ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Архив фонди. Архивлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.08.2008 й. 194-сон "Ўзбекистон Республикасида архив ишини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.08.2008 й.

N 194



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

АРХИВ ИШИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Республикада архив ишини ва иш юритишни янада ривожлантириш, архив ҳужжатлари сақланишини таъминлаш ва улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, тармоқнинг норматив ва методик базасини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

3. Давлат бюджети маблағлари, республика архив муассасаларининг бюджетдан ташқари даромадлари ва грант маблағлари Дастурни молиялаштириш манбалари ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Дастур тадбирларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини ҳамда архив иши ва иш юритишни ривожлантиришнинг белгиланган мақсадли мўлжалларига эришилишини таъминласин.


5. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари идоравий архивлар фаолиятини ривожлантириш, идоравий сақлашдаги Миллий архив фонди ҳужжатларининг сақланишини ва илмий-техник жиҳатдан ишланишини таъминлаш, шунингдек архив иши ва иш юритиш ходимлари малакасини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини тузишда:

ушбу қарорда назарда тутилган мақсадли мўлжалларга эришиш тадбирларини, шунингдек 2011 йилгача архив иши ва иш юритишни ривожлантириш дастурини амалга оширишга;

идоравий сақлаш босқичида Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини илмий-техник жиҳатдан ишлашга ва уларнинг сақланишини таъминлашга, шунингдек вазирликлар, идоралар ва республика бошқа ташкилотларининг ҳар йилги таклифларига мувофиқ ходимлар малакасини ошириш тадбирларига зарур бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги ва Молия вазирлиги билан давлат янги архивларини ташкил этиш тўғрисидаги қарорлар лойиҳаларини келишиб олсинлар.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 35-36-сон, 347-модда.












































Время: 0.0060
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш