ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Оммавий ахборот воситалари / Ахборот агентликлари. Алоҳида нашрлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгашининг 674-I-сон, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 402-I-сон, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 248-сон "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталари таҳририяти" давлат корхонасининг устави тўғрисида"ги 29.11.2007 й. Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК

ПАЛАТАСИНИНГ КЕНГАШИНИНГ

29.11.2007 й.

N 674-I


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ

КЕНГАШИНИНГ

29.11.2007 й.

N 402-I


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

29.11.2007 й.

N 248


ҚАРОРИ



"ХАЛҚ СЎЗИ" ВА "НАРОДНОЕ СЛОВО"

ГАЗЕТАЛАРИ ТАҲРИРИЯТИ" ДАВЛАТ

КОРХОНАСИНИНГ УСТАВИ ТЎҒРИСИДА



"Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 2006 йил 11 октябрда қабул қилинган 214-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталари таҳририяти" давлат корхонасининг устави иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (А.Тўхтаев) "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталари таҳририяти" давлат корхонасини, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги (Б.Алимов) "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталарини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишни таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Х.Н.Дўстмуҳамедов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосари Ф.Ф.Муҳитдинова ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Н.Ариповга муассислар билан "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталари таҳририяти" давлат корхонаси ўртасида шартнома тузиш топширилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 декабрда қабул қилинган "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталари таҳририятининг Устави ва таҳрир ҳайъатининг таркиби тўғрисида"ги 585-II/564-сонли Қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатасининг Спикери



    

Э. Халилов

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг Раиси

       

И. Собиров

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

Ш. Мирзиёев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 48-49-сон, 481-модда.











































Время: 0.0044
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish