ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Иқтисодиётнинг умумий масалалари / Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт якунлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг 12.02.2007 й. 1-сон Баёни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

МАЖЛИСИНИНГ

БАЁНИ

12.02.2007 й.

N 1



Раислик қилувчи:

Раислик қилувчи: И.А. Каримов - Ўзбекистон Республикаси Президенти


Қатнашганлар:


Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири


Мирзиёев Ш.М.

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенати Раиси


И.М.Собиров


Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик

палатаси Спикери


Э.Ҳ.Халилов


Ўзбекистон Республикаси

Бош вазирининг ўринбосарлари


Р.С.Азимов, А.Н. Арипов,

С.Т.Иномова, Р.С. Қосимов,

Э.Р.Шаисматов, Н.М.Ханов,

Р.В.Абдуқодиров


Ўзбекистон Республикаси

Президентининг Давлат

маслаҳатчилари


Р.С.Шамшиев, М.И.Атаев, М.Х.Раҳмонқулов,

А.Э.Набиев, Б.А.Абдуҳалимов, В.А.Голишев,

Х.М.Султонов, И.Б.Абдуллаев,

А.А.Азизхўжаев


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари рахбарлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси раҳбар ходимлари ва палаталари қўмиталарининг раислари, Президент девони, Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари (рўйхат бўйича).



2006 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2007 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари тўғрисида

(Каримов, Мирзиёев, Шаисматов, Аҳмедов, Рўзиқулов, Азимов, Ғофуров, Бахромов, Қудратов, Хаитов, Парниев, Эшмуратов, Зайниев, Носиров)


1. Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, 2006 йилда:

- иқтисодий ўсишнинг барқарор суръатлари таъминланди - ялпи ички маҳсулот 7,3 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми -10,8 фоизга, истеъмол товарлари - 20,6 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш - 6,2 фоизга, пулли хизматлар - 19,3 фоизга, пудрат қурилиш ишлари - 12,8 фоизга кўпайди. Олтин-валюта захиралари 1,6 баравардан зиёд ўсди. Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,5 фоиз миқдоридаги профицит билан ижро этилди. Инфляция даражаси 6,8 фоизгача пасайди;

- инвестиция муҳити яхшиланди, хорижий инвестицияларни, энг аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш кўламлари ўсиб, ҳажми 25,4 фоизга кўпайди. Инвестициялар умумий ҳажмининг 68,3 фоизи ишлаб чиқариш секторига жалб этилди, технология паркини янгилашга ва янги асбоб-ускуналар сотиб олишга жами инвестицияларнинг қарийб 50 фоизи йўналтирилди;

- қишлоқ хўжалигида чуқур ўзгаришлар рўй бермоқда. 2006 йилда 666 та ширкат хўжалигини қайта ташкил этиш ҳисобига 74 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари ташкил этилди, уларнинг ярмидан кўпроғи мева-сабзавотчилик йўналишидадир. Қишлоқда меҳнат кооперациясининг янги шакллари жорий этилди, мева-сабзавот маҳсулотлари ва узум етиштиришга ҳамда уларни чуқур қайта ишлашга ихтисослаштирилган қарийб 200 та агрофирма ташкил қилинди;

- ташқи иқтисодий фаолият кўламлари ўсди, товар маҳсулотлар экспорти ҳажми 31,5 фоизга кўпайди, ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси қарийб 2 млрд АҚШ долларини ташкил қилди;

- аҳоли турмуш даражасининг ва иш билан банд этишнинг изчил ўсиши таъминланди. Ишлаётганларнинг реал иш ҳақи 36 фоизга, аҳолининг реал даромадлари эса ўртача 22 фоизга кўпайди. 2006 йилда 570 мингдан ортиқ иш ўринлари, шу жумладан касаначиликни йирик саноат корхоналари билан кооперациялаш ҳисобига 60 мингдан ортиқ иш ўринлари ташкил этилди;

- таълим, кадрлар тайёрлаш, соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги мақсадли умуммиллий дастурларни амалга оширишга катта эътибор қаратилди. 2006 йилда 8 минг ўқувчи ўрнига эга бўлган 6 та академик лицей ва 70 минг ўринли 124 та касб-ҳунар коллежи фойдаланишга топширилди, 61 та янги мактаб қурилди, 385 та мактаб мукаммал реконструкция қилинди ва 530 та мактаб таъмирланди.

Шу билан бирга, аҳолини иш билан банд этиш муаммоси кескинлигича қолмоқда, корхоналарни модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш жараёни етарли суръатларда бормаяпти, асбоб-ускуналарнинг эскириш даражаси юқорилигича қолмоқда. Қишлоқ хўжалиги хом ашёсини, энг аввало, мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, деҳқон ва фермер хўжаликларини наслдор чорва моллари ва озуқалар, шунингдек зооветеринария хизмати билан таъминлаш муаммолари сусткашлик билан ҳал этилмоқда.

Фонд бозорида ва қимматли қоғозлар бозорида ишларнинг аҳволи қониқарсизлигича қолмоқда, акциядорлик жамиятларини корпоратив бошқариш тизимида жиддий камчиликлар мавжуд.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик потенциали тўлиқ даражада очилмаган ва сафарбар қилинмаган, унинг тузилмаси ва техник жиҳатдан жиҳозланганлик даражаси ўсиб бораётган талабларга жавоб бермайди. Давлат назорат органларининг корхоналар хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашуви давом этмоқда. Хизматлар кўрсатиш соҳасининг ривожланиш даражаси ва сифати аҳолининг ортиб бораётган талабига мувофиқ эмас. Уй-жой ва коммунал хўжалигини бошқариш ва уларга хизмат кўрсатиш тизими янада ислоҳ қилишни талаб қилади.

Банкларнинг капиталлашув даражаси паст, банк хизматлари бозорида рақобат мавжуд эмас, банклар ўз капитали билан инвестиция жараёнларида суст қатнашмоқда.


2. Қуйидагилар 2007 йил иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор йўналишлари этиб белгилансин:


биринчидан, барқарор ва мувозанатлаштирилган ўсиш суръатларини, иқтисодиётни таркибий ўзгартириш ва модернизация қилишни, унинг энг муҳим тармоқларини техник ва технологик жиҳатдан янгилашни, солиқ сиёсатини янада эркинлаштиришни таъминлаш;

иккинчидан, бизнес, энг аввало, хусусий бизнес учун мумкин қадар қулай шароитлар яратиш ва давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини изчил пасайтириб бориш;

учинчидан, хорижий инвестицияларни, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ишларини барча чоралар билан кучайтириш;

тўртинчидан, меҳнатга ҳақ тўлашни ва аҳоли турмуши сифатини изчил оширишни таъминлаш;

бешинчидан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ушбу асосда аҳолини иш билан банд этиш ва фаровонлигини ошириш муаммоларини ҳал этиш;

олтинчидан, банк-молия тизимида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва кўламларини кенгайтириш;

еттинчидан, коммунал хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш.


Белгиланган устувор йўналишларнинг сўзсиз амалга оширилишии таъминлаш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисида қарор қабул қилинди:


3. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўн кун муддатда кенгайтирилган мажлисларда 2006 йилда иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва соҳаларида, ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳамда иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилишини танқидий таҳлил қилсинлар, белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиқиб 2007 йилда уларни бажаришнинг аниқ муддатларини ва масъул бажарувчиларини белгилаган ҳолда комплекс чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқсинлар, шунингдек уларнинг сўзсиз бажарилишини назорат қилсинлар.

Белгиланган устувор йўналишларнинг амалга оширилишини таъминлаш бўйича тармоқ ва ҳудудий дастурларнинг бажарилиши ҳар ойда Вазирлар Маҳкамаси Президиуми мажлисларида кўриб чиқилсин.


4. Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев), Молия вазирлиги (Гуськова), Марказий банк (Муллажонов) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан маъқулланган 2007 йилда иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг асосий параметрларига, тасдиқланган моддий ва қиймат баланслари кўрсаткичларига, иқтисодиётнинг мўлжалланган таркибий ўзгартиришига сўзсиз эришиш бўйича тизимли мониторинг олиб борсинлар ва ишларнинг самарали мувофиқлаштириб борилишини таъминласинлар.

Вазирлар Маҳкамаси 2007 йил иқтисодий дастурининг амалга оширилиши бўйича ишлар аҳволини, биринчи навбатда, белгиланган макроиқтисодий кўрсаткичларга, молия-пул параметрларига ва инфляция даражасига эришилишини, дебиторлик-кредиторлик қарзлар билан боғлиқ ҳолатни ҳар ойда кўриб чиқсин.

Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 12 июндаги ПҚ-375-сон қарорида белгиланган мақсадли комплекс дастурларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботни ҳар чоракда эшитиб бориш мажбурий ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев), Молия вазирлиги (Гуськова), Давлат статистика қўмитаси (Қудратов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2007 йилда умуман республика бўйича белгиланган макроиқтисодий кўрсаткичларга сўзсиз эришишни таъминлайдиган ўсиш омиллари ва резервларини ҳисобга олган ҳолда, 2007 йил учун республика ҳудудлари бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот ва бошқа асосий кўрсаткичларни ўн кун муддатда чуқур тахлил қилсинлар ва уларнинг ҳисоб-китобларини тайёрласинлар.


6. Вазирлар Маҳкамаси (Мирзиёев), Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари, Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев), Молия вазирлиги (Азимов), Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (Ғаниев), Марказий банк (Муллажонов) тегишли уюшмалар, компаниялар, бошқа хўжалик бирлашмалари билан биргаликда 2007-2011 йиллар даврида иқтисодиётнинг етакчи тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурларини 2007 йил 1 майгача бўлган муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун киритсинлар.


7. Молия вазирлиги (Азимов), Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев), Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (Ғаниев), Давлат солиқ қўмитаси (Парпиев) ўз ишлаб чиқариш базасини доимий модернизация қилишни, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни амалга ошираётган корхоналар, шу жумладан микрофирмалар ва кичик корхоналар учун рағбатлантириш, солиқ имтиёзлари ва преференцияларнинг самарали тизимини яратиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


8. Вазирлар Маҳкамасининг қишлоқ хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари комплекси (Мирзиёев), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Исмоилов), Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев), Молия вазирлиги (Азимов), Фермер хўжаликлари уюшмаси (Қобилов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2007-2011 йилларда қишлоқ хўжалигида таркибий қайта ўзгартиришлар ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг мамлакатдаги барча минтақаларни қамраб оладиган ҳамда қишлоқни юксалтириш комплекс чора-тадбирларини, шу жумладан қишлоқни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалга ошириш учун зарур молия, солиқ имтиёзлари ва преференцияларини назарда тутувчи комплекс дастурини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.

Дастурда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг бозор механизмлари ва иқтисодий методларини кенг жорий этиш, чорвачиликни ривожлантиришнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини, зооветеринария хизматлари кўрсатишни, чорва озуқалари билан таъминлашни тубдан яхшилаш, пировард натижада қишлоқ аҳолиси даромадларини ва турмуши сифатини оширишга йўналтирилган кичик бизнесни, тадбиркорликни, касаначиликни жадал ривожлантириш, ишлаб чиқариш инфратузилмасини яратиш ҳамда замонавий техника билан жиҳозланган, хом ашёни, айниқса чорвачилик ва мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича кичик хусусий корхоналарни қуриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилсин.


9. Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев), Молия вазирлиги (Гуськова), Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (Арипов), Марказий банк (Муллажонов), Халқ таълими вазирлиги (Жўраев), Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (Қурбонов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Назиров), Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси (Файзуллаев), "Ўзбектуризм" компанияси (Ҳакимов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда 2006-2010 йилларда хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш дастурини танқидий кўриб чиқсинлар ва унга тузатишлар киритиш бўйича таклифлар киритсинлар. Дастурда 2007 йилда хизматлар соҳасини жадал ривожлантириб унинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 42-43 фоизгача етказиш, хизматларнинг янги, замонавий турларини кенг жорий этиш, ушбу соҳанинг аҳолини, биринчи навбатда, қишлоқ жойларда иш билан банд қилиш муаммоларини ҳал этишдаги ролини ошириш чора-тадбирлари назарда тутилсин.

Дастурнинг бажарилиши ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқилсин.


10. Молия вазирлиги (Азимов), Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев) Республика йўл жамғармаси (Жўлибеков), "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси (Абдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2010 йилгача бўлган даврда автомобиль йўлларини ривожлантириш концепциясида 2007 йил учун назарда тутилган халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш, замонавий логистика марказларини шакллантириш бўйича топшириқларнинг сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.

Амалга оширилган ишларнинг натижалари тўғрисида 2007 йилнинг I ярим йиллиги якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисида ахборот берилсин.


11. Республика тендер комиссияси (Азимов), Давлат мулки қўмитаси (Мусаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев), Молия вазирлиги (Гуськова), Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси (Улашов) бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига:

йирик, стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналарнинг давлат активлари ва акциялари пакетларини, шу жумладан давлат акцияларининг назорат пакетларини, экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида ушбу корхоналарни модернизация қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни бошқаришга замонавий менежментни жорий этишни назарда тутувчи аниқ инвестиция мажбуриятлари остида асосан хорижий инвесторларга хусусий мулк қилиб сотиш рўйхатини тубдан кенгайтирган ҳолда - амалдаги 2006-2008 йилларда Хусусийлаштириш дастурини қайта кўриб чиқиш;

иқтисодий ночор акциядорлик жамиятларига нисбатан банкротлик механизмини фаоллаштириш ҳамда уларни кейинчалик ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган ўрта муддатли ва узоқ муддатли инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан хусусий инвесторларга сотиш бўйича таклифлар киритсинлар.


12. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев) Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (Ғаниев), Давлат мулки қўмитаси (Мусаев) уюшмалар, компаниялар, бошқа хўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналар билан биргаликда трансмиллий корпорациялар билан кооперация алоқаларини кучайтириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, мақсадга мувофиқ деб топилганда эса улар таркибига кириш бўйича таклифларни икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


13. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р.Шаисматов, Молия вазирлиги (Азимов), Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев), "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси (Ахмедов):

бир ой муддатда "Кўкдумалоқ" конидаги ишларнинг аҳволини танқидий ва муфассал ўрганиб чиқсинлар, суюқ углеводородлар қазиб олишни барқарорлаштириш бўйича қўшимча тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар;

углеводород хом ашё захиралари уни қазиб олиш даражасига нисбатан жадал ўсишини таъминлайдиган геология-қидирув ишларини олиб бориш бўйича хорижий инвесторлар иштирокидаги лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилиши устидан қатъий мониторинг ўрнатсинлар. Хорижий инвесторлар томонидан олинган мажбуриятлар бузилган тақдирда маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги шартномаларни бекор қилиш ҳақида таклифлар киритилсин.

Амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


14. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев Адлия вазирлиги (Отахонов), Олий хўжалик суди (Ишметов)ни жалб этган ҳолда хусусий мулк ва хусусий тадбиркорлик ҳуқуқларини ҳимоя қилишни, бизнеснинг ихтиёрий ёпилиши ва тугатилиши тартиб-қоидасини тартибга солишни, фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқига турли рухсатномалар ва лицензиялар бериш амалиётини кескин қисқартиришни, шунингдек Суд қарорлари ижроси департаменти фаолияти самарадорлигини оширишни икки ой муддатда танқидий ўрганиб чиқсин ва улар бўйича қонунчиликни янада мустаҳкамлашга йўналтирилган янги қонунчилик нормаларини ишлаб чиқиш ва қонуности ҳужжатлари қабул қилиш юзасидан аниқ таклифлар киритсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (Парпиев, Гадоев), Давлат божхона қўмитаси (Носиров):

Солиқ академияси ва Олий ҳарбий божхона институти фаолиятини ташкил этишни яхшилаш, ўқитиш ва тарбиявий ишлар даражаси ва сифатини ошириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш, педагоглар таркибини солиқ ва божхона органларида иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали кадрлар билан мустаҳкамлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар комплексини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар. Амалга оширилган ишларнинг натижалари тўғрисида 2007 йил 1 майгача бўлган муддатда ахборот берилсин;

шахсий таркибга нисбатан талабчанликни оширсинлар ва улар ўртасида олиб борилаётган ишларни кучайтирсинлар, солиқ ва божхона органларини ихтисослаштирилган ўқув юртларида ўқиган, юқори малакали, профессионал жиҳатдан тайёр, ҳалол, ўз ишига содиқ ва масъулиятли ходимлар билан тўлдиришни таъминласинлар.


16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (Отахонов), Бош прокуратура (Қодиров), Давлат солиқ қўмитаси (Парпиев), Давлат божхона қўмитаси (Носиров) сифатсиз спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарилганлиги ёхуд улар республикага олиб кирилганлиги учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни кучайтириш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.


17. Молия вазирлиги (Азимов) Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев) ва Марказий банк (Муллажонов) билан биргаликда пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва аҳолига бошқа тўловларни тегишли равишда кўпайтирган ҳолда 2010 йилга бориб ўртача иш ҳақи 2,5 баравар барқарор ошишини таъминлайдиган аниқ чора-тадбирлар бўйича асосли таклифларни бир ой муддатда тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш вазирлиги (Хаитов), Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев), Давлат статистика қўмитаси (Қудратов), Адлия вазирлиги (Отахонов) амалдаги қонун ҳужжатларига ҳудудлар бўйича меҳнат билан банд бўлмаган ва ишга жойлаштиришга муҳтож аҳоли тоифаларини аниқ белгилайдиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан белгиланган нормалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқиш методикаси бўйича бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.


19. Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев), Молия вазирлиги (Азимов) Давлат солиқ қўмитаси (Парпиев), Давлат мулки қўмитаси (Мусаев), Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси (Улашов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик тузилмасини ривожлантириш ва такомиллаштиришни янада рағбатлантириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар. Ҳукумат қарори лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилсин:

кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ўрни ва ролини қатъий ва изчил ошириш, 2010 йилга бориб унинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 50-52 фоизга етказиш, экспорт ҳажмини кўпайтириш;

кичик бизнеснинг техник ва технологик тузилмасини яхшилаш, юқори технологияли ишлаб чиқаришларга жадал ўтиш, бозор талаби ўзгариши ҳисобга олинган ҳолда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини таъминлайдиган замонавий асбоб-ускуналар, ихчам ва мослашувчан технологиялар билан жиҳозлаш;

машинасозлик ва металлга ишлов беришда, енгил саноатда, айниқса трикотаж, тикув ва пойабзал саноатида, шунингдек қурилиш материаллари саноатида кичик корхоналар ташкил этиш кўламларини кенгайтириш;

кичик бизнесда юқори профессионал интеллектуал меҳнатдан кенг фойдаланиш, фан ва техниканинг замонавий ютуқларини жорий этиш.


20. Адлия вазирлиги (Отахонов), Молия вазирлиги (Азимов), Фермер хўжаликлари уюшмаси (Қобилов), Савдо-саноат палатаси (Шайхов) Бош прокуратура (Қодиров) билан биргаликда бир ой муддатда давлат назорат органларининг корхоналар хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашишга уринишларини маъмурий ва суд тартибида жазолашни қатъийлаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича, уларни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан кўриб чиқиш учун, таклифлар киритсинлар.


21. Молия вазирлиги (Азимов) аудиторлик фаолияти ва суғурта соҳасидаги ишларнинг аҳволини, шунингдек умуман молиявий инфратузилмани ривожлантириш самарадорлигини танқидий баҳоласин ва бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига фаолиятнинг ушбу турларини янада такомиллаштириш ва тадбиркорлик тузилмаларига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш юзасидан аниқ таклифлар киритсин.


22. Марказий банк (Муллажонов), Молия вазирлиги (Азимов), Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев), Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (Арипов), Давлат мулки қўмитаси (Мусаев) тижорат банклари ва лизинг компаниялари билан биргаликда бир ой муддатда банкларга бўлган ишончни ошириш, банк-молия тизимида ислоҳотлар кўламларини чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар. Комплекс тадбирлар қуйидагиларга йўналтирилсин:

устав сармояларини кўпайтириш ҳисобига банкларнинг капиталлашуви даражасини ошириш, аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва потенциал инвесторларнинг, шу жумладан хорижий инвесторларнинг бўш пул маблағларини жалб қилиш учун акциялар чиқариш ва уларни фонд бозорларида фаол жойлаштириш;

инвестиция жараёнларида, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашда банкларнинг ўз сармояси билан кенг иштирок этишини таъминлаш;

нақд пулнинг банкдан ташқари айланмасини янада қисқартириш, мижозларнинг биринчи талаби бўйича нақд пул билан узлуксиз ва сўзсиз таъминлаш;

мини-банклар тармоғини ва банклар томонидан кўрсатиладиган хизматлар доирасини кенгайтириш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш.


23. Марказий банк (Муллажонов) Адлия вазирлиги (Отахонов), Давлат мулки қўмитаси (Мусаев), бошқа манфаатдор идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонунчиликни танқидий қайта кўриб чиқсин ҳамда молия-саноат гуруҳларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятида тижорат банкларининг кенг ва фаол иштирок этиши учун ҳуқуқий шарт-шароитларни шакллантиришга доир аниқ таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари (Ханов), Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев), Молия вазирлиги (Ашрафхонов), "Ўзкоммунхизмат" агентлиги (Холмухамедов) "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси (Холматов), "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси (Тешабоев), "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси (Вагапов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Коммунал соҳани янада ислоҳ қилиш, бошқарув тизимини такомиллаштириш ва энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш, буғқозонларни ва иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш дастурини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.

Дастурда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини янада ихчамлаштиришга; ширкатлар билан коммунал ва таъмирлаш-қурилиш хизматлари кўрсатаётган корхоналар ўртасидаги шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни мустаҳкамлашга; истеъмолчиларни иссиқлик ва сув билан узлуксиз ва сифатли таъминлаш учун иссиқлик ва сув таъминоти корхоналари ходимларининг масъулиятини ошириш ва уларни рағбатлантиришнинг аниқ механизмини жорий этишга; ёқилғининг муқобил турларини қўллаган ҳамда маънавий эскирган тежамсиз буғқозонларни алмаштирган ҳолда иситиш ва иссиқ сув таъминотининг маҳаллий тизимларига босқичма-босқич ўтишга алоҳида эътибор берилсин.

Мазкур топшириқнинг бажарилиши 2007 йилнинг I ярим йиллиги якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисида танқидий муҳокама қилинсин.


25. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, ноҳукумат жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари "Ижтимоий ҳимоя йили" Давлат дастурининг бўлимлари ва бандлари белгиланган муддатларда тўлиқ ва сўзсиз бажарилиши бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар. Бунда янги қонун ҳужжатларини ишлаб чиқишга ҳамда амалдаги қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларининг аниқлигини, табақалаштирилишини ва самарадорлигини оширишга, ижтимоий хизмат кўрсатиш тизими органлари фаолиятини тубдан яхшилашга алоҳида эътибор берилсин.

Республика комиссияси (Ш.М.Мирзиёев) Дастурга киритилган чора-тадбирлар амалга оширилиши устидан доимий назорат ўрнатсин ва унинг натижаларини Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида ҳар чоракда кўриб чиқсин.


26. Мазкур мажлис қарорининг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов




























Время: 0.0276
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск