ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Иқтисодиётнинг умумий масалалари / Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт якунлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг 23.04.2007 й. 2-сон Баёни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

МАЖЛИСИНИНГ

БАЁНИ

23.04.2007 й.

N 2



  

Раислик қилувчи:

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

Мирзиёев Ш.М.

Қатнашганлар:


Ўзбекистон Республикаси

Бош вазирининг ўринбосарлари


К.Н.Тўлаганов, Р.С.Азимов, А.Н.Арипов,

Э.М.Ғаниев, Д.М.Ғуломова, Ҳ.С.Кароматов,

М.З.Усмонов, Р.Р.Юнусов, Н.С.Юсупов,

Р.В.Абдуқодиров

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг Давлат маслаҳатчиси

В.А.Голишев

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар раҳбарлари, Олий Мажлис қўмиталари раислари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари, матбуот вакиллари (рўйхат бўйича).



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ислоҳотлар стратегияси -мамлакатимиз иқтисодий

салоҳиятини юксалтиришдир" маърузасидан келиб чиқувчи

кўрсатмаларнинг амалга оширилиши, 2003 йилнинг I чорагидаги

ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва

иқтисодий ислоҳотларни баҳолаш тўғрисида


(Азимов, Асқаров, Матчонов, Умаров, Худоёров, Жўраев, Полвон-зода, Хусенов,

Усмонов, Парпиев, Танирбергенов, Ғаниев, Шодиев, Акромов, Султонов)



1. Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, жорий йилга белгиланган иқтисодиётни янада ислоҳ қилишга доир устувор вазифаларнинг изчил амалга оширилиши натижасида жорий йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича қуйидаги ижобий силжишларга эришилди:

барқарор макроиқтисодий мувозанат ва иқтисодий ўсиш таъминланди, инфляциянинг ўртача ойлик даражаси 2,7 фоиз ўрнига 1,7 фоизни ташкил этди;

экспорт ҳажми ўсмоқда, ташқи савдодаги ижобий сальдо 270 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Валютани тартибга солиш соҳасида эркинлаштириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар биржадан ташқари валюта бозорини фаоллаштириш имконини берди. Жисмоний шахслар томонидан товарлар олиб киришни янада тартибга солиш таъминланмоқда;

реал хусусийлаштиришга ўтиш, хусусийлаштирилган корхоналарнинг устав сармоясида давлат улушини қисқартириш ва бошқарувнинг корпоратив тизимини такомиллаштириш, шунингдек республика иқтисодиётининг хусусий секторини ривожлантириш, шу жумладан, мулкида давлат улуши бўлган молиявий нобарқарор корхоналарни таркибий ўзгартириш дастурларини амалга ошириш ҳисобига ривожлантириш базаси кенгайтирилмоқда ва жорий этилмоқда;

қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари кўрилди, қишлоқда хўжалик юритишнинг асосий шакллари сифатида фермерлик ва ижарани устувор ривожлантиришнинг ҳуқуқий асоси яратилмоқда. Тугатилган паст рентабелли ва истиқболсиз қишлоқ хўжалиги корхоналари негизида қарийб 10 минг фермер хўжалиги ташкил этилди, уларга хизмат кўрсатувчи тегишли инфратузилма кенгайтирилди;

импортнинг ўрнини босувчи маҳсулотлар чиқариш чора-тадбирлари изчил амалга оширилмоқда. Маҳаллийлаштириш дастурининг 88 лойиҳаси бўйича маҳаллий хом ашё негизида буюмлар ва материаллар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди;

илгари қабул қилинган ижтимоий дастурлар амалга оширилмоқда. "Обод маҳалла йили" дастури ҳамда ҳаёт шароитларини яхшилашга ва аҳоли манфаатларини таъминлашга қаратилган бошқа бир қанча чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, бир қанча тармоқлар ва корхоналар иқтисодиётни ва ижтимоий соҳани ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 февралдаги мажлисида белгилаб берилган комплекс амалий чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминламади.

Йирик ва устувор корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, айниқса хорижий инвесторлар иштирокида якка тартибдаги лойиҳалар бўйича корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнлари суст амалга оширилмоқда. Қимматли қоғозларни жойлаштиришдан олинадиган инвестиция ресурсларини жалб қилиш учун фонд бозори имкониятларидан етарли фойдаланилмаяпти.

Бошқарув органлари ва ҳокимликларнинг қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг жорий фаолиятига маъмурий аралашиши, тайёрлов, хизмат кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотлар томонидан шартнома мажбуриятлари бузилиши, шунингдек ширкат хўжаликларида кадрлар масалаларини ҳал этишнинг демократик шаклларига риоя қилмаслик ҳоллари бартараф этилмаган.

Капитал қурилишдаги ислоҳотлар иқтисодиётнинг ушбу муҳим сектори самарали ишлашини ҳозирча таъминламаяпти. Жорий йилнинг инвестиция дастури суст амалга оширилмоқда, 36 йирик лойиҳа бўйича ҳозирги пайтгача молиявий маблағларни ўзлаштириш бошланмаган, бир қанча академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилмаган.

Бошқарувнинг тармоқ ва маҳаллий органлари томонидан Маҳаллийлаштириш дастури бўйича импортнинг ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, айниқса қурилиш индустрияси ва фармацевтика саноати тармоқларида зарур даражада таъминланмаяпти.

Мамлакатимизда товарлар ишлаб чиқариш ҳажмлари, турлари ва сифати ички истеъмол бозори талабига ҳозирча мувофиқ эмас. Улгуржи савдо тизими фаолиятнинг янги шароитларига суст мослашмоқда.


2. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

кенгайтирилган мажлисларда 2003 йилнинг I чорагида иқтисодий ислоҳотларнинг боришини танқидий муҳокама қилсинлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг республика Ҳукумати мажлисидаги "Ислоҳотлар стратегияси - мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтиришдир" маърузасида белгилаб берилган устувор вазифалар амалга оширилишида қолоқликка йўл қўйган раҳбарларга принципиал баҳо берсинлар;

ички бозорни истеъмол товарлари билан тўлдириш, уларнинг контрабанда йўли билан келтирилишига барҳам бериш, улгуржи ва чакана савдо фаолияти самарадорлигини ошириш, капитал қурилиш ва коммунал хўжаликда ислоҳотларнинг бориши, ижтимоий соҳа объектларини фойдаланишга топшириш ва қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор берсинлар.

Мажлис қарори ушбу бандининг бажарилиши тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда 2003 йилнинг I чорагида ялпи ички маҳсулот етарли даражада ўсмаганлиги сабабларини омилларига кўра ўрганиб чиқсинлар ва ҳар бир аниқланган омил бўйича ишга қўшилмаган ресурслар юзасидан бир ой муддатда таклифлар киритсин.


4. "Ўзбалиқ" (Йўлдошев) акциядорлик компанияси, "Ёғмойтамакисаноат" (Худоёров), "Ўзэлтехсаноат" (Умаров) уюшмалари раҳбарларининг эътибори бошқарувнинг корпоратив органларини шакллантиришда расмиятчилик ва қонун бузилишларининг ҳамда тармоқ акциядорлик корхоналарининг оператив фаолиятига аралашишнинг кўплаб ҳоллари мавжудлигига қаратилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари билан биргаликда 2003 йил 24 январдаги ПФ-3202-сон Фармонга мувофиқ барча акциядорлик жамиятларида сайланадиган органларни қайта сайлаш ва бизнес-режаларни тасдиқлаш, акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув нормалари ва усулларини мустаҳкамлаш ишларини тугалласин.

Кўрсатиб ўтилган камчиликлар бартараф этилганлиги ва амалга оширилган ишлар якунлари тўғрисида жорий йилнинг 1 июлигача Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси (Н.С.Юсупов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда 2003 йил 24 мартдаги ПФ-3226-сон Фармонда қишлоқда ишлаб чиқариш муносабатларини янада такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг мустақиллигини кенгайтириш ва уларни ишончли ҳуқуқий ҳимоя билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини бошқаришнинг бозор принципларига мувофиқ бўлган ташкилий тузилмасини жорий этиш бўйича белгилаб берилган чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласинлар. Бунинг учун:

жорий йилнинг 5 майигача бўлган муддатда - Ер кодексига, "Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида" ва "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар;

жорий йилнинг 5 майигача бўлган муддатда - қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш муносабатларининг асосий шакллари сифатида ижара муносабатларини кенг ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар комплекси;

жорий йилнинг 20 майигача бўлган муддатда  маҳаллий хусусиятларнинг чуқур таҳлилини ҳисобга олган ҳолда вилоятлар ва минтақалар бўйича Фермер хўжаликларини ривожлантириш Концепцияси;

жорий йилнинг 20 майигача бўлган муддатда - 2003-2005 йилларда қишлоқда замонавий бозор инфратузилмасини комплекс ривожлантириш дастури ишлаб чиқилсин ва киритилсин.


6. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси, "Ўзқишлоқхўжаликкимё" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзагромашсервис" уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:

вужудга келаётган шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда, чигит экишни қисқа муддатларда тугаллаш ва ғўзаларни агротехника талабларига мувофиқ зарур даражада парвариш қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар;

2003 йилги бошоқли экинлар донини йиғиштириб олиш ва тайёрлашга ўз вақтида ҳозирлик кўришни, дон қабул қилиш пунктлари ва элеватор хўжалигини жорий йилнинг 10 майигача тайёрлашни таъминласинлар, комбайнларни таъмирлашни жорий йилнинг 15 майигача тугалласинлар.


7. "Давархитектқурилиш" қўмитаси (А.Р.Тохтаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг эътибори қурилишдаги ислоҳотларнинг натижаси пастлигига, буюртмачи билан пудратчи ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар такомиллаштирилмаганлигига, нарх белгилашнинг янги механизмига ўтиш учун методологик базанинг, шунингдек лойиҳа ва пудрат қурилиш ишларининг самарали бозори мавжуд эмаслигига қаратилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига (Ж.Ҳ.Ҳусанов) жорий йилнинг биринчи чорагида академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини фойдаланишга топшириш дастури бажарилмаганлиги кўрсатиб ўтилсин. Уларга биринчи ярим йиллик якунлари бўйича йўл қўйилган қолоқликнинг ўрнини тўлдириш, фойдаланишга топширилган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини зарур ўқув мебеллари ва жиҳозлар билан жиҳозлашни таъминлаш топширилсин. Амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида 2003 йил 10 июлгача Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари К.Н.Тўлаганов кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш, капитал қурилишни самарали ислоҳ қилиш бўйича туб чора-тадбирларни амалга ошириш ишлари мувофиқлаштирилишини таъминласин ҳамда натижалари тўғрисида 2003 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисида ахборот берсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2003 йил 1 июлгача бўлган муддатда коммунал хизматларга тарифлар ва нархларни белгилаш механизмини таҳлил қилсинлар ҳамда коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича табиий монополист бўлган корхоналар ва ташкилотларнинг харажатлари асоссиз равишда ўсиб кетиши туфайли уларнинг сунъий оширилиши мумкинлигини истисно этувчи таклифлар киритсинлар.


9. Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика комплекси (К.Н.Тўлаганов) жорий йилнинг 1 июлигача иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани 2003-2004 йиллар куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш тўғрисидаги қарор лойиҳасини тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси (М.З.Усмонов), Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 майдаги 154-сон қарорини ҳамда Ҳукуматнинг контрабанда ҳолларининг олдини олиш ва жисмоний шахслар томонидан республика ҳудудига товарлар олиб келишни тартибга солишга йўналтирилган бошқа қарорларини бажариш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлигини ошириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни давом эттирсинлар;

бир ой муддатда - манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2003-2005 йиллар даврида товарлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва ички истеъмол бозорини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган сифатли товарлар билан тўлдириш бўйича чора-тадбирларнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

икки ҳафта муддатда - Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорининг савдо фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларни қайта рўйхатдан ўтказиш якунлари ва натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсинлар;

ўн кун муддатда - статистика, давлат солиқ хизмати органлари ва тижорат банклари билан биргаликда амалдаги товар айланмаси ҳажмлари билан ўзаро боғлиқликда жорий йилнинг биринчи чорагида савдо тушумини топшириш динамикасини ўрганиб чиқсинлар ва нақд пул тушумининг банк айланмасига жалб қилинишини кўпайтириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар.


11. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш юзасидан олиб борилаётган ишлар қониқарсиз деб ҳисоблансин.

"Ўзфармсаноат" концерни (Шодиев), "Ўзқурилишматериаллари" компанияси (Акрамов) раҳбарларининг эътибори 2005 йилгача бўлган даврда маҳаллий хом ашё негизида буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларни амалга оширишдаги қолоқликка қаратилсин. Улар зиммасига 10 кун муддатда Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда лойиҳаларнинг бажарилишини тезлаштиришни ва маҳсулот ишлаб чиқариш прогноз параметрларига эришишни таъминловчи масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш юклансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар комплекси (Э.М.Ғаниев) Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги, идоралар, хўжалик бирлашмалари билан биргаликда:

импорт таркибини ва маҳаллийлаштиришнинг амалга оширилган лойиҳалари бўйича ўзлаштирилган маҳсулотлар турларини қиёсий таҳлил қилиш асосида ана шундай маҳсулотларни импорт қилишни мақбуллаштириш тўғрисида таклифлар киритсин;

маҳаллийлаштиришнинг амалдаги лойиҳаларини хатловдан ўтказиш ва янгиларини шакллантириш ҳамда рақобатбардошли маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни, шу жумладан, тармоқлараро кооперация асосида, шунингдек кичик ва ўрта бизнес субъектлари иштирокида кенгайтириш бўйича амалий ишларни давом эттирсин.


13. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири (Ў.Т.Султонов) бир ой муддатда Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган ҳар бир объектни муфассал ўрганиб чиқсин ҳамда 2003-2004 йилларда ҳар бир объект бўйича маҳаллийлаштириш даражасини оширишни, ушбу жараёнларни жадаллаштириш учун рағбатлантирувчи омилларни, шу жумладан, солиқ имтиёзларини назарда тутувчи янги дастурни киритсин. Солиққа оид имтиёзларда маҳаллийлаштириш бўйича янги ташкил этилаётган ишлаб чиқаришларни 5 йил муддатга солиқларнинг барча турларини тўлашдан озод қилиш назарда тутилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда мажбурий ва мажбурий давлат суғуртаси соҳасида амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказсин ҳамда республикада суғуртанинг мажбурий турларини амалга оширишни янада тартибга солиш юзасидан комплекс чора-тадбирларни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва киритсин.


15. Молия вазири, Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясининг Бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича кичик комиссияси раиси М.Б.Нурмуродов Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликкимё" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, "Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамияти ва уларга хизмат кўрсатувчи банклар билан биргаликда бир ой муддатда:

ҳисоб-китоблар механизмини янада такомиллаштириш ва мақбуллаштириш ҳамда ушбу тармоқлар хўжалик юритувчи субъектларининг тўлов интизомини мустаҳкамлаш;

шартномавий мажбуриятлар бажарилиши, маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш бўйича жадвалларга риоя қилиниши учун жавобгарликни кучайтириш;

ўзаро қарздорликни, шунингдек бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга мажбурий тўловлар бўйича қарзларни қисқартириш бўйича таклифлар киритсинлар.

Мазкур банднинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.


16. Мазкур мажлис қарорининг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарларига ва Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири                                                                          Ў. Султонов
















Время: 0.0320
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск