ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Иқтисодиётнинг умумий масалалари / Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт якунлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг 10.02.2006 й. 1-сон "2005 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2006 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.02.2006 й.

N 1



2005 ЙИЛДА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЯКУНЛАРИ ВА 2006 ЙИЛДА

ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШНИНГ

ЭНГ МУҲИМ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА



1. Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, 2005 йил мамлакатда демократик янгилаш, бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш йўлида муҳим босқич бўлди.

Ўзбекистон иқтисодиётида 2005 йилда қуйидаги сифат силжишлари юз берди.


Биринчидан, барча макроиқтисодий кўрсаткичлар бўйича прогноз параметрларга эришилди, уларнинг кўплари бўйича эса анча ошириб бажариш таъминланди. Ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари 7 фоизни, инфляция даражаси 7,8 фоизни ташкил этди, саноат ишлаб чиқариши 7,3 фоизга, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 17,7 фоизга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши 6,2 фоизга ўсди. Давлат бюджети кутилаётган 1 фоиз тақчиллик ўрнига ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз профицит билан ижро этилди.

Барқарор иқтисодий ўсиш суръатларининг асосий манбалари қулай ташқи омиллар ҳамда углеводород хом ашё ва ресурсларга жаҳон нархлари эмас, балки биринчи навбатда бозор ислоҳотлари ва мамлакатни модернизация қилишнинг пухта ўйланган модели ва узоқ муддатли дастури натижалари бўлганлиги ўзига эътиборни жалб этади.


Иккинчидан, биринчи навбатда, иқтисодиётнинг макроиқтисодий баланслилигини, умуман иқтисодий ўсишнинг локомотивларига айланиши, демографик хусусиятлар, иш билан таъминлаш, аҳоли даромадларининг кўпайиши ва ҳоказолар билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳал этиши лозим бўлган соҳалар, тармоқлар ва ишлаб чиқаришларни жадал ривожлантиришни таъминлашга қаратилган иқтисодиётни тизимли ва изчил равишда таркибий янгилаш юз бермоқда.

Ялпи ички маҳсулот таркибида саноатнинг улуши 2005 йилда 2002 йилдаги 14 фоиз ўрнига 20,7 фоизгача ўсди, хизматлар соҳаси улуши 38,5 фоиздан ортиқ бўлди. Беш йил мобайнида коммуникациялар, транспорт ва алоқа тармоқларининг улуши бир ярим баравар ўсди.

2005 йилда маҳсулот экспорти ҳажмининг 11,5 фоизга ўсиши амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ва иқтисодиётни модернизация қилишда эришилган ютуқларнинг муҳим натижаси бўлди, бунда экспорт ҳажмининг ярмидан кўпроғи тайёр маҳсулотлар ва хизматлар улушига тўғри келди. Ташқи савдо балансида мустақиллик йилларидаги энг юқори - 1,3 млрд. АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги ижобий сальдога эришилди, олтин-валюта захиралари 1,3 баравар кўпайди.


Учинчидан, иқтисодиётни эркинлаштириш жараёнларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш таъминланди. Солиқ юкини енгиллаштириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида жамланган бюджетга фискаль олиб қўйишлар 2000 йилдаги 37,1 фоиздан 2005 йилда 32,2 фоизгача, давлат бюджетига олиб қўйиш эса 22,6 фоизгача қисқарди.


Тўртинчидан, 2005 йилда моддий ресурслар ва тайёр маҳсулотни сотиш тизимини эркинлаштириш йўлида ҳал қилувчи қадам қўйилди. Тадбиркорларнинг, энг аввало кичик бизнес субъектларининг юқори ликвидли моддий ресурслар олишининг барқарор бозор механизми шакллантирилди. Биржа савдоси улуши улгуржи товар айланмаси умумий ҳажмининг 2000 йилдаги 8,5 фоиз ўрнига унинг учдан бир қисмини ташкил этмоқда.


Бешинчидан, хусусий секторни кенгайтириш, кичик бизнес, фермер хўжаликлари ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш томонга туб бурилиш амалга оширилди.

2000-2005 йиллар даврида 4660, шу жумладан, 2005 йилда 902 корхона ва объект хусусий мулк қилиб сотилди.

2005 йилда кичик бизнес объектлари сони 31,5 мингтага кўпайди ва 310 мингтадан ортиқни ташкил этди, кичик тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 38,2 фоизни ташкил этди. Иқтисодиётда жами банд бўлганларнинг 65 фоизидан ортиғи ушбу соҳада ишламоқда. Янгидан ташкил этилган иш ўринларининг қарийб 85 фоизи кичик бизнес улушига тўғри келади.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг асосий тузилмаси сифатида фермер хўжаликлари қишлоқда жадал ривожлантирилди. Фермер хўжаликларида 1 миллиондан ортиқ киши ишламоқда, улар томонидан 2005 йилда пахта хом ашёсининг 66 фоизидан ортиғи, доннинг 55 фоизидан кўпроғи етиштирилди.


Олтинчидан, давлат ва назорат қилувчи тузилмаларнинг корхоналар молия-хўжалик фаолиятига аралашишини кескин қисқартириш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий эркинлиги ва ҳуқуқларини жиддий равишда кенгайтириш таъминланди.

Ўтказилган текширишлар сони 2001 йилдагига қараганда 2,5 баравардан кўпроқ қисқарди. Илгари хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тақдим этиладиган давлат статистика ҳисоботлари сони умуман олганда 2 баравар, ойлик ҳисобот бериш 5 баравар қисқарди. 12 та рухсат берувчи тартиб-қоидалар бекор қилинди, ҳисобот маълумотларининг ноқонуний талаб қилиниши учун жавобгарлик кучайтирилди.

Хўжалик судларининг фаолияти фаоллашди. 2001-2005 йилларда улар томонидан кўриб чиқилган ишлар сони 3,7 баравар, шу жумладан, маъмурий қонун бузилишлари тўғрисидаги ишлар бўйича - 4 баравардан ортиқ ўсди. Бунда кўриб чиқилган ишларнинг аксарияти тадбиркорлар ва хўжалик юритувчи субъектлар фойдасига ҳал этилмоқда.


Еттинчидан, амалга оширилган ислоҳотлар натижасида аҳолининг ижтимоий аҳволи анча яхшиланди, одамларнинг онги ва менталитети ўзгармоқда. 2005 йилда бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар ўртача 40 фоизга ўсди. Аҳолининг реал даромадлари 22 фоизга кўпайди.

Хусусий мулкчиликни мустаҳкамлаш, кичик корхоналар. микрофирмалар, фермер хўжаликлари ташкил этилишини рағбатлантириш ҳисобига мамлакатда демократик жамиятнинг асоси ва таянчи сифатида ўрта синф реал шаклланмоқда.

Шу билан бирга, йирик корхоналарнинг давлат активларини сотиш жараёни суст суръатларда бормоқда. Давлат мулки қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари фаолиятини, шунингдек "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси сингари бозорда монопол мавқени эгаллаб турган кўплаб компаниялар объектларини хусусийлаштириш масалаларига ёндашувларни жиддий равишда қайта кўриб чиқиш талаб этилади.

Жиззах, Сирдарё, Тошкент, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари ва масъул тузилмалари фаолиятида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва янгилаш ҳамда аҳолининг бандлигини ошириш мақсадида потенциал инвесторларни жалб этишда сезиларли силжишлар йўқ. Кўплаб йирик корхоналар ва тармоқларнинг молиявий аҳволи жиддий равишда яхшилашни талаб қилади.

Банкларнинг фаолияти хўжалик юритувчи субъектлар, кичик бизнес, фермерлик ва хусусий тадбиркорлик вакилларининг жиддий эътирозига сабаб бўлмоқда. Бавк тизимида пул-кредит сиёсати баланслилигини, шунннгдек бозор ва монетар агрегатларни бошқариш механизмини таъминлашнинг замонавий воситаларидан етарли фойдаланилмаяпти.

Уй-жой-коммунал хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишда ҳокимликлар масъулият даражасининг пастлиги сабабли жойларда коммунал хизматларнинг рақобатли бозори суст шакллантирилмоқда. Уй-жой мулкдорлари ширкатларининг кўпчилиги ҳанузгача уй-жой фондини бошқаришга ва аҳолининг долзарб талабларини ўз вақтида ҳал этишга қодир бўлган уй-жой мулкдорларининг ҳақиқий бирлашмасига айлангани йўқ. Уй-жойларни таъмирлаш ва ободонлаштириш бўйича рақобат муҳити яратадиган коммунал ва таъмирлаш хизматлари бозори ҳанузгача ташкил этилмаган.

Энергия ресурслари, нефть маҳсулотлари ва газни тежашга доир ёндашувларни ва иш амалиётини тубдан қайта кўриб чиқиш зарур.


2. Қуйидагилар 2006 йилда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари этиб белгилансин:

бюджет ва солиқ ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва бир хиллаштириш ҳамда солиқ юкини қисқартириш асосида иқтисодиётни барқарор юқори суръатлар билан ўстиришни, барқарор ва баланслаштирилган макроиқтисодий кўрсаткичларни таъминлаш;

таркибий ислоҳотлар кўламларини ҳамда иқтисодиётни модернизация қилишни чуқурлаштириш ва кенгайтириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш;

хусусий мулк сектори кўламини кенгайтариш, бизнес учун кафолатларни мустаҳкамлаш ва қулай муҳитни шакллантириш;

аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини оширишнинг муҳим шарти сифатида шп билан бандликни таъминлаш;

экспортни ҳар томонлама рағбатлантириш ва валюта ресурсларини тежашни, улардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш;

уй-жой-коммунал хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштириш, уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолияти самарадорлигини ошириш, таъмирлаш ва коммунал хизматларнинг реал бозорини шакллантириш;

биринчи навбатда энергияни кўп талаб қиладиган тармоқларда - кимё, рангли металлургая, электр энергетикаси ва бошқа тармоқларда энергая ресурслари қаттиқ тежалишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширшп.


3. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўн кун муддатда:

кенгайтирилган мажлисларда иқтисодиётнинг тегашли тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш якунларини танқидий таҳлил қилсинлар;

аниқ тармоқ, ишлаб чиқариш ва ҳудудга татбиқан иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштиришнинг 2006 йил учун белгиланган устувор йўналишлари амалга оширилишини таъминлайдиган зарур чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсинлар.

Мажлис қарорининг мазкур банди бажарилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


4. Марказий банк (Муллажонов), Молия вазирлиги (Азимов), тижорат банклари:

Адлия вазирлиги (Мустафоев), Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси (Саидова), Иқтисодиёт вазирлиги (Розуқулов) билан биргаликда икки ой муддатда "Микромолиялаш тўғрисида"ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар;

2006 йилнинг I чорагида кичик бизнес, фермерлик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун микрокредит бериш ва микролизинг хизматларининг кенг доирасини кўрсатадиган, барча минтақаларда филиаллари бўлган ихтисослаштирилган банк ташкил этиш тўғрисида бир ой муддатда таклиф киритсинлар, унда имтиёзли кредит бериш шартларини ва берилган маблағлар қайтарилишини таъминлаш механизмини назарда тутсинлар;

биринчи навбатда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар олиш учун аҳолига кредит беришни жиддий равишда кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.

Бош вазир Ш.Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси (Р.Қодиров) хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли - банклар мижозларининг уларга тижорат банклари томонидан хизмат кўрсатишда, айниқса банкдаги ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ўз вақтида олишда уларнинг қонуний ҳуқуқларига риоя қилиниши устидан таъсирчан назорат ўрнатсинлар.


5. Адлия вазирлиги (Мустафоев), Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси (Саидова), Савдо-саноат палатаси икки ой муддатда бизнесни юритиш учун рўйхатдан ўтказиш, лицензиялар ва рухсатномалар олишнинг мавжуд тизимини пухта хатловдан ўтказсинлар ҳамда:

бериладиган лицензиялар ва рухсат берувчи тартиб-қоидалар ҳамда ҳужжатлар рўйхатини кескин қисқартириш;

янги корхоналарни рўйхатга олиш ва бизнесни ташкил этишнинг хабардор қилиб қўйиш тизимига устун даражада ўтиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсинлар.


6. Углеводород хом ашёни разведка қилиш ва қазиб олишнинг тасдиқланган параметрлари бажарилиши Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т.Султонов, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси раиси А.Азизов томонидан суст ташкил этилганлиги ва назорат қилинганлиги қайд этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т.Султонов, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси (А.Азизов) Давлат геологая қўмитаси (Ахмедов), Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (Шайхов), Молия вазирлиги (Азимов), Иқтисодиёт вазирлиги (Розуқулов) билан биргаликда углеводород хом ашё захиралари илдам ўсишини таъминлашга йўналтирилган геология-разведка ишларини жадал ва кўламли ўтказиш учун хорижий инвестицияларни жалб этиш юзасидан чора-тадбирлар комплексини амалга оширсинлар.

Вазирлар Маҳкамаси мажлисида 2006 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича амалга оширилган ишларнинг натижалари тўғрисида юқорида кўрсатиб ўтилган раҳбарларнинг ҳисоботи эшитилсин.


7. Иқтисодиёт вазирлиги (Голишев), Молия вазирлиги (Азимов), Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси (Саидова), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Савдо-саноат палатаси билан биргаликда икки ой муддатда:

туманлар ва шаҳарлар бўйича саноатни ривожлантиришнинг аҳволини танқидий таҳлил қилсинлар ҳамда минтақа хусусиятларини ва аҳолини иш билан энг юқори даражада таъминлашни ҳисобга олган ҳолда янги ишлаб чиқаришларни, биринчи навбатда мослашувчан кичик ва ўрта корхоналар ташкил этишнинг 2010 йилгача мўлжалланган аниқ дастурларини ишлаб чиқсинлар;

ўз маҳсулотларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштираётган йирик корхоналарнинг филиалларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратсинлар, уларга имтиёзлар ва преференциялар, шу жумладан, фойдаланилмаётган биноларни инвестиция мажбуриятлари эвазига текин берсинлар.


8. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (Шайхов);

Адлия вазирлиги (Мустафоев) билан биргаликда янги қўшма корхоналар ташкил этишга, фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан янгилашга йўналтириладиган хорижий инвестицияларни янада кенг кўламда жалб этиш учун ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш юзасидан бир ой муддатда таклифлар киритсин;

инвестициялар жалб этишнинг янги шаклларини амалиётга жорий қилишни кенгайтирсин, хорижий ишбилармон доираларни ва потенциал шерикларни иқтисодиётнинг айрим секторларидаги инвестиция имкониятлари тўғрисида кенг хабардор қилсин.


9. Давлат мулки қўмитаси раиси (Асқаров)га корхоналарни хусусийлаштириш ва хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлашнинг, қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозорини ривожлантиришнинг, шунингдек хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришнинг, биринчи навбатда Кузатувчи кенгашлар самарадорлигини амалга оширишнинг муҳим стратегик йўналишларини амалга ошириш юзасидан юкланган вазифалар бажарилишининг паст самарадорлиги кўрсатиб ўтилсин.

Бош вазир ўринбосари В.А.Голишев, Давлат мулки қўмитаси (Асқаров), Молия вазирлиги (Азимов) ҳамда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси (Саидова) икки ой муддатда 2006-2008 йилларда Хусусийлаштиришнинг янги дастурини ишлаб чиқсинлар ва киритсинлар, бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратсинлар:

стратегик аҳамиятга эга бўлмаган табиий монополиялар тармоқлари корхоналарини дастурга киритиш;

инвестор томонидан аниқ инвестиция мажбуриятлари қабул қилинган ҳолда инвестиция мажбуриятлари эвазига текин беришга тавсия этилаётган корхоналар ва объектлар рўйхатини анча кенгайтириш;

биржа савдоларида ва биржадан ташқари савдоларда сотиш учун ҳар бир корхона ва объектни сотишдан олдин тайёрлаш тазимини қайта кўриб чиқиш ва янги самарали тизимни жорий этиш;

хусусийлаштиришдан кейинги мониторингни амалга оширишга тизимли ёндашишни ишлаб чиқиш, янги мулкдорларнинг улар томонидан хусусийлаштирилган корхоналардаги ишларнинг аҳволи, ўз зиммасига қабул қилган инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши учун иқтисодий жавобгарлигини ошириш;

холдинг ва акциядорлик компаниялари устав фондларидаги акцияларнинг давлат пакетлари улушини камайтириш.


10. Молия вазирлиги (Азимов), Давлат мулки қўмитаси (Асқаров), Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази (Юнусматов) икки ой муддатда яқин келажакда рақобатга бардошли фонд бозорини ривожлантиришни, биржа савдоларида акциялар ва объектларни сотишнинг ошкоралигини оширишни назарда тутувчи қимматли қоғозлар бозорини, айниқса иккиламчи бозорини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқсинлар ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


11. Иқтисодиёт вазирлиги (Розуқулов), Молия вазирлиги (Азимов), "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (Абдуазизов), Давлат мулки қўмитаси (Асқаров), Адлия вазирлиги (Мустафоев), Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси (Саидова) бир ой муддатда:

инвесторларга - хусусий мулкдорларга бино ва иншоотларни улар жойлашган ер участкалари билан, уларга қатъий бозор ёндашувлари асосида нарх белгилаган ҳолда, хусусийлаштириш ҳуқуқини бериш ҳисобига хусусийлаштириш объектларини кенгайтириш имконияти тўғрисидаги;

белгиланган нормалар доирасида хусусий уй-жой қурилиши учун ер участкаларини хусусийлаштириш механизми тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


12. Молия вазирлиги (Азимов), Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси (Саидова) Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги (Мустафоев), бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2006 йил 1 апрелгача бўлган муддатда мавжуд аҳволни таҳлил қилсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига:

мулкнинг кадастр баҳоси бўйича, кўчмас мулк биржасида ва кимошди савдоларида кўчмас мулкни сотишдаги воситачилик тўловлари бўйича, мулкка доир битишувларда давлат божлари ставкалари бўйича, ихтиролар ва фирма номлари учун патентлар олишга харажатлар бўйича кўрсатиладиган хизматларга хўжалик юритувчи субъектларнинг харажатларини камайтириш;

тадбиркорлик субъектларига белгиланадиган жарима санкцияларини камайтиришни назарда тутувчи қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш юзасидан аниқ таклифлар киритсинлар.


13. Вазирлар Маҳкамаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2006 йил 15 апрелгача маъмурий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, бошқарув тузилмаларининг бошқариш, мувофиқлаштириш, назорат қилиш ваколатларини тубдан қисқартириш, уларнинг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига аралашишини ва уни регламентлашини янада қисқартириш масалаларини кўриб чиқсин ва улар юзасидан зарур қарорлар қабул қилсин.


14. Адлия вазирлиги (Мустафоев):

Ўзбекистон Республикаси Олий суди (Тошматов), Олий хўжалик суди (Ишметов) билан биргаликда тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилган суд тизимини янада мустаҳкамлаш ва суд ислоҳотларини чуқурлаштириш бўйича бир ой муддатда таклифлар киритсин;

жойлардага адлия органларининг аҳолининг, айниқса қишлоқ аҳолисининг ҳуқуқий онгини ошириш, амалий ташаббускорликни ривожлантириш, барқарор даромад ва иш билан доимий банд бўлиш манбаи сифатида ўз бизнесини ташкил этиш борасида яратилган ҳуқуқий шарт-шароитларни тушунтириш бўйича ишларини фаоллаштирсин;

республика минтақаларида ҳокимликлар ва давлат бошқаруви органлари ходимлари учун тадбиркорлик субъектлари ҳамда фуқароларга берилган ҳуқуқ ва кафолатлар тизими тўғрисида тизимли асосда семинарлар ўтказсин;

республикада, энг аввало давлат бошқаруви органлари ва назорат қилувчи тузилмалар томонидан қонунлар ижросининг ахволи тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ва Сенатига ҳар йили ахборот тақдим этиш амалиётини жорий этсин;

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритсин.


15. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳхокимликлари фермерларга улар етиштирадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, биринчи навбатда чорвачилик ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича кооперациянинг турли шаклларини ихтиёрий асосда ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатсинлар, бунда уларни ташкил этишда мансабдор шахслар ноқонуний хатти-ҳаракатларининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратсинлар.


16. Вазирлар Маҳкамаси (Ш.Мирзиёев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бир ой мудддтда аҳолини иш билан таъминлаш даражасини оширишга, шу жумладан:

янга микрофирмалар ташкил этишга, оилавий бизнес ва кичик, хусусий корхоналарни ривожлантиришга, микрокредитлаш тизимини рағбатлантиришга;

йирик саноат корхоналари билан кооперациялаган ҳолда касаначиликдан фойдаланишни кенгайтиришга;

маҳаллий хом ашёни пухта қайта ишлашга ва тайёр, рақобатга бардошли маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган енгил ва озиқ-овқат қайта ишлаш саноатининг кўп меҳнат талаб қиладиган тармоқларини жадал ривожлантиришга;

2010 йилгача бўлган даврда, энг аввало қишлоқ жойларда хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришга;

шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида моллар, энг аввало қорамоллар бош сонини кўпайтиришни рағбатлантиришга қаратилган дастурларнинг бажарилишини назорат қилишнинг аниқ чора-тадбирларини ва механизмини ишлаб чиқсинлар.

Кўрсатиб ўтилган дастурларнинг бажарилиши Вазирлар Маҳкамасининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳар чоракда ўтказиладиган мажлисларида кўриб чиқилсин.


17. Вазирлар Маҳкамаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталари ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда икки ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларини иш билан банд бўлмаган аҳоли тоифасини тўлиқ ва холисона белгилаш ва уларни жаҳон амалиётига мувофиқ ҳисобга олиш юзасидан такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрласин.


18. Ташқи Иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (Шайхов) бир ой муддатда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси (Саидова), Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ўтказилган амалдаги маъмурий, божхона, банк тартиб-қоидаларининг пухта таҳлили асосида кичик ва хусусий бизнес корхоналари маҳсулотларини экспорт қилиш учун барча тўсиқларни бартараф этиш тўғрисида аниқ таклифларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


19. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев икки ҳафта муддатда барча божхона тартиб-қоидаларини бошқаришнинг ошкоралигини, ички бозорни контрабанда йўли билан келтириладиган маҳсулотлар кириб келишидан ҳимоя қилишни таъминлашни назарда тутадиган, тўғридан-тўғри амал қиладиган норматив ҳужжат сифатида янги таҳрирдаги Божхона кодексини ишлаб чиқиш бўйича, халқаро экспертларни жалб этган ҳолда, махсус ишчи гуруҳ ташкил қилсин.


20. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар ҳокимликларининг уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишлари қониқарсиз деб эътироф этилсин.

Бош вазири ўринбосари Н.М.Ханов, Иқтисодиёт вазирлиги (Шоабдураҳмонов), Молия вазирлиги (Азимов), "Ўзкоммунхизмат" агентлиги (Холмуҳамедов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда уй-жой мулкдорлари ширкатларини малакали ва ҳалол ишлайдиган мутахассислар билан мустаҳкамлаш, уларга белгиланган тартибда молиявий ёрдам бериш, монополизмни бартараф этиш ҳамда таъмирлаш ва коммунал хизматлар кўрсатишнинг аниқ бозорини шакллантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсинлар ва қабул қилсинлар.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳар чоракдаги якуний мажлисларида туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг уй-жой мулкдорлари ширкатларига уй-жой фондидан фойдаланиш масалаларида амалий ёрдам кўрсатиш бўйича шпларини танқидий баҳолаш ҳисобга олинган ҳолда уларнинг ҳисоботларини эшитиш таъминлансин.


21. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Мирзиёев), Иқтисодиёт вазирлиги (Тўлаганов) "Ўзбекнефтгаз" (Азизов), "Ўзбекэнерго" (Шоисматов) компаниялари, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги (Холмуҳамедов) ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда 2006-2010 йилларда энергия ресурсларидан тежамли фойдаланиш бўйича аниқ чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсинлар ва қабул қилсинлар, унда қуйидагиларни:

нефть, газ, газ конденсати қазиб олиш, уларни ташиш ва қайта ишлашнинг уларнинг исроф бўлишини ҳамда улардан ўз технологик эҳтиёжлари учун фойдаланиш ҳажмларини анча камайтиришни, уларни қайта ишлашнинг пухталиги ва сифатини оширишни таъминлайдиган янги прогрессив технологияларини жорий этишни;

Иқтисодиётнинг барча тармоқларида энергияни тежайдиган асбоб-ускуналарни кенг жорий этишни, энергияни тежаш бўйича тармоқ чора-тадбирларни амалга оширилиши мониторингини таъминлашни;

энергия истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилиш қоидаларини такомиллаштиришни, ҳамма жойда ўлчаш приборлари ўрнатилишини қатъий назорат қилишни, энергия истеъмол қиладиган приборларни энергияни сарфлаш нормативларига мувофиқлиги юзасидан халқаро стандартлар бўйича мажбурий сертификатлашни;

энергия тежалишини иқтисодий рағбатлантириш чора-тадбирларини янада такомиллаштиришни, молиявий-иқтисодий, солиқ омиллари ва механизмлари тизимидан кенг фойдаланишни;

энергиянинг анъанавий бўлмаган муқобил манбаларини кенг қўлланишини назарда тутсинлар.


22. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Танирбергенов), Сирдарё (Жалолов), Сурхондарё (Эшмуродов), Тошкент (Куччиев), Қашқадарё (Зайниев), Фарғона (Нурматов), Хоразм (Бобожонов), Самарқанд (Нурмуродов) вилоятлари ҳокимликлари томонидан коммунал хизмат кўрсатишдаги иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш дастурларини бажариш, коммунал хизматлардан фойдаланадиган истеъмолчиларни шартномалар билан тўлиқ қамраб олиш ишларининг суст мувофиқлаштирилаётганлиги қайд этилсин.

Бош вазир ўринбосари Н.М.Ханов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Молия вазирлиги (Азимов) билан биргаликда ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш ва молиявий оқимларни мақбуллаштириш йўли билан энергетика ресурслари етказиб берувчиларнинг дебиторлик қарзларини тубдан қисқартириш чора-тадбирларини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар;

совуқ ва иссиқ сув сарфини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш бўйича жадвалларнинг қатъий ва изчил бажарилишини таъминласинлар.


23. Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси (Р.Қодиров) икки ҳафта муддатда хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқароларнинг газ ва электр тармоқларига ноқонуний уланишининг олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар, уларда уланишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан тизимли назоратни ҳамда қонун бузувчиларга ва таъминловчи ташкилотларнинг масъул шахсларига нисбатан қаттиқ жавобгарлик чораларини қўллашни назарда тутсинлар.


24. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Исмоилов), "Ўзагромашсервис" уюшмаси (Солиҳбоев), "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси (Матчонов) 2006 йил 15 мартгача баҳорги дала ишларини ўтказиш учун зарур бўлган қишлоқ хўжалиги техникаси, 1 майгача эса - ғалла ўриш-йиғиш комбайнлари ва ем-хашак ўриш-йиғиш техникаси тайёрлаб қўйилишини таъминласинлар.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамроев) экиш мавсуми бошлангунгача коллектор-дренаж ва суғориш тармоқларини тозалаш ва таъмирлашни, насос станциялари ва гидротехника иншоотларини таъмирлашни тугалласин.

Молия вазирлиги кейинчалик қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига қишлоқ хўжалигидаги тайёргарлик ишларини амалга оширишга кредит бериш учун Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси маблағларини тижорат банкларига ажратиш муддатларини мақбуллаштириш масаласини кўриб чиқсин.


25. Мазкур мажлис қарорининг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов
















Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск