Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Давлат кинокомпанияси ҳақида Низом (ЎзР ВМ 08.07.1992 й. 316-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 8 июлдаги

316-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН




Давлат кинокомпанияси ҳақида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат кинокомпанияси республика ҳудудида фаолият кўрсатувчи ижодий-ишлаб чиқариш, кино ва видео ижара ташкилотлари фаолиятига раҳбарлик қиладиган  ва уни мувофиқлаштирадиган, Ўзбекистон Республикаси Президентиниг 1992 йил 9 мартдаги фармони билан ташкил этилган давлат бошқарув органи ҳисобланади.

"Ўздавкинокомпания" ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига,. Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамаси фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади, амалдаги қонуннинг ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотларда тўғри қўлланилишини таъминлайди.


2. "Ўздавкинокомпания"нинг асосий мақсади ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

республика мустақиллигини янада мустаҳкамлашда миллий кинематографиянинг ролини ошириш, қадимий халқ анъаналари, маънавий қадриятларини тиклаш;

"Ўздавкинокомпания" таркибига кирган ижодий ишлаб чиқариш, кино ва видео ижарага бериш ташкилотлари фаолиятига раҳбарлик қилиш, уни назорат этиш ва мувофиқлаштиришни амалга ошириш; кино-видео корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларнинг, қайси идорага қарашлилиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, репертуарининг ғоявий-бадиий савиясини назорат қилиш;

кино санъатининг миллатлараро алоқаларини ривожлантириш, қўшма халқаро ижодий дастурларни, қўшма корхоналарни яратиш, халқаро ва минтақавий кино фестиваллар, доимий фаолият кўрсатувчи кино ва видео бозорлар уюштириш, ҳамкорликда яратиладиган фильмларнинг суратга олиш ишларини мувофиқлаштириш;

"Ўздавкинокомпания" тизимига кирувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг ташкилий тузилмаси ва молия хўжалик фаолиятини такомиллаштириш юзасидан меъёрий ҳужжатлар қабул қилиш учун таклифлар тайёрлаш;

республикага олиб келинган, намойиш этиш ва ижарага бериш учун мўлжалланган кино ва видеофильмларнинг эксперт баҳосини амалга ошириш ва қайси идорага буйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатьи назар, ҳамма ташкилотларнинг олиши учун мажбурий бўлган Давлат Республика ижара гувоҳнома (ДРИГ)сини бериш;

республика ҳудудида кино ва видеофильмларни ижарага бериш ва улардан техник жиҳатдан фойдаланиш қоидаларини ишлаб чиқиш;


3. "Ўздавкинокомпания" ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:

республика, шунингдек, унинг ташқарисидаги барча давлат органлари ва жамоат ташкилотларида унга ишониб топширилган масалалар бўйича республика манфаатларини ҳимоя қилади;

қўшма корхоналар ташкил этиш, хамкорликда фильмлар яратиш, хорижий шериклар билан бошқа хил ихтисослашган танловлар, кўнгилочар тадбирлар ўтказиш йўли билан халқаро ҳамкорлик дастурларини қабул қилади ва амалга оширади;

киновидеомаҳсулотлар, киноаудиовидеоплёнкалар, бошқа товарлар ва жиҳозлар ишлаб чиқариш, киновидео маҳсулотларини сотиш ҳисобига чет эл кино ташкилотлари хизматидан фойдаланиш учун техника сотиб олиш бўйича экспорт-импорт ва айирбошлаш битимларини амалга оширади, чет эл кино ва видео ташкилотлари вакилларини транспорт, алоқа, техника воситалари, таржимонлар билан таъминлайди ва белгиланган тартибда бошқа пуллик хизматларни кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда кино ва видео махсулотлари учун нархларни, хизмат ва ижара учун тарифларни сўм ва чет эл валютасида белгилайди, шунингдек, у кино ва видео махсулотларининг намойиш этилишини ва дастурини назорат килиш ҳуқуқига эгадир;

кино ва видео учун барча турдаги асарларни яратганлик учун муаллифлик, суратга олиш ва ижрочилик, шунингдек, сценарийлар ва фильмларга мусиқа яратганлик учун мукофотларни белгилайди;

бадиий ишлаб чиқариш, санъаткорлик ва бадиий ходимларнинг тариф тартибини белгилайди;

барча тоифадаги хизматчиларни рағбатлантирувчи устамалар, қўшимча иш ҳақи, мукофот ва бошқа турдаги туловларнинг миқдорини аниқлайди;

халқимизнинг миллий-маънавий ва маданий меросининг бир бўлаги сифатида кино ва видео маҳсулотлар фондини танлаш, тартибга солиш ва сақлаш бўйича давлат функциясини амалга оширади;

мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналарга, ташкилотларга Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ кино ва видео ишлаб чиқариш фаолияти, кино ва видео кўрсатувлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома (лицензия)лар беради;

республикадаги барча вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар учун мажбурий бўлган кинотеатрлар ва кино-видеокурилмалардан фойдаланишнинг техник нормалари ва қоидаларига, шунингдек, видео ва фильм нусхаларидан техник фойдаланиш қоидаларига қандай риоя этилиётганлигини назорат қилади.

Кино-видеофильмлар ижараси учун белгиланган тарифлар меъёри, кинотеатрларга ва бошқа кино-видеоқурилмаларга кириш чипталарининг баҳоси меъёрининг тўғри қўлланилишини назорат қилади, қайси идорага бўйсунишидан қатьи назар, кинотеатрлар ва кино-видеоқурилмаларнинг разрядларга ўтказилишининг тўғрилигини текширади;

республикадаги кино-видео тизими объектларига, шунингдек, республиканинг бошқа идораларига уларнинг буюртмаларига кўра кино-видео технологияси ускуналари ва ишда фойдаланадиган киноматериалларни сотиб олишда воситачилик хизмати кўрсатади;

киномотография соҳасидаги ходимларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тарбиялаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини амалга оширади.


4. "Ўздавкинокомпания" республика ҳудудида ва унинг ташқарисида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган корхоналар, ташкилотлар ва ваколатхоналарни тузиш улар ҳақидаги низомларни тасдиқлаш, шунингдек, белгиланган тартибда МДҲ республикаларида ва чет элда кино ва видео маҳсулотларини сотиш ва харид қилишда ўз вакилига эга бўлиш, биржа аъмолларида иштирок этиш ҳуқуқига эгадир.


5. "Ўздавкинокомпания"га ташқи иқтисодий фаолиятни мустақил равишда олиб бориш ҳуқуқи берилади.


6. "Ўздавкинокомпания"нинг ҳуқуқ доирасига кирувчи ва ўзининг манфаатларига даҳлдор масалалар давлат органлари ва хўжалик ташкилотлари томонидан "Ўздавкинокомпания" ишитирокида ҳал этилади.


7. "Ўздавкинокомпания"нинг марказий аппаратини молиявий таъминлаш республика бюджети ҳисобидан, кинолаштириш ва кинофильмларни ижарага берувчи ҳудудий бошқармалар эса маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга оширилади.


8. "Ўздавкинокомпания"га Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади. Раис ўринбосарлари ўртасида вазифалар "Ўздавкинокомпания" раиси томонидан тақсимланади.


9. "Ўздавкинокомпания" раиси ва лавозимлари бўйича раис ўринбосарлари, шунингдек, "Ўздавкинокомпания"нинг бошқа раҳбар ходимлари, республиканинг ижодий зиёлиларидан иборат таркибда бошқарувга эга бўлади. "Ўздавкинокомпания" раиси бошқарув раиси ҳисобланади. Бошқарув аъзолари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


10. "Ўзадвкинокомпния"нинг марказий аппарати тузилмаси ва ходимларнинг сони Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


11. Кинолаштириш ва кинони ижарага бериш идораларининг вилоят бошқармалари тузилмаси ва ходимларининг сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилга.н ҳолда "Ўздавкинокомпания" томонидан тасдиқланади. "Ўздавкинокомпания" тузилмасини, штатларни мустақил равишда аниқлайди ва тасдиқлайди ҳамда белгиланган меҳнат ҳақи фонди доирасида турли тоифадаги ходимларга нисбатан чекланмаган ҳолда тармоқ ходимлари сонини тасдиқлайди.

"Ўздавкинокомпания", унинг корхоналари ва ташкилотлари ижодий, ижрочилик, техник ходимлар ва бошқа бўғинларнинг раҳбарлари билан бўладиган узаро муносабатларни амалдаги қонунларга ва мазкур Низомга мувофиқ шартнома асосида ташкил этадилар.


12. "Ўздавкинокомпания" банкларда ҳисоб-китоб ва бошқа счётларга эга бўлади, шунингдек, қонун билан назарда тутилган ҳолларда ва тартибда валюта счётларини очиши мумкин.


13. "Ўздавкинокомпания" Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ўзбек тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.































Время: 0.1253
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск