Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 31.12.2014 й. 1079-сон "Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2015 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2014 й.

N 1079



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ДАВЛАТ

КЎЧМАС МУЛКИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК

УЧУН 2015 ЙИЛДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЖАРА

ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИ ҲАҚИДА


"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборономаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 102-сон қарори ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 15-сон, 186-модда), Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 13 январдаги "Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегераларининг схемаси ва таърифларини тасдиқлаш ҳақида"ги 41-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2014 йил 23 декабрдаги 82-сонли, Молия вазирлигининг 2014 йил 23 декабрдаги БЮ/08-03-32-13/170-сонли, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 23 декабрдаги 227/01-14-сонли келишув хатлари ҳамда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 23 декабрдаги 227/01-14-сонли хатини инобатга олиб,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2015 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага;

Ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаб чиқиш тартиби ва қўлланадиган коэффициентлар 2-иловага;

Тошкент шаҳридаги марказий қатнов кўчалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат корхонаси (А. Юсупов):

давлат мулкини ижарага бериш юзасидан давлат мулкини балансда сақловчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан илгари тузилган шартномаларни хатловдан ўтказиш, уларни ҳисобга қўйиш ва шартномаларни белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришни таъминласин;

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорининг 3-1-бандига мувофиқ, давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг "ноль" ставкаси қўлланилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.


3. Белгилансинки, давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотлар "Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат корхонасига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати (Х. Эрматов), "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталари таҳририяти (А. Акромов): мазкур қарор расмий эълон қилинсин ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилсин.


5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 14 январдаги 48-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.


7. Мазкур қарорнинг бажарилиши назорати Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Рахмонов зиммасига юклансин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                                             Р. Усманов






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2014 йил 31 декабрдаги

1079-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан

фойдаланганлик учун 2015 йилда қўлланиладиган

ижара тўловининг энг кам ставкалари

    

Т/р

Фаолият

тури коди

(ХТУТ)

Ижарага берилаётган майдонлардан

фойдаланиш мақсадлари

Бир йиллик

энг кам ставкаси

1 кв.м (сўм)

   

            

САНОАТ

               

1.

11 200

Ёқилғи саноати


3 100

2.

13 100

Кимё саноати

       

...
Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск