ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /Давлат божхона қўмитасининг 01-02/20-2-сон, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 4-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб ўтиш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 09.01.2013 й. Қарори (АВ томонидан 16.01.2013 й. 526-3-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
16.01.2013 й.
N 526-3
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ 09.01.2013 й. N 01-02/20-2 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ 09.01.2013 й. N 4-мҳ |
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси божхона
чегараси орқали радиоэлектрон воситалар
ва юқори частотали қурилмаларни олиб ўтиш
тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 октябрдаги ПФ-4475-сон "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 сентябрдаги 271-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 38-сон, 436-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлигининг 1998 йил 29 октябрдаги 01-8/2504, 05/20-889-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб ўтиш тартибига (рўйхат рақами 526, 1998 йил 9 ноябрь) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси
|
З. Дусанов |
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси |
Х. Мирзахидов |
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 21 январь, 3-сон, 34-модда