ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /Молия вазирлигининг 80-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2014-36-сон “Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги 05.12.2014 й. Қарори (АВ томонидан 09.12.2014 й. 2632-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
09.12.2014 й.
N 2632
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 05.12.2014 й. N 80 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 05.12.2014 й. N 2014-36 |
ҚАРОРИ
Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш
ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон "Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, улар иловага мувофиқ миқдорларда белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 6 декабрдаги 112, 2013-46-сон "Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2535, 2013 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 50-сон, 655-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор 2015 йил 1 январдан кучга киради.
Молия вазири
|
Р. Азимов |
Давлат солиқ қўмитаси раиси |
Б. Парпиев |
ИЛОВА
Алкоголли маҳсулотлар*
учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана
НАРХЛАР
Сотилаётган товарнинг номи |
Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи |
Энг кам чакана нарх |
Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
3800 |
4600 |
Коньяк, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
11100 |
13400 |
Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
9000 |
10900 |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 15 декабрь, 50-сон, 599-модда