларини авиация кўмагида текшириб чиқсин. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу ишларни амалга ошириш учун "Бошгидромет" бошқармасига Вазирлар Маҳкамасининг заҳира жамғармасидан 60 млн сўм ажратсин;
хавфли зоналар. шунингдек баланд тоғлардаги ёриб чиқиш хавфи бўлган кўллар устида мунтазам равишда назорат учишлари олиб борсин ва уларнинг ҳолатини текширсин;
жорий йилнинг 1 июнигача Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда баланд тоғлардаги. ёриб чиқиш хавфи бўлган кўллар, шу жумладан чегара зоналаридаги кўлларни кузатиш учун ишончли алоқа ва хабар бериш тизимлари билан жиҳозланган ва таъминланган вақтинчалик постлар ташкил қилсин;
вилоятлар ва туманлар ҳокимликларига хавфли гидрометеорологик ҳодисалар хавфи зонасидаги хўжаликлар ва объектлар, шунингдек уларни ҳимоя қилиш бўйича тавсия этиладиган тадбирлар рўйхатларини ўз вақтида берсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги жорий йилнинг 15 майигача қўшни давлатлар ҳудудидаги республика учун хавф солувчи ёриб чиқиш хавфи бўлган кўллар ва селларни келтириб чиқарувчи участкаларни кузатиш учун авиация ишларини олиб боришга Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ҳукуматларининг рухсатномаларини олиш масаласини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Бошгидромет" бошқармаси ҳамда Давлат геология қўмитаси билан келишган ҳолда баҳорги-ёзги тошқинлар даврида сел ва тошқин сувлари ўтиши хавфи бўлганда сойларга, сел, қор кўчкилари содир бўладиган жойларга ва бошқа хавфли участкаларга бориш йўлларида постлар ташкил этсин, уларда одамлар, автотранспорт ва техниканинг хавфли зоналарга ўтишига йўл қўймаслик мақсадида шлагбаумлар ўрнатсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги шикастланган аҳолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий ёрдам пунктларини зарур миқдорда тайёрлаб қўйсин, уларни зарур асбоб-анжомлар билан таъминласин. Дори-дармонлар, санитария-гигиена воситалари ва эпидемияга қарши воситалар заҳиралари яратилсин.
10. "Ўзагросуғурта" ва "Кафолат" компаниялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда қор кўчкиси, сел ва тошқин зоналаридаги иморатлар, уй-жойлар, чорва моллари, фуқароларнинг шахсий мулки, фермер ва ширкат хўжаликларини, ишлаб чиқариш ва ижтимоий йўналишдаги объектларни ихтиёрий суғурта қилиш бўйича шартномалар тузиш ишларини олиб борсинлар.
11. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
қор кўчкиси, сел, тошқин даврида вазирликнинг шахсий таркибини кучайтирилган иш тартибига ўтказсин, жойларда кеча-кундуз навбатчиликни ташкил этсин, шунингдек аҳолини шошилинч хабардор қилиш учун уларни ишончли алоқа воситалари билан таъминласин;
жорий йилнинг 1 апрелигача вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда кичик дарёлар, сойлар ўзанларини ва кўприкларни текширувдан ўтказсин, хавфли участкаларни аниқласин ҳамда уларни мустаҳкамлаш ишлари бажарилишини назорат қилсин;
геологик ва гидрометеорологик вазият тўғрисидаги ахборотларни йиғиш, ўрганиб чиқиш ва айирбошлашни ташкил этсин. Вазирлар Маҳкамасига республика ҳудудида вужудга келган фавқулодда вазиятлар ва табиий офатларнинг кутилиши мумкин бўлган оқибатларини бартараф этиш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот тақдим этилсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
2003 йил 7 мартдаги
124-сон қарорига
ИЛОВА
Тошқин ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб
юбориш, кўчки ҳодисаларининг олдини олишни
таъминлаш бўйича Ҳукумат комиссияси
ТАРКИБИ
Жўрабеков И.Ҳ. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, комиссия раиси |
Субанов Б.Д. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири, комиссия раисининг ўринбосари |
Қалибеков И.Ж. |
- |
Вазирлар Маҳкамаси Агросаноат комплекси котибияти мудири, комиссия котиби |
Комиссия аъзолари; |
||
Юнусов Р.Р. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик концерни раиси |
Юсупов Н.С. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири |
Арипов А.Н. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори |
Обидов Қ.Ғ. |
- |
Андижон вилояти ҳокими |
Яманқулов У.Я. |
- |
Жиззах вилояти ҳокими |
Зайниев Н.З. |
- |
Қашқадарё вилояти ҳокими |
Жабборов Т.О. |
- |
Наманган вилояти ҳокими |
Мирзиёев Ш.М. |
- |
Самарқанд вилояти ҳокими |
Қодиров Т.Ў. |
- |
Сурхондарё вилояти ҳокими |
Мирзақулов У.М. |
- |
Тошкент вилояти ҳокими |
Отабоев А.А. |
- |
Фарғона вилояти ҳокими |
Назиров Ф.Ғ. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири |
Лҳмедов Н.А. |
- |
Давлат геология қўмитаси раиси |
Шоисматов Э.Р. |
- |
"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси раиси |
Камахов Т.К. |
- |
"Давсувхўжаликназорат" инспекцияси раиги |
Холмуҳамедов Ў.О. |
- |
"Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директори |
Чуб В.Е. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармаси бошлиғи |
Римаюв О.Ж. |
- |
"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси раиси |
Шеримбетов Ҳ.С. |
- |
Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси |
Жалолов А. А. |
- |
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари |
Ибрагимов Х.С. |
- |
Ички ишлар вазирининг ўринбосари |
Саидов А.М. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари |
Неъматов И.Т. |
- |
Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари |
Зинин В.И. |
- |
Молия вазирининг ўринбосари |
Худойбергенов Ю.Х |
- |
"Амударё" ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмасининг бошлиғи (келишув бўйича) |
Ҳамидов М.Х. |
- |
"Сирдарё" ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмасининг бошлиғи (келишув бўйича) |
Изоҳ: Ҳукумат комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган такдирда комиссия таркибига уларнинг ўрнига янгидан тайинланган шахслар киритилади.