ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /Молия вазирлигининг 10-сон, Марказий банк Бошқарувининг 288-В-2-сон “Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 16.02.2015 й. Қарори (АВ томонидан 19.02.2015 й. 1675-2-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
19.02.2015 й.
N 1675-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 16.02.2015 й. N 10 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ 16.02.2015 й. N 288-В-2 |
ҚАРОРИ
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари
учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш
харажатларини тижорат банклари томонидан
кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 13 мартдаги 30, 288-В-сонли қарори (рўйхат рақами 1675, 2007 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 16-сон, 168-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири
|
Р. Азимов |
Марказий банк раиси |
Ф. Муллажонов |
ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари
учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш
харажатларини тижорат банклари томонидан
кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга
киритилаётган ўзгартиришлар
1. 5-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"МТПлар, муқобил МТПлар, фермер хўжаликлари, "Ўзкимёсаноат" давлат акциядорлик компанияси, "Ўздонмаҳсулот" АК ва "Ўзпахтасаноат" уюшмаси тизимидаги корхоналар ҳузурида фаолият юритаётган муқобил МТП масъулияти чекланган жамиятлари ҳамда қишлоқ хўжалик техникаси мавжуд бўлган бошқа хўжалик субъектларининг хизматлари учун тўловларга;".
2. 10-банднинг бешинчи хатбошисидан "дебитор-кредитор қарзлар тўғрисида маълумотнома (2а-шакл) ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. 14-банднинг "г" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"г) муқобил МТПлар, фермер хўжаликлари, "Ўзкимёсаноат" давлат акциядорлик компанияси, "Ўздонмаҳсулот" АК ва "Ўзпахтасаноат" уюшмаси тизимидаги корхоналар ҳузурида фаолият юритаётган муқобил МТП масъулияти чекланган жамиятлари ҳамда қишлоқ хўжалик техникаси мавжуд бўлган бошқа хўжалик субъектлари томонидан кўрсатилган ва кўрсатиладиган техника хизматлари учун тўловларда, маблағлар уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган махсус 23210 (23220)-сонли ҳисоб рақамларига ўтказиб берилади.".
4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан келишилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2015 йил 23 февраль, 7-сон, 85-модда