ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Халқаро молия институтлари ва хорижий банклар билан ҳамкорлик /Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 02.09.1992 й. 404-сон "Ўзбекистон Республикасининг Халқаро молия ташкилотларига кириши бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
02.09.1992 й.
N 404
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ХАЛҚАРО МОЛИЯ ТАШКИЛОТЛАРИГА
КИРИШИ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР
ТЎFРИСИДА
"Ўзбекистон Республикасининг Халқаро валюта жамғармаси, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро ривожланиш уюшмаси, Халқаро молия корпорацияси, Инвестициялар кафолати кўп томонлама агентлигига аъзолиги тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ ҳамда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун мазкур ташкилотларнинг молиявий ёрдамидан фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Халқаро валюта жамғармасининг республикага 133 млн. СDR (махсус ҳисоб-китоб бирлиги) миқдорида квота белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик билдирилсин.
2. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ва Халқаро ривожланиш уюшмаси акционерлик сармоясининг ҳар бири 120,6 минг АҚШ доллари қийматига эга бўлган умумий қуввати 138610 минг АҚШ долларидан иборат 1149 акциясини сотиб олишга доир Ўзбекистоннинг мажбуриятини ҳисобга олиб:
Вазирлар Маҳкамасининг валюта жамғармасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига уларни кейинчалик Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг "А счёти умумий" (АВА N 021081383) ҳисобига ўтказиш учун 1212834 АҚШ доллари ҳамда уларни кейинчалик Нью-Йоркдаги Федерал резерв банкининг чет эл бўлимидаги Халқаро ривожланиш уюшмасининг "Б счёт" (N 021082104) ҳисобига ўтказиш учун 148381 АҚШ доллари миқдорида бадалнинг мажбурий қисмини тўлаш учун ажратилсин,
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида 10915,5 минг АҚШ долларига эквивалентли 927,9 минг сўмни (бир доллар учун 85 сўм курси бўйича) Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг "А счёт умумий" ҳисобига ҳамда 1335,4 минг АҚШ долларига эквивалентли 113,6 миллион сўмни Халқаро ривожланиш уюшмасининг "Б счёт" ҳисобига ўтказсин, уларни кейинчалик фоизсиз векселга Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан белгиланган тартибдаги мажбуриятга алмаштирсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Европа тикланиш ва тараққиёт банкига кириши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг счётидан ушбу банкнинг АҚШнинг Морган Гаранти Траст Компани оф Нью-Йоркдаги N 65000632 счётига банкнинг акционерлик сармоясини сотиб олиш бўйича 1992 йил учун бадал тўлаш ҳисобига 735,2 минг АҚШ доллари, шунингдек, 1992 йилги векселнинг 1/3 қисмини тўлаш ҳисобига 245,1 минг АҚШ доллари миқдорида тўлов тўланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Халқаро молия корпорацияси ва Инвестициялар кафолати кўп томонлама агентлиги томонидан таклиф қилинган сотиб олиш бўйича мажбуриятларга розиликни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан тасдиқласин.
5. АҚШнинг Вашингтон шаҳрига Халқаро валюта жамғармаси ва Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг расмий ҳужжатларини имзолаш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг раиси ўртоқ Ф.М.Муллажонов ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқарувининг раиси ўртоқ Р.С.Азимовдан иборат таркибда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан вакил қилинган делегация юборилсин. Делегация қайд этилган халқаро молия ташкилотлари билан валютада ва сўмларда аъзолик бадаллари тўлаш шартлари ва муддатлари, шунингдек, республикага имтиёзли кредитлар беришни жадаллаштириш масалаларини қўшимча равишда ишлаб чиқсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат килиш Бош вазир ўринбосари ўртоқ Б.С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов