ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Иқтисодиётнинг умумий масалалари / Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт якунлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг 16.10.2009 й. 5-сон баёни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

МАЖЛИСИНИНГ

БАЁНИ

16.10.2009 й.

N 5

Раислик қилувчи:

Мирзиёев Ш.М. -

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

Қатнашганлар:


Ўзбекистон Республикаси

Бош вазирининг ўринбосарлари

Р.С.Азимов, А.Н.Арипов, Ф.Ш.Акбарова, Р.С.Қосимов, У.У.Розукулов, Б.А.Хўжаев, Э.Р.Шаисматов

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг Давлат маслаҳатчиси

В.А.Голишев

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси қўмиталари раислари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати масъул ходимлари, матбуот вакиллари (рўйхат бўйича).



2009 йилнинг 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш якунлари ва шу йил 13 февралда республика

Ҳукумати мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти

И.А. Каримов томонидан  белгилаб берилган иқтисодий

ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурининг  энг муҳим

устувор вазифаларини амалга оширишни таъминлашга

доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

(Мирзиёев)


1. Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов томонидан шу йил 13 февралда республика Ҳукуматининг мажлисида белгилаб берилган 2009 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури энг муҳим устувор вазифаларининг ҳамда Инқирозга қарши чоралар дастури доирасида қабул қилинган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози оқибатларининг салбий таъсирини бартараф этиш чора-тадбирларининг амалга оширилиши 2009 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатлари сақланишини таъминлади.


Ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши жорий йилнинг 9 ойида 8,0 фоизни ташкил этди, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 9,1 фоизга, истеъмол товарлари - 13,7 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш - 3,3 фоизга, қурилиш ишлари - 33,5 фоизга, хизматлар кўрсатиш ҳажми - 15,8 фоизга кўпайди. Давлат бюджети ЯИМга нисбатан 0,2 фоиз миқдоридаги профицит билан ижро этилди, инфляция даражаси прогноз кўрсаткичларидан ошмади.


Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ўзлаштирилган капитал қўйилмалар ҳажмларининг 28,3 фоизга ўсишини таъминлади, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажмлари 2,1 бараварга кўпайди. 371 та ишлаб чиқариш объекти, шу жумладан енгил саноатда ва тўқимачилик саноатида 71 та, озиқ-овқат саноатида 139 та, қурилиш материаллари саноатида 122 та, машинасозликда 13 та объект фойдаланишга топширилди.


Мамлакатимиз экспорт қилувчиларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари экспорт қилинаётган маҳсулотлар турларини ва экспорт бозорлари географиясини кенгайтириш, ташқи савдо айланмасининг 2,3 млрд доллардан ортиқ миқдордаги ижобий сальдосини таъминлаш имконини берди.


Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш доирасида маҳсулотларнинг 100 тадан кўпроқ янги турлари ўзлаштирилди, маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми 2 бараварга кўпайди, 2,6 млрд АҚШ доллари миқдорида импортнинг ўрнини босадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш таъминланди.

743,5 мингта (2008 йилнинг шу даврига нисбатан 136,4 фоиз) иш ўрни, шу жумладан кичик бизнесда 311,1 мингта, корхоналар билан кооперациялашган ҳолда 77,9 мингта касаначилик иш ўрни, Инқирозга қарши чоралар дастури тадбирларини амалга ошириш ҳисобига 213,3 мингта иш ўрни ташкил этиш таъминланди.


Ишлаб чиқариш инфратузилмасини ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришни жадаллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар 164,4 километр узунликдаги автомобиль йўлларида 4 полосали тупроқ кўтармасини қуриш ишларини тугаллашни, 256,5 километр автомобиль йўлларини ва 15 та кўприкни фойдаланишга топширишни таъминлади. 199 та касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни қуриш ва мукаммал реконструкция қилиш тугалланди. Тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича қишлоқ жойларда “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банкининг имтиёзли кредитлари ҳисобига комплекс тарзда турар жойлар қуриш учун 42 та массив тайёрлаб қўйилди.


Банкларнинг капиталлашув даражасини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларининг амалга оширилиши банкларнинг ялпи капиталини 41,2 фоизга, аҳоли депозитларини 68,8 фоиз кўпайтиришга кўмаклашди. Тижорат банкларининг инвестиция жараёнларидаги фаоллашуви иқтисодиётнинг реал секторига кредит қўйилмаларининг 34,3 фоизга ўсишини таъминлади.


Шу билан бирга, "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзагромашсервис" уюшмаси, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, "Агрегат заводи" ОАЖ бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши таъминланмади.

Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари (27%), "Ўзавтосаноат" АК (39%), "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси (66%), "Ўзфармсаноат" давлат концерни (75%), "Ўзқурилишматериаллари" АК (93%), "Ўзметкомбинат" бирлашмаси (98,9%) томонидан маҳсулотларни экспорт қилиш прогноз кўрсаткичлари бажарилмади.

51 та инвестиция лойиҳасини амалга оширишда, шу жумладан “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компаниясида 17 та инвестиция лойиҳаси, "Ўзбекенгилсаноат" ДАКда - 7 та, “Ўзавтосаноат” АКда - 4 та, “Ўзбекэнерго” ДАК, “Ёғмойозиқовқатсаноат” уюшмаси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказида - 3 тадан, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзбеккўмир” ОАЖ ва Соғлиқни сақлаш вазирлигида - 2 тадан инвестиция лойиҳасини амалга оширишда тармоқ жадвалларидан орқада қолишга йўл қўйилган.

Хўжалик бирлашмалари тизимида 39 та маҳаллийлаштириш лойиҳаси, шунингдек республика ҳудудларида 24 та маҳаллийлаштириш лойиҳаси бўйича маҳсулотларни ишлаб чиқариш бошланмаган. Тармоқларнинг 35 та маҳаллийлаштириш лойиҳаси, шу жумладан, "Ўзэлтехсаноат" уюшмасида 8 та, "Ўзқурилишматериаллари" АК, "ТТЗ" ОАЖда - 5 тадан, "Ўзбекенгилсаноат" ДАКда - 4 та, "Ўзагромашсервис" уюшмаси, "Ўзфармсаноат" давлат концернида - 3 тадан, "Ўзавтосаноат" АКда - 2 та маҳаллийлаштириш лойиҳаси бўйича ишлаб чиқариш ҳажмлари юзасидан прогноз топшириқлар бажарилмади. 89 та минтақавий маҳаллийлаштириш лойиҳалари, шу жумладан Тошкент шаҳрида - 59 та, Тошкент вилоятида - 8 та, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида - 5 тадан лойиҳа бўйича прогноз кўрсаткичлари бажарилмади.

Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида иш ўринларини қўшимча равишда кўпайтириш учун мавжуд имкониятлар етарли даражада ишга солинмаган.

Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида - автомобиль йўлларини таъмирлаш дастури бўйича, Андижон, Бухоро, Қашқадарё вилоятларида - қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминлаш юзасидан капитал қўйилмаларни ўзлаштириш бўйича, Қашқадарё, Наманган ва Хоразм вилоятларида - соғлиқни сақлаш объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ишлар паст суръатларда амалга оширилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида, Андижон, Бухоро, Жиззах, Наманган, Сурхондарё, Сирдарё, Самарқанд, Тошкент вилоятларида 19 та касб-ҳунар коллежини, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент вилоятларида ва Тошкент шаҳрида 49 та умумтаълим мактабини янги ўқув йилигача фойдаланишга топшириш таъминланмади.



I. Жорий йилнинг 9 ойида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш дастури энг муҳим устувор вазифаларининг,

Инқирозга қарши чоралар дастури чора-тадбирларининг

амалга оширилиши, экспорт прогнозининг ижроси ҳамда

2009 йилда белгиланган прогноз параметрларнинг сўзсиз

бажарилишини таъминлашга доир қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида

(Азимов, Розукулов, Камалов, Ибрагимов, Акрамов,

Ҳайдаров, Отахонов, Мадиев, Мансуров)


2. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 10 кун муддатда кенгайтирилган мажлисларда:

2009 йилнинг 9 ойида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ва иқтисодий ислоҳотларнинг боришини танқидий таҳлил қилсинлар;

Инқирозга қарши чоралар дастурининг назарда тутилган тадбирларини ҳамда тасдиқланган энг муҳим мақсадли комплекс дастурлар, Инвестиция дастури, маҳаллийлаштириш, иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларини модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурлари, асосий моддий ва қиймат балансларининг барча прогноз кўрсаткичларини жорий йилнинг охиригача бажаришни таъминлашга йўналтирилган қўшимча чора-тадбирлар белгиласинлар;

2010 йилнинг I чорагида ва умуман йил мобайнида, шу жумладан ишлаб чиқариш дастури ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотга “буюртмалар портфели” учун хом ашё, ёқилғи ва материаллар харид қилиш юзасидан ўз вақтида шартномалар тузиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, тендерлар ўтказиш ва инвестиция лойиҳалари бўйича молиялаштиришни бошлаш ҳисобига иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши учун тайёргарлик чора-тадбирларини кўрсинлар.


3. "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси (Иминов), "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси (Тян), "ТТЗ" очиқ акциядорлик жамияти (Сайдаминов), "Агрегат заводи" очиқ акциядорлик жамияти (Сайдуллаев), "Чирчиққишлоқмаш" очиқ акциядорлик жамияти (Сраджев) раҳбарларига маҳсулот экспортининг прогноз кўрсаткичларини бажариш, маҳсулотнинг таннархини пасайтириш ва рақобатбардошлилигини ошириш, маҳсулотларни сотишнинг янги бозорларини топиш ва ташқи бозорларда мамлакатимиз маҳсулотлари позициясини ҳимоя қилиш борасида улар томонидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилсин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У.Розукулов "ТТЗ" очиқ акциядорлик жамиятида ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигининг бошқа корхоналарида модернизация қилиш, маҳсулотларнинг талаб юқори бўлган янги турларини ўзлаштириш лойиҳалари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг таннархини пасайтириш ва рақобатбардошлилигини ошириш тадбирлари ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.


4. Хўжалик бирлашмалари, корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари экспорт ҳажмини кўпайтириш бўйича қўшимча топшириқни ҳисобга олган ҳолда 2009 йил якунлари бўйича экспорт прогнози бажарилиши учун уларнинг шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсинлар.

Иқтисодиёт вазирлиги (Бекенов), Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (Ғаниев):

йўл қўйилган қолоқликнинг ўрнини тўлдириш зарурлигини ва экспорт маҳсулотлар турлари ва ҳажмини, маҳсулотларни экспорт қилиш географиясини қўшимча равишда кенгайтиришни ҳисобга олган ҳолда вазирликлар, идоралар, йирик корхоналар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан жорий йилнинг IV чораги учун экспорт топшириқлари бажарилиши устидан ҳар ҳафталик мониторинг олиб борсинлар;

Марказий банк (Муллажонов), Молия вазирлиги (Гуськова), Давлат божхона қўмитаси (Носиров), "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси (Раматов), бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда яхшиланаётган нарх конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда маҳсулотларни жадал экспорт қилишда корхоналарга амалий ёрдам кўрсатсинлар;

бир ой муддатда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Эсанов), Марказий банк (Муллажонов), Давлат божхона қўмитаси (Носиров) ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда республиканинг ички бозорини таъминлашга зарар етказмасдан ва тушумлар юзасидан белгиланган валюта назорати чора-тадбирларига риоя қилган ҳолда 2010 йилда мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга етказиб бериш ҳажмлари ва географиясини кенгайтириш механизмлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.


5. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари таркибига кирадиган хўжалик бошқаруви органлари ва йирик корхоналар раҳбарлари, маҳсулотларни экспорт қилиш географияси, турларини кенгайтириш ва уларнинг ташқи бозорларга кириб боришини фаоллаштириш, конъюнктура ёмонлашган тақдирда маҳсулот экспортининг прогноз параметрлари бажарилишини таъминлашнинг муқобил вариантлари (сценарийлари)ни ҳисобга олган ҳолда, 2010 йил учун экспорт топшириқларини бажариш тадбирларини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Иқтисодиёт вазирлиги (Бекенов) ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (Ғаниев) билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари раҳбарларига тасдиқлаш учун киритсинлар.


6. Қуйидагиларга:

"Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси (Ҳайдаров), "Ўзагромашсервис" уюшмаси (Абдуқодиров), "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси (Назаров), "Агрегат заводи" ОАЖ (Сайдуллаев) раҳбарларига - маҳсулот ишлаб чиқаришнинг прогноз кўрсаткичларини бажариш юзасидан;

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси (Назаров), "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси (Ҳайдаров), “Ўзавтосаноат” АК (Иминов), "Ўзбекэнерго" ДАК (Тешабоев), “Ёғмойозиқовқатсаноат” уюшмаси (Бўриев), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Эсанов), “Ўзбеккўмир” ОАЖ (Хурсанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Икрамов), Олмалиқ КМК (Фармонов), “Ўзкимёсаноат” ДАК (Ибрагимов), “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК (Тян), “Ўзқурилишматериаллари” АК (Акрамов), “Ўзфармсаноат” давлат концерни (Юнусов) ва Ўзбекистон МТРК (Хаджаев) раҳбарларига - инвестиция дастури ҳамда тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурларини бажариш, ишлаб чиқариш қувватларини ўз вақтида ишга тушириш юзасидан;

"Ўзбекенгилсаноат" ДАК (Ҳайдаров), "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси (Назаров), “Ўзқурилишматериаллари” АК (Акрамов), “Ўзавтосаноат” АК (Иминов), “Ўзфармсаноат” давлат концерни (Юнусов), "Ўзэлтехсаноат" (Избосаров), “Ёғмойозиқовқатсаноат” (Бўриев), “Ўзагромашсервис” (Абдуқодиров) уюшмалари, "Агрегат заводи" ОАЖ (Сайдуллаев), "ТТЗ" ОАЖ (Сайдаминов), “Технолог” ОАЖ (Абдураҳмонов), “Чирчиққишлоқмаш” ОАЖ (Сраджев), “Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси” ДАЖ (Султонов), Андижон (Усмонов), Бухоро (Хусенов), Қашқадарё (Зайниев), Навоий (Турдимов), Самарқанд (Барноев), Сирдарё (Ашурматов), Сурхондарё (Жўраев), Тошкент (Холматов), Фарғона (Неъматов) ва Хоразм (Оллаберганов) вилоятлари ҳокимликлари раҳбарларига - маҳаллийлаштириш дастурини бажариш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар кўриш зарурлиги кўрсатиб ўтилсин.


7. Тошкент шаҳри ҳокими А.Ҳ.Тўхтаевга тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳаларининг шаҳар корхоналарида ўз вақтида амалга оширилиши устидан зарур даражадаги назоратнинг мавжуд эмаслиги қатъий кўрсатиб ўтилсин, унга 2009 йил якунлари бўйича кўрсатиб ўтилган лойиҳаларнинг мақсадли параметрлари сўзсиз бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин. Натижалари тўғрисида 2009 йил якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисида ахборот берилсин.

Ҳудуд иқтисодиётини ривожлантиришга хорижий инвестицияларни жалб қилиш юзасидан таъсирчан чора-тадбирлар кўрмаганлиги учун Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари О.Б.Мансуровга ҳайфсан эълон қилинсин ҳамда 2010 йил I чораги якунлари бўйича унинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилсин.


8. Халқаро молиявий институтлар ва донор мамлакатларнинг Ҳукумат кафолати остидаги маблағларидан фойдаланган ҳолда инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши барбод қилинганлиги, умумтаълим мактабларининг, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг ўз вақтида фойдаланишга топширилишини етарли даражада назорат қилмаганлиги учун Халқ таълими вазири Ғ.Б.Шоумаровга ҳайфсан эълон қилинсин, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори Ш.С.Жавлоновга қаттъий кўрсатиб ўтилсин. Ғ.Б.Шоумаров ва Ш.С.Жавлоновнинг ҳисоботлари 2010 йилнинг I чораги якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисида эшитилсин.


9. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси (Назаров) ўхшаши республикада ишлаб чиқарилаётган эҳтиёт қисмларни компанияга қарашли барча тузилмалар томонидан импорт бўйича харид қилиш ҳолатларини уч кун муддатда танқидий таҳлил қилсин. Таҳлил натижалари бўйича айбдор мансабдор шахсларга нисбатан тегишли шахсий жавобгарлик чоралари белгилансин, шунингдек тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ ишлаб чиқарилган эҳтиёт қисмларни сотиб олиш юзасидан тасарруфидаги тузилмалар томонидан 2010 йил учун шартномалар тузилишини ташкил этиш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўрилсин.


10. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари билан биргаликда омборлардаги тайёр маҳсулотларнинг нормативдан ортиқча қолдиқларини, шу жумладан уларни зарурат бўлганда корхоналарнинг фойда кўришини таъминлаш шартларида товарларни арзонлаштириш механизмларидан фойдаланган ҳолда ички ва ташқи бозорда сотиш ҳисобига қисқартириш ва нормативдан ортиқча қолдиқларга йўл қўймаслик бўйича қўшимча комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар. Амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари - Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари тегишли тармоқлар корхоналари омборларида тайёр маҳсулотларнинг нормативдан ортиқча қолдиқларини қисқартириш ва уларга йўл қўймаслик бўйича ишларнинг аҳволини ҳар ойда кўриб чиқсинлар.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси (Ҳайдаров), “Ўздонмаҳсулот” АК (Қудратов), "Ўзбекчармпойабзали" (Отахонов), "Ўзэлтехсаноат" (Избосаров), “Ёғмойозиқовқатсаноат” (Бўриев), "Ўзгўштсутсаноат" уюшмалари 2009 йилда истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни анча кўпайтириш, уларнинг турларини кенгайтириш, сифатини яхшилаш, ички бозорни улар билан тўлдириш ва экспортга етказиб беришни кўпайтириш бўйича бир ой муддатда аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар ҳамда ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги (Бекенов) билан биргаликда 2010 йил учун тегишли тадбирлар комплексини тасдиқласинлар.

Ушбу банднинг бажарилиши жорий йилнинг 16 ноябрида Вазирлар Маҳкамаси Президиуми мажлисида кўриб чиқилсин.


12. Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси (Улашов) Марказий банк (Муллажонов) ва тижорат банклари билан биргаликда корхоналарни, кейинчалик уларни молиявий соғломлаштириш ва стратегик инвесторларга сотиш мақсадида, сотиб олиш ва тижорат банклари бошқарувига бериш юзасидан зарур тадбирларни жорий йилнинг охиригача тугалласинлар. Топшириқнинг бажарилиши тўғрисида 2010 йил 5 январгача Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


13. Иқтисодиёт вазирлиги (Бекенов):

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (Ғаниев), Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси (Улашов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда жорий йилнинг 1 декабригача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига 2010 йилда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин;

жорий йилнинг 15 декабригача бўлган муддатда - келгуси йилги макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози билан ўзаро мос бўлган 2010 йилда тармоқ ва ҳудудий ривожлантиришнинг аниқлаштирилган мақсадли прогноз кўрсаткичларини вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига етказсин;

манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда прогнозга мувофиқ ички бозорни тўлиқ таъминлаш, экспортга етказиб бериш учун ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришни, шунингдек юқори ликвидли ресурсларнинг асосан биржа савдолари орқали сотилишини назарда тутадиган 2010 йил учун маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг асосий турларини ишлаб чиқариш моддий балансларининг қатъиян белгиланган муддатларда ишлаб чиқилишини ва киритилишини таъминласин.


14. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар раҳбарлари қабул қилинган Ҳукумат қарорларига ҳамда тасдиқланган тармоқ жадвалларига мувофиқ амалга оширилиши 2010 йилнинг I чорагида бошланадиган инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари, шунингдек асбоб-ускуналар харид қилишга ва пудрат қурилиш ташкилотларини жалб этиш юзасидан тендер ҳужжатларининг шу йил 15 декабргача бўлган муддатда белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласинлар.


15. "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси (Абдуллаев), Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси (Шукуров) жорий йилнинг 1 декабригача бўлган муддатда Ўзбекистон миллий автомагистрали участкаларини 2010 йилда қуриш ва реконструкция қилиш назарда тутилган объектларда тайёргарлик тадбирларини, шу жумладан лойиҳа-смета ҳужжатлари юзасидан эксперт хулосалари олиш, техникани сафарбар қилиш, асосий инерт материаллар ва битум бўйича захираларни шакллантириш тадбирларини амалга оширсинлар.



II. 2010 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини

таъминлаш дастури лойиҳасининг асосий йўналишлари ва параметрлари,

уларнинг иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудлари бўйича

бажарилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

(Бекенов, Хаитов, Избосаров, Абдуллаев, Рахимов,

Ибрагимов, Абдужалиев, Юлдашев, Хожиқулов, Рахимов, Акбаров)


16. Иқтисодиёт вазири С.Х.Бекеновнинг:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, хўжалик бошқаруви органлари ва йирик корхоналар билан биргаликда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ва меҳнат бозори эҳтиёжларини, тармоқларни ривожлантириш имкониятлари ва истиқболларини ҳисобга олган ҳолда 2010 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги;

2010 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳаси маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатлари томонидан муҳокама қилинганлиги, улар билан келишилганлиги ва улар томонидан маъқулланганлиги;

Дастурнинг прогноз параметрларига мувофиқ 2010 йилда республика ҳудудлари, туман ва шаҳарлари, бандлик йўналишлари бўйича республикада 950 мингта янги иш ўрни ташкил этиш назарда тутилганлиги тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.


17. 2010 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳаси муҳокама натижаларини ҳисобга олган ҳолда иловага мувофиқ маъқуллансин ҳамда 2009 йил 25 октябргача Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тасдиқлаш учун белгиланган тартибда киритилсин.

Иқтисодиёт вазирлиги (Бекенов), Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (Хаитов) манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда 2010 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида муҳокама қилишда фаол иштирок этсинлар.


18. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари - Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари:

2010 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури Олий Мажлис томонидан қабул қилингандан кейин бир ҳафта муддатда тегишли хўжалик бошқаруви органлари ва йирик корхоналар томонидан аниқ корхоналар бўйича 2010 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш тармоқ дастурлари ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини;

ҳудудларда 2010 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг, шунингдек тегишли тармоқларда янги иш ўринлари ташкил этиш тармоқ дастурларининг бажарилиши мониторингини ва бажарилган ишларнинг ҳар ойда танқидий кўриб чиқилишини таъминласинлар. Мониторинг натижаларига кўра, зарур ҳолларда, Дастурнинг тасдиқланган параметрларига эришилишини таъминламаётган раҳбарларнинг шахсий жавобгарлиги чоралари тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамаси Президиумида кўриб чиқиш учун киритсинлар.


19. Андижон (Усмонов), Бухоро (Хусенов), Қашқадарё (Зайниев), Наманган (Юсупов), Самарқанд (Барноев), Тошкент (Холматов), Фарғона (Неъматов) вилоятлари ҳокимларининг ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси (Янгибоев)нинг эътибори жорий йилнинг охирига қадар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида, шунингдек янги объектларни ишга тушириш, фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш қувватларини реконструкция қилиш ва кенгайтириш ҳисобига иш ўринлари сонини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриш зарурлигига қаратилсин.


20. Қуйидагилар:

Тошкент (Холматов, Илҳомов), Сирдарё (Ашурматов, Қаршибоев) ва Жиззах (Жўраев) вилоятлари ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари - автомобиль йўллари ва бошқа ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини таъмирлаш бўйича дастурларни бажариш учун банд бўлмаган аҳоли сонидан қўшимча равишда меҳнат ресурсларини жалб қилиш борасидаги ишлари етарли эмаслиги учун;

Тўрткўл (Юлдашев), Беруний (Хожимуратов), Жиззах (Сайидов), Ғаллаорол (Эшонқулов), Чироқчи (Равшанов), Янгиқўрғон (Тожибоев), Булунғур (Абдумуродов), Тойлоқҳмедов), Сирдарё (Раззоқов), Бўстонлиқ (Султонов), Қибрай (Муҳамедов), Тошкент (Нурматов), Фарғона (Қобилов), Ҳонқа (Жуманазаров), Ҳамза (Абдуқодиров), Сергели (Абдуллаев) туманлари, Жиззах (Қобилов) ва Гулистон (Ибрагимов) шаҳарлари ҳокимлари - янги иш ўринлари, шу жумладан касаначилик иш ўринлари ташкил этиш дастури параметрлари бажарилмаганлиги учун;

Жондор (Раҳимов), Косонсой (Нодиров), Поп (Исматуллаев), Чуст (Бозоров), Тўрақўрғон (Асқаров), Қуйи Чирчиқ (Турғунов), Ёзёвон (Тўхлиев), Гурлан (Машарипов), Чилонзор (Маҳкамов) туманлари ҳокимлари - хусусий тадбиркорликни, кичик корхоналар ва микрофирмаларни ривожлантириш ҳисобига янги иш ўринларини ташкил этиш прогноз параметрлари бажарилмаганлиги учун қатъий огоҳлантирилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари автомобиль йўлларини таъмирлаш дастурлари ва 2009 йил объектларини ўз вақтида ишга тушириш бўйича йўл қўйилган қолоқликнинг ўрнини тўлдириш юзасидан, шу жумладан банд бўлмаган аҳоли сонидан қўшимча равишда меҳнат ресурсларини фаол жалб этиш йўли билан қўшимча чора-тадбирлар кўрсинлар.



III. 2010 йилда қишлоқ аҳоли пунктларида уй-жойларни комплекс

ва якка тартибда қуриш лойиҳаларини амалга ошириш

дастурининг асосий параметрлари тўғрисида

(Азимов, Хўжаев, Мамадиёров, Аҳмедов,

Тошмуродов, Ҳошимбеков, Солихўжаев)


21. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Молия вазири Р.С.Азимов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б.А.Хўжаевнинг тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш кўламларини кенгайтириш, уй-жойларни мукаммал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан қуриш бўйича пудрат ишларини янада кенгайтиришни рағбатлантириш асосида қишлоқ аҳоли пунктлари қиёфасини тубдан ўзгартириш, уларни ободонлаштириш ва қишлоқ аҳолисининг уй-жой шароитларини кескин яхшилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қабул қилинган қарорлари сўзсиз бажарилишини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.


22. Қишлоқ аҳоли пунктларида уй-жойларни комплекс ва якка тартибда қуришни ўз вақтида ташкил этишга доир Ҳукумат қарорлари талабларини амалга ошириш юзасидан таъсирчан чора-тадбирлар кўрилмаганлиги учун:

Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари К.Ҳ.Жўраевга ҳайфсан эълон қилинсин;

Сурхондарё (Жўраев, Сафаров), Бухоро (Ахмедов), Қашқадарё (Мамадиёров) вилоятлари ҳокимликларининг раҳбарлари қатъий огоҳлантирилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раисига, вилоятлар ва туманлар ҳокимларига, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банки, "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари, "Қишлоқ қурилиш лойиҳа" лойиҳалаш институти раҳбарларига қишлоқ аҳоли пунктлари қиёфасини тубдан яхшилаш, тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш кўламларини кенгайтириш, қишлоқ аҳолисининг уй-жой шароитларини яхшилаш ва замонавий шаҳарлар аҳолисининг уй-жой шароитларига яқинлаштириш юзасидан белгиланган вазифалар амалга оширилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.


23. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ҳокимлари:

10 кун муддатда 2009-2010 йилларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектлар қуриш учун қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлар тоифасига ва ўрмон фондига кирмайдиган, муҳандислик ва транспорт коммуникациялари бўлган ер массивларини белгиланган тартибда "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компаниясига берсинлар;

икки ҳафта муддатда потенциал қарз олувчилар - намунавий лойиҳалар бўйича қуриладиган якка тартибдаги уй-жойларнинг эгаларини аниқлашни тугалласинлар, дастлабки бадаллар тушишини таъминласинлар, пудрат ташкилотларини аниқласинлар ҳамда қурилишнинг 2009 йил дастури бўйича уй-жойларни 2010 йил март ойидан, 2010 йил дастури бўйича - 2010 йил август ойидан кечиктирмасдан топширилишини назарда тутувчи тармоқ жадвалларини тасдиқласинлар;

намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар қуриш массивлари учун етишмайдиган муҳандислик ва транспорт коммуникацияларини, шунингдек ижтимоий инфратузилма ва бозор инфратузилмаси объектларининг маҳаллий бюджет ва ҳомийлар (ташқи ва ижтимоий инфратузилма объектлари бўйича), хусусий тадбиркорлар ва инвесторлар (бозор инфратузилмаси объектлари бўйича) ҳисобига қуришни молиялаштиришнинг аниқ манбалари ва жадвалларини белгилаган ҳолда қурилишнинг аниқ манзилли дастури ишлаб чиқилишини таъминласинлар ҳамда Молия вазирлиги (Гуськова), Иқтисодиёт вазирлиги (Бекенов), "Давархитектқурилиш" қўмитаси (Хўжаев) билан келишган ҳолда уни шу йил 1 декабргача Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


24. "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси (Акрамов), "Ўзметкомбинат" акциядорлик-ишлаб чиқариш бирлашмаси (Нурутдинов) Иқтисодиёт вазирлиги (Бекенов) билан келишган ҳолда шу йил 1 ноябргача бўлган муддатда "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги ПҚ-1167-сон қарори талаблари ва вазифаларига мувофиқ 2009 йилда республиканинг танланган 42 та ер массивида якка тартибда уй-жойлар қуриш учун ишлаб чиқарувчиларнинг нархлари бўйича цемент ва металл прокати етказиб бериш юзасидан тўғридан-тўғри шартномалар тузилишини таъминласинлар.


25. Иқтисодиёт вазирлиги (Бекенов) 2010 йил учун балансларда, шунингдек 2009 йилдан ўтадиган қурилиш ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда, 2010 йилда қишлоқ жойларда уй-жой қуриш дастури учун "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича ишлаб чиқарувчиларнинг нархларида сотиладиган цемент ва металл прокати ҳажмларини назарда тутсин.


26. "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси (Ҳошимбеков) қишлоқ жойларда якка тартибда намунавий уй-жойлар қуришда фойдаланиладиган дераза ва эшик блоклари, девор, томёпиш ва бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича зарур бўлган ўзига тегишли ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишни 2010 йил 1 апрелгача тугалласин.

"Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банки (Тошмуродов) кўрсатиб ўтилган объектлар қурилишининг белгиланган тартибда молиялаштирилишини таъминласин.

Давлат мулки қўмитаси (Мусаев), "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамияти (Султонов) ёғочни қайта ишлаш фабрикасининг фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш қувватларини "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси балансига эшик ва дераза блоклари ишлаб чиқариш бўйича замонавий завод ташкил этиш учун бериш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қурилиш материаллари ишлаб чиқаришларини ташкил этиш учун ҳудудлар ҳамда бўш турган ишлаб чиқариш қувватлари ва бинолар шу йил 15 ноябргача бўлган муддатда ажратилишида "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компаниясига ёрдам берсинлар.



IV. Иқтисодиёт тармоқлари, уй-жой фонди, ижтимоий соҳа объектлари

ва ишлаб чиқариш инфратузилмасининг куз-қиш даврига тайёрлиги

ҳолати, шунингдек мева-сабзавот маҳсулотлари ва картошкани

қишга ғамлаш ишларининг бориши тўғрисида

(Шаисматов, Хўжаев, Вагапов, Тешабоев, Икромов,

Шоумаров, Жавлонов, Салимов, Тўхтаев, Илҳомов,

Саъдуллаев, Ибрагимов, Турсунов)


27. Республика иқтисодиёти тармоқларини 2009/2010 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси 2009/2010 йиллар куз-қиш даврида республика иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларини барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш бўйича тасдиқланган тадбирлар ва топшириқларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлаш юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.


28. Ижтимоий соҳа объектларини ва уй-жой фондини 2009/2010 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаб қўйишни таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрилмаганлиги учун:

Гулистон шаҳри ҳокими Б.Э.Ибрагимовнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги тўғрисидаги масала кўриб чиқилсин;

Термиз шаҳри ҳокими Қ.А.Турсуновга, Фориш тумани ҳокими Б.Узоқовга, Зарбдор тумани ҳокими Э.Х.Ғайбуллаевга, Нурота тумани ҳокими И.Т.Саидовга ҳайфсан эълон қилинсин;

Сурхондарё (Жўраев, Сафаров), Сирдарё (Ашурматов, Қаршибоев) ва Тошкент (Холматов, Илхомов) вилоятлари ҳокимликларининг раҳбарлари огоҳлантирилсин.

Юқорида кўрсатиб ўтилган вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарлари жорий йилнинг 1 ноябригача мавжуд камчиликлар бартараф этилишини ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ва уй-жой фондини 2009/2010 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаб қўйиш бўйича барча ишлар тугалланишини таъминласинлар. Кўрилган чора-тадбирлар натижалари тўғрисида шу йил 5 ноябрда Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


29. "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг бош директори И.Х.Вагапов ва "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Б.М.Тешабоевнинг жорий йилнинг 15 ноябригача улар томонидан газ етказиб бериш ва энергия таъминоти объектларининг 2009/2010 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаб қўйиш тугалланиши тўғрисидаги баёноти маълумот учун қабул қилинсин.

Халқ таълими вазирлиги (Шоумаров), Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (Жавлонов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Икрамов) тасарруфидаги объектларнинг 2009/2010 йиллар куз-қиш даврига тайёр бўлишини 2009 йил 1 ноябргача таъминласинлар, шунингдек уларнинг бутун куз-қиш даврида зарур даражада фаолият кўрсатиши юзасидан тизимли назорат ўрнатсинлар.

Ушбу банднинг бажарилиши Вазирлар Маҳкамаси Президиумининг 2009 йил 2 ва 16 ноябрдаги мажлисларида кўриб чиқилсин.


30. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси (Файзиев) ва “Матлуботсавдо” ҳудудий компаниялари:

тайёрлов ташкилотлари билан биргаликда мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий турлари ва картошканинг белгиланган ҳажмларда ғамланишини жорий йилнинг 15 ноябригача тугаллаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрилишини таъминласинлар. Натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин;

2009 йил декабрь ойидан бошлаб 2010 йил май ойи охиригача ички бозорда мева-сабзавот маҳсулотлари ва картошкага бўлган талабни ва нарх конъюнктураси ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда, нархларнинг кескин ошиб кетишига йўл қўймасдан, аҳолига сотиш учун захира ҳисобидан уларнинг тизимли равишда ички бозорга чиқарилишини таъминласинлар. Захирадаги маҳсулот ҳажмларидан фойдаланилиши ҳақида жорий йилнинг 10 декабридан бошлаб ҳар ўн кунда Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


31. Мазкур протоколнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси зиммасига юклансин.

Ушбу протоколнинг бажарилиши ҳар ҳафтада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Президиуми мажлисларида кўриб борилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев























Время: 0.0275
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск