ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Иқтисодиётнинг умумий масалалари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.10.1993 й. 493-сон "1994-1995 йилларда Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида"ги Қарори
Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q
Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin
Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ВИЛОЯТИНИ ИЖТИМОИЙ - ИҚТИСОДИЙ
РИВОЖЛАНТИРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ
ТЎҒРИСИДА
Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштиришга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ва Ўзбекистан Республикаси Молия вазирлиги 1994-1995 йилларда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларини белгилашда ижтимоий мақсадлардаги объектлар, газ ва сув таъминоти, соғлиқни сақлаш объектлари, авария ҳолатидаги мактаблар ўрнига янгиларини қуриш ҳамда янги ерларни ўзлаштириш учун зарур сармоя маблағлари ажратишни назарда тутсинлар (1 ва 2-иловалар)*.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки "Ўзсаноатқурилишбанки" ва "Ўздеҳқончиликсаноатбанк" билан биргаликда юқорида қайд қилинган объектлар қурилишига 1994-1995 йиллар учун 2,0 млрд сўм имтиёзли 5-фоизли кредит ажратсин.
3. Жиззах вилояти ҳокими А.X. Тошкенбоев 2-иловада назарда тутилган объектлар қурилиши учун мaблaғлapни маҳаллий бюджетдан қидириб топсин ҳамда корхоналар ва ташкилотларнинг ўз маблағларини жалб этишни таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.