ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Иқтисодиётнинг умумий масалалари / Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт якунлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг 16.10.2007 й. 5-сон Баёни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

МАЖЛИСИНИНГ

БАЁНИ

16.10.2007 й.

N 5



Раислик қилувчи:

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

Мирзиёев Ш.М.

Қатнашганлар:


Ўзбекистон Республикаси

Бош вазирининг

ўринбосарлари


Р.С.Азимов, А.Н.Арипов, С.Т.Иномова,

Р.С.Қосимов, Қ.С.Санақулов, Н.М.Ханов, Э.Р.Шаисматов, Р.В.Абдуқодиров

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг Давлат маслаҳатчиси

В.А.Голишев

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари рахбарлари, Олий Мажлис қўмиталарининг раислари, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари (рўйхат бўйича).


2007 йилнинг 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш якунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси

Президенти И.А.Каримов томонидан Ҳукуматнинг шу йил

12 февралдаги мажлисида белгилаб берилган иқтисодий

ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг устувор вазифалари

амалга оширилишини таъминлаш бўйича қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида


I. 2007 йилдаги иқтисодий ислоҳотлар энг муҳим устувор

вазифаларининг амалга оширилиши ҳамда 2008 йилда

мақсадли дастурлар ва прогнозларнинг бажарилишини

таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

(Мирзиёев, Хўжаев, Ибрагимов, Рўзиқулов, Султонов, Мусаев,

Хаитов, Эркаев, Ибрагимов, Самадов, Мирзиёев)


1. Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан жорий йилнинг 12 февралида Вазирлар Маҳкамаси мажлисида белгилаб берилган вазифаларга мувофиқ бозор ислоҳотларининг жадаллаштирилиши ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш чора-тадбирларининг амалга оширилиши январь-сентябрь ойларида мамлакатимизни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга ҳамда умуман 2007 йил якунлари бўйича кутилаётган натижаларга ижобий таъсир кўрсатди.

Мамлакатимизда иқтисодий ўзгартиришларнинг ўтган ойлардаги динамикаси 2007 йил якунлари бўйича иқтисодий ўсиш, инвестициялар, экспорт ва тўлов баланси кўрсаткичларининг прогноздагидан юқори бўлишидан далолат бермоқда.

2007 йилнинг январь-сентябрь ойлари мобайнида:

иқтисодий ўсиш (йил прогнозидаги 7,7% ўрнига) 9,8 фоизни ташкил қилди. Саноат ишлаб чиқариши ҳажмлари 11,9 фоизга, қурилиш ишлари - 20,4 фоизга, чакана товар айланмаси - 18,4 фоизга ва пулли хизматлар кўрсатиш -25,2 фоизга ўсди;

солиқ юкининг пасайишига қарамай, давлат бюджетининг даромад қисми ошириб бажарилмоқда, натижада, режалаштирилган дефицит ўрнига бюджет профицит билан ижро этилди;

ташқи савдо айланмаси, энг аввало, экспортнинг 41,8% даражада ўсиши ҳисобига юқори суръатлар билан кўпаймоқда;

инвестицияларни жалб этишнинг ўсиши учун қулай инвестиция мухити ва шарт-шароитлар улар ҳажмининг 31,3 фоиз, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг 2 баравардан зиёд кўпайишини таъминлади. 234 та инвестиция лойиҳасини, шу жумладан учинчи чоракда 79 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тугалланди. Янгидан қурилган Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон темир йўл линиясида поездларнинг ишчи қатнови бошланди, "Зеварда" конида қўшимча сиқувчи компрессор станцияси қурилиши тугалланди, "Хаузак" табиий газ конини ишга тушириш ишлари тугалланмоқда. Тюбегатан калийли ўғитлар конини ва "Хандиза" полиметалл рудалари конини ўзлаштириш бўйича йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бошланди;

саноатни фаол таркибий қайта қуриш ва модернизация қилиш ишлари давом эттирилди, 2007-2012 йилларда қиймати 1650 млрд сўм миқдоридаги 193 та инвестиция лойиҳасини амалга оширишни назарда тутувчи бир қатор тармоқлар корхоналарини техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашнинг тасдиқланган дастурларини амалга ошириш бошланди;

аграр секторни янада ислоҳ қилиш қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни 103,5 фоиз даражасидаги барқарор ўсиш суръатларини, шу жумладан пахта хом ашёси, бошоқли экинлар дони, мева-сабзавот махсулотлари ва узум етиштириш ҳажмларини кўпайтиришни таъминлади;

тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолият кўрсатиш шароитларини эркинлаштириш ва солиқ юкини пасайтириш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тадбиркорлик фаолиятини фаол юритиш учун қулай шарт-шароитларни кенгайтирди. Кичик бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2006 йилдаги 39 фоиз ўрнига 43,1 фоизгача кўпайди;

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг ва Мактаб таълимини ривожлантириш дастурининг барча йўналишларини амалга ошириш давом этмоқда. Утган даврда касб-ҳунар коллежларида ўқувчи ўринларини ташкил этиш ўтган йилги даражадан 2,9 баравар, академик лицейларда -3,6 баравар ошди;

ўтган давр мобайнида иқтисодиётда ўртача иш ҳақининг ўсиши 49 фоизни, аҳоли реал даромадларининг ўсиши 22 фоиздан зиёдни ташкил қилди, бу мамлакатимиз аҳолиси турмуш даражасининг изчил ошиб бораётганидан далолат беради. "Ижтимоий ҳимоя йили" Давлат дастури доирасида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган тадбирларга 370 миллиард сўм, шу жумладан бюджетден 153 миллиард сўм йўналтирилди.


2. Жорий йил учун мўлжаланган дастурлар ва тадбирларни муваффақиятли тугаллаш, барча тармоқлар фаолияти ва умуман иқтисодиётнинг прогноз кўрсаткичларига эришиш, 2008 йилда мамлакат иқтисодиётини изчил ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратиш мақсадида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

тасдиқланган дастурларнинг прогноз кўрсаткичлари ва тадбирлари жорий йил охиригача сўзсиз бажарилиши учун қўшимча ташкилий ва иқтисодий чора-тадбирлар кўрсинлар;

2008 йил дастурлари бўйича ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ярмаркалари ўтказилишини ва ушбу маҳсулотларни етказиб бериш юзасидан хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида шартномалар тузилишини ташкил этсинлар;

2008 йилда амалга ошириш бошланадиган барча инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини, тендер савдолари ўтказилишини ва пудрат ташкилотлари танланишини тугалласинлар.


3. Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев) икки ҳафта муддатда вазирликлар, идоралар, Қорақаллоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига 2008 йил учун тармоқ ва ҳудудлар бўйича ривожлантиришнинг мақсадли прогноз кўрсаткичларини, уларнинг ўзаро аниқ боғлиқ бўлишини ҳисобга олган ҳолда етказсинлар.

Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2008 йилда прогноз параметрларига эришиш бўйича ташкилий ва иқтисодий чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилишини 2007 йил 15 декабргача таъминласинлар.


4. Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 27 июлдаги 370-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган рўйхатга ва муддатларга мувофиқ 2008 йил учун маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг асосий турлари моддий балансларининг ўз вақтида ишлаб чиқилишини ва киритилишини таъминласин, уларда ишлаб чиқариш, экспортга етказиб бериш ҳажмларини кўпайтириш захираларини, ички бозор эҳтиёжларининг энг тўлиқ таъминланишини ва юқори ликвидли ресурсларни асосан биржа савдолари орқали сотишни назарда тутсин.


5. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги 2008 йилги ишлаб чиқариш дастури доирасида товарларни етказиб бериш, шу жумладан экспорт қилиш ҳамда зарур моддий-техника ресурслари харид қилиш юзасидан шартномалар тузишда корхоналарга кўмаклашсинлар, бунинг учун жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида:

"Ўзулгуржисавдоинвест" акциядорлик компанияси (Файзиев) билан биргаликда - 2008 йилда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларининг истеъмол товарларини харид қилиш бўйича республика ва минтақа ярмаркаларини;

Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда - йирик ишлаб чиқарувчилар, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ишлаб чиқариш алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш мақсадида республика саноат кооперация биржасини;

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (Тўхтабоев) билан биргаликда - биржа товарларини фьючерс савдоларига қўйишни;

хорижий харидорлар учун Ўзбекистон товар ишлаб чиқарувчилари товарларининг ярмарка-савдоларини ташкил этсинлар, бунда Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари товарлари потенциал истеъмолчиларининг тармоқ ярмаркаларида, шу жумладан хорижий мамлакатлардаги ярмаркаларда қатнашиши назарда тутилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси (Қудратов), Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев) мамлакатимиздаги йирик саноат корхоналари буюртмалар портфелини, шу жумладан экспорт юзасидан буюртмалар портфелини шакллантириш мониторингини ташкил қилсинлар ва 2008 йил 1 февралгача бўлган даврда унинг натижалари тўғрисида ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсинлар.

2007 йил ноябрь-декабрь ойларида ва 2008 йил январь-февраль ойларида ҳар ойнинг 10 кунигача Вазирлар Маҳкамаси комплекслари мажлисларида йирик корхоналар ва хўжалик бирлашмалари рахбарларининг 2008 йил ишлаб чиқариш дастури учун шартномалар тузиш бўйича амалга оширилган ишларнинг натижалари тўғрисидаги ҳисоботлари эшитилсин.


7. Давлат мулки қўмитаси (Мусаев) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2007 йил 1 декабргача бўлган муддатда 2008 йилда сотилиши керак бўлган давлат активларини баҳолашни тугалласин ва потенциал инвесторларга сотиш учун уларнинг ўз вақтида сотувга қўйилишини таъминласин.

Хусусийлаштириш дастурининг амалга оширилиши, шунингдек инвесторларнинг инвестиция мажбуриятлари бажарилиши тўғрисида ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


8. "Ўзкимёсаноат" (Ибрагимов), "Ўзқурилишматериаллари" (Акрамов), "Ўзбекенгилсаноат" (Рўзиқулов) компаниялари, "Ёғмойозиқовқатсаноат" (Ғафуров) уюшмаси раҳбарларининг эътибори 2007 йилда модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурларига киритилган айрим лойиҳаларнинг амалга оширилишидаги мавжуд қолоқликка қаратилсин.

Юқорида кўрсатиб ўтилган хўжалик бирлашмалари раҳбарлари жорий йил охиригача:

"Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси бўйича - каустик сода ишлаб чиқаришда қўшимча синтез печлари ўрнатишни, "Навоийазот" очиқ акциядорлик жамиятида азот кислотаси агрегатларини комплекс реконструкция қилишнинг I босқичини, "Аммофос" очиқ акциядорлик жамиятида Аммофос-2 ва Аммофос-3 цехларини модернизация қилишни, "Самарқандкимё" очиқ акциядорлик жамиятида нитрокальций-фосфатли ўғитларни саноат йўли билан ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун қурилиш-монтаж ишларини ҳамда технологик асбоб-ускуналар харид қилишни молиялаштиришни тугаллашни;

"Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси бўйича "Қизилқумцемент" акциядорлик жамиятида 4-технологик линия бўйича танлов савдоларини ўтказиб, қурилиш ишларини бошлашни;

"Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси бўйича - янги қайта ишлаш қувватларини ишга тушириш бўйича тасдиқланган параметрларнинг сўзсиз бажарилишини;

ғмойозиқовқатсаноат" уюшмаси бўйича - "Ёғгар", "Асака ёғ", "Косон ёғэкстракция" очиқ акциядорлик жамиятларида цехларни модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, "Тошкент ёғ-мой комбинати" очиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонасида саломасни оқартириш учун технологик асбоб-ускуналар етказиб берувчини танлаш бўйича ишларни тугаллашни таъминлайдиган чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.


9. 2008 йилда модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурларида назарда тутилган лойиҳаларнинг лойиҳа ҳужжатларини сифатли ва ўз вақтида тугаллаш мақсадида Навоий кон-металлургия комбинати, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, "Ўзметкомбинат" акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмаси, "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, "Ёғмойозиқовқатсаноат" уюшмаси, "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси жорий йилнинг 15 декабригача объектлар ва ишларнинг турлари бўйича молиялаштириш манбаларини, лойиҳаларнинг потенциал инвесторлари ва қатнашчилари рўйхатини аниқлаштирсин, шунингдек объектларнинг белгиланган муддатларда ишга туширилишини таъминлайдиган ойма-ой жадваллар тузсин.


10. Қуйидагилар:

Ўрта махсус, касб-ҳунар маркази (Каримов), Андижон (Усманов), Бухоро (Хусенов), Жиззах (Анорбоев), Қашқадарё (Зайниев), Наманган (Нажмиддинов), Самарқанд (Баҳромов), Сурхондарё (Эшмуратов), Сирдарё (Жалолов), Тошкент (Ниязов) ва Хоразм (Бобожонов) вилоятлари ҳокимлари - академик лицейларни фойдаланишга топшириш бўйича;

Бухоро (Хусенов), Қашқадарё (Зайниев), Сурхондарё (Эшмуратов), Хоразм (Бобожонов) ва Тошкент (Ниязов) вилоятлари ҳокимлари - касб-ҳунар коллежларини фойдаланишга топшириш бўйича;

Бухоро (Хусенов), Жиззах (Анорбоев), Қашқадарё (Зайниев) ва Тошкент (Ниязов) вилоятлари ҳокимлари - умумтаълим мактабларини фойдаланишга топшириш бўйича жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари якунларига кўра йўл қўйилган қолоқликни тугатиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратсинлар.

Йўл қўйилган қолоқликни тугатиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази (Каримов), Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова, Шоабдураҳмонов), Молия вазирлиги (Гуськова), "Давархитектқурилиш" қўмитаси (Тохтаев) фойдаланишга топширилган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни амалда жойлаштирилишининг ва улардаги ўқувчи ўринлари сонининг демографик омилни ва ўқув юртлари тўлдирилишини ҳисобга олган ҳолда аниқ минтақалар ва аҳоли пунктлари эҳтиёжларига мувофиқлиги комплекс ўрганилишини 2008 йил 1 мартгача бўлган муддатда амалга оширсинлар.

Ўрганиш натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига 2009 йилда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг бажарилиши учун ўқувчи ўринларига бўлган аниқ эҳтиёж ва ўқув юртларининг жойлаштирилиши тўғрисида таклифлар киритилсин.


12. Молия вазирлиги (Гуськова), Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси (Улашов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Назиров) давлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган пулли тиббий хизматлар рўйхатини, хизматлар кўрсатиш шартларини ва уларнинг бирхиллаштирилган тарифларини 2007 йил 1 декабргача бўлган муддатда ишлаб чиқсинлар.



II. Иқтисодиёт тармоқлари, уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа

объектларини куз-қиш мавсумида ишлашга тайёрлаш

ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини ғамлаб

қўйишнинг бориши тўғрисида

(Мирзиёев, Ханов, Шаисматов, Вагапов, Тешабоев,

Холмухамедов, Тўхтаев, Абдуллаев, Алланазаров,

Тоҳиров, Абдуллаев, Бозоров, Мирзиёев)


13. Уй-жой фонди объектларини 2007-2008 йиллар куз-қиш даврида барқарор фаолият кўрсатишга тайёрлаш бўйича йўл қўйилган жиддий камчиликлар ва ишларнинг қониқарсиз ташкил этилганлиги учун, шунингдек Умумий фойдаланиладиган жойларни ва 1991 йилгача қурилган кўп квартирали уй-жойларни мукаммал таъмирлаш дастурини бажариш суръатларининг пастлиги учун Хоразм (Бобожонов) ва Сирдарё (Жалолов) вилоятлари ҳокимлари қаттиқ огоҳлантирилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига:

уй-жой фондини ва иқтисодиёт тармоқларини 2007-2008 йиллар куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш, шу жумладан қозонхоналарни, иссиқлик трассалари ва уларнинг изоляциясини, 1991 йилгача қурилган кўп квартирали уй-жойларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини жорий йилнинг 1 ноябригача тугаллаш;

"Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамияти (Хурсанов) ва "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси (Ахмедов) билан биргаликда жорий йилнинг 1 ноябригача бўлган муддатда зарур миқдорда кўмир ва суюлтирилган газни аҳолига етказиб бериш ва сотишни таъминлаш;

уй-жойларда, мактаблар, касалхоналар, поликлиникалар ва болалар боғчалари биноларида энг юқори миқдорда иссиқлик ва энергия тежалишини таъминлаш юзасидан жамоатчилик назорати тизимини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда уй-жой фондини ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш жараёнига жамоатчиликни, биринчи навбатда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини кенг жалб этиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


14. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, "Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамияти "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда барча корхоналар ва ташкилотларда белгиланган ҳажмларда захира ёқилғи жамлашни жорий йилнинг 5 ноябригача бўлган муддатда тугаллаш юзасидан барча зарур чора-тадбирларни кўрсинлар.

Ушбу банднинг бажарилиши тўғрисида 2007 йил 10 ноябрда Вазирлар Махкамасига ахборот берилсин.


15. "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси бош директори И.Х.Вагапов, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Б.М.Тешабоев зиммасига:

газ етказиб бериш ва энергия билан таъминлаш объектларининг барқарор ишлашини ҳисобга олган ҳолда 2007-2008 йиллар куз-қиш даврида иқтисодиёт тармоқларига, ижтимоий соҳа объектларига ва аҳолига табиий газ ҳамда электр энергиясининг узлуксиз етказиб берилиши;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга қатьий мувофиқ равишда табиий газ ва электр энергиясининг барча тоифадаги истеъмолчилари билан 2008 йил учун шартномаларнинг ўз вақтида тузилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


16. "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси (Холматов), "Ўздавнефтгазинспекция" (Шералиев), "Ўздавэнергоназорат" давлат инспекцияси (Ғуломов) "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси (Вагапов), "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси (Тешабоев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда жорий йилнинг 1 ноябригача жойларда мухандислик-коммунал тармоқлар фаолият кўрсатишининг амалдаги нормаларига риоя қилиниши ва ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг таъминланишини назорат қилиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқароларнинг газ ва электр тармоқларига ноқонуний уланишларини бартараф этиш бўйича тезкор-инспекторлик гурухлари ташкил қилсинлар.


17. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қиш даври учун мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий турлари, полиз маҳсулотлари, гуруч ва дуккакли экинлар донини ғамлаш бўйича ишлари етарли эмас деб ҳисоблансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари аҳолини қиш даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари билан узлуксиз таъминлаш ва уларнинг нархларини барқарорлаштириш учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огохлантирилсин.


18. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси, "Матлуботсавдо" ҳудудий компаниялари, бозорлар уюшмалари, "Тошбозортайёрловсавдо" уюшмаси, "Меҳрли савдо" корхонаси билан биргаликда:

икки кун муддатда - деҳқон бозорлари қошидаги савдо-харид корхоналарини мумкин қадар ишга солишни ҳисобга олган ҳолда, жорий йилнинг 15 ноябригача мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий турлари, полиз маҳсулотлари, гуруч ва дуккакли экинлар донини ғамлашни тугаллаш жадвалларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар ҳамда уларнинг бажарилиши юзасидан кундалик назорат ўрнатсинлар;

жорий йилнинг 25 октябригача - мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва картошкани сақлаш учун омборлар ва совитиш камераларини тайёрлашни тугалласинлар, шунингдек республика шаҳарлари аҳолисини қиш даврида мева-сабзавот маҳсулотлари билан таъминлаш учун уларнинг тайёрлов ташкилотлари томонидан сақлаш жойларигача етказиб берилишини таъминласинлар.


19. Марказий банк ва тижорат банкларига ғамланадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари гарови остида тайёрлов корхоналарига қисқа муддатли имтиёзли кредитлар, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари, картошка, гуруч ва дуккакли экинлар дони харид қилиш ва уларни ғамлашга қўйиш ишларини амалга ошириш учун зарур миқдорда нақд пул маблағлари ажратилишини таъминлаш тавсия этилсин.



III. Ахборот-коммуникация технологияларини

ривожлантиришнинг аҳволи, уларни давлат бошқаруви

органларида, республика иқтисодиёти тармоқлари

ва соҳаларида жорий этишни жадаллаштириш

бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

(Мирзиёев, Арипов, Ходжаев, Гадоев, Жўраев,

Сагдуллаев, Кучерский, Мирзиёев)


20. Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари эътибори ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича мақсадли мўлжалларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 8 июлдаги ПҚ-117-сон қарори тегишли параметрларининг бажарилмаганлигига қаратилсин.


21. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

ахборот технологиялари ва электрон ҳужжатлар айланишини ривожлантириш, Интернет тармоғида ахборот ресурсларини шакллантириш ва доимий равишда янгилаб бориш бўйича мақсадли мўлжалларга эришилишини таъминласинлар, бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 8 июлдаги ПҚ-117-сон қарорининг бажарилишига алоҳида эътиборни қаратсинлар;

расмий веб-сайтларнинг иш ҳолатида бўлишини ва давлат органларининг расмий сайтига бўлган талабларнинг бажарилишини, юридик ва жисмоний шахслар учун кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари рўйхати кенгайтирилишини таъминласинлар;

давлат органлари ахборот тизимларининг ахборот хавфсизлигини, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш учун масъул бўлган мутахассисларни ўқитиш ва уларнинг малакасини мунтазам ошириб боришни таъминласинлар.


22. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Арипов, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (Избосаров):

2007 йил 1 декабргача - Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда 2007-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастури лойиҳасини ҳамда "Электрон Ҳукумат" лойиҳаси бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда жойларда ахборот-коммуникация технологияларинининг жорий этилиши аҳволини ва уларнинг минтақа (туман, вилоят)ни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга таъсирини ўрганишни ҳамда тематик семинарларни ташкил этсинлар, бунда юқори ва ўрта бўғин раҳбарларининг компьютер бўйича саводхонлигини ошириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратсинлар;

йирик давлат корхоналарига ва хўжалик бирлашмаларига уларнинг фаолияти амалиётига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишда, шу жумладан лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда, муҳандислик ва конструкторлик ишларини амалга оширишда методик ёрдам кўрсатсинлар.

Йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида давлат бошқаруви органларида, шунингдек хўжалик бирлашмаларида, йирик ишлаб чиқаришларда, қишлоқ жойлардаги ишларнинг аҳволига алоҳида эътибор берган ҳолда, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ишларининг бажарилиши кўриб чиқилсин.


23. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (Избосаров) Молия вазирлиги (Гуськова), Халқ таълими вазирлиги (Жўраев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Парпиев) ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Назиров) билан биргаликда таълим ва тиббиёт муассасаларини, айниқса қишлоқ жойлардаги бундай муассасаларни тўлиқ телефонлаштиришни таъминлаш бўйича тадбирлар комплексини, молиялаштиришнинг зарур манбаларини қидириб топган ҳолда, бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.



IV. Пахта йиғим-терими кампаниясини тугаллаш,

бошоқли дон экинларини сифатли экиш ва ерларни

шудгорлашга тайёргарлик кўриш юзасидан кечиктириб

бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида

(Мирзиёев, Исмоилов, Абдуназаров, Солихбоев,

Усманов, Мамараимов, Мирзиёев)


24. Фарғона (Абдуллаев), Наманган (Нажмиддинов), Навоий (Рўзиев) вилоятлари ҳокимлари ва Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Ниязов пахта йиғим- терими мавсуми жадал тугалланиши ва пахта хом ашёси давлат харидларининг белгиланган ҳажмлари бажарилиши таъминланиши учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огохлантирилсин.


25. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Исмоилов), "Ўзпахтасаноат" (Омонов) ва "Ўзагромашсервис" (Солиҳбоев) уюшмалари, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси (Қудратов):

пахта йиғим-терими мавсумини тугаллашни жадаллаштириш учун мавжуд ресурслар ва имкониятларни сафарбар қилсинлар;

жорий йилнинг 30 октябригача бўлган муддатда - 2008 йил ҳосили учун кузги-қишки тадбирларни қисқа муддатларда сифатли ўтказиш учун ҳайдов тракторлари, плутлар ва бошқа техникани тайёрлашни тугалласинлар;

2008 йил ҳосили учун ерларни шудгорлашни тугаллаш бўйича ташкилий-иқтисодий чора-тадбирларни белгиланган муддатларда, жорий йилнинг 1 декабридан кечикмай амалга оширсинлар.

Ушбу вазифаларнинг бажарилиши тўғрисида жорий йилнинг 5 декабригача Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


26. Давлат Эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, тижорат банклари билан биргаликда, тасдиқланган балансга мувофиқ, 2008 йил ҳосили учун агротехника тадбирлари жорий йилда ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласин.

Амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар ҳафтада Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


27. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Исмоилов) Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев) билан биргаликда қоракўлчилик, наслдор чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларини таъминлаш учун жорий йилнинг октябрь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги биржа савдоларига қўйиладиган пахта шроти ва чигит шелухаси ҳажмларини бир ҳафта муддатда белгиласин.


28. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Исмоилов), Молия вазирлиги (Гуськова), Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда:

лойиҳалаш-смета ҳужжатлари мавжудлигини ҳамда ҳолати баҳоланганлигини ҳисобга олган ҳолда 2008 йилда биринчи навбатда реконструкция қилинадиган мелиоратив объектлар рўйхатини белгиласинлар;

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги сув хўжалиги ташкилотларининг ҳамда сувдан фойдаланувчилар уюшмаларининг юқорида кўрсатиб ўтилган рўйхатга мувофиқ мелиоратив тизимларни тозалаш бўйича мелиоратив объектларда ишларни бажариш учун зарур бўлган мелиоратив техникага эҳтиёжини аниқласинлар.


29. Мазкур протоколнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари зиммасига юклансин.

Протоколнинг бажарилиши ҳар ҳафтада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Президиуми мажлисларида кўриб чиқилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш.Мирзиёев
























Время: 0.0221
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск