Diqqat!

Hujjat o`z kuchini yo`qotgan.
Batafsil ma`lumotlar hujjat boshida.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.09.1999 й. 429-сон "Қозоғистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди орқали кириб келиши, чиқиб кетиши ҳамда транзити учун ягона йиғим белгилаш тўғрисида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.09.1999 й.

N 429



ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА

ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЮК

АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

БОЖХОНА ҲУДУДИ ОРҚАЛИ КИРИБ

КЕЛИШИ, ЧИҚИБ КЕТИШИ ҲАМДА

ТРАНЗИТИ УЧУН ЯГОНА ЙИҒИМ

БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА


Автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўтиши учун йиғимларни ҳисоблаш тизимини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Қозоғистон Республикаси Ҳукумати томонидан 1999 йил 26 майдаги 643-сон қарор билан автотранспорт воситаларининг Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали ўтиши учун 300 АҚШ долларига тенг миқдорда йиғим жорий этилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси буйруғи билан Қозоғистон Республикасининг автотранспорт воситаларига нисбатан тўловнинг 300 АҚШ долларига тенг миқдордаги тегишли нормалари жорий этилганлиги эътиборга олинсин.

2. 1999 йил 16 сентябрдан бошлаб Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтадиган юк автотранспорт воситалари учун ана шундай тўлов белгилансин.

Тожикистон Республикаси битта юк автотранспорт воситасининг ва автобуснинг Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди орқали кириб келиши, чиқиб кетиши ва транзит бўйича ўтиши учун тўлов 300 АҚШ долларига тенг миқдорда белгилансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Тожикистон Республикаси юк автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказиш тартиби тўғрисида" 1998 йил 1 декабрдаги 506-сон қарори 2-бандининг биринчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Л.А. Ахметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 9, 54-модда.


































Время: 0.0047
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish