ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / Айрим тоифадаги шахсларга бериладиган имтиёзлар, уларга тўланадиган компенсация ва бошқа тўловлар / бошқа тоифаларга, турли асослар бўйича /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.03.2003 й. ПФ-3227-сон "2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловларини жорий этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

27.03.2003 й.

N ПФ-3227


2003 ЙИЛНИНГ 1 АПРЕЛИДАН БОШЛАБ

УЙ-ЖОЙ-КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР ҲАҚИНИ

ТЎЛАШ БЎЙИЧА БЕРИЛАДИГАН ИМТИЁЗЛАР

ЎРНИГА КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛ ТЎЛОВЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш борасидаги чора-тадбирларнинг аниқ йўналтирилишини кучайтириш мақсадида:


1. 2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича қонунчилик асосида бериладиган имтиёзлар ўрнига пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ҳисобидан табақалаштирилган миқдорларда ойлик компенсация пул тўловлари жорий этилсин (иловага мувофиқ).

2. Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг суммаси жисмоний шахсларнинг жами даромадига қўшилиши ҳамда пенсия ва нафақалар тўланадиган тартиб ва муддатларда тўланиши белгилаб қўйилсин.

Пенсия ёки нафақа олмайдиган уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга компенсация пули 2022 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси орқали пенсия ва нафақа тўланадиган муддатларда тўланади.

3. Республика Давлат бюджети маблағлари ушбу Фармонга мувофиқ уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларини жорий этиш билан боғлиқ сарф-харажатларни молиялаш манбаи этиб белгилансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловлари механизми тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласин.

5. 2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида" 2001 йил 17 апрелдаги ПФ-2832-сон Фармонининг 6-банди ва 3-иловаси;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 2002 йил 30 майдаги ПФ-3079-сон Фармони 1-бандининг учинчи хатбоши ва 4-банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда бошқа тегишли идоралар билан биргаликда қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;

вазирликлар ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари мазкур Фармонга мувофиқ ҳолга келтирилишини таъминласин.


7. Ушбу Фармон матбуотда эълон қилинсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 5-6-сон, 47-модда.

















































Время: 0.2057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск