ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Давлат чегараси /Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.1992 й. 413-сон "Афғонистон Республикаси билан давлат чегарасини мустаҳкамлаш масалалари бўйича комиссия тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
05.09.1992 й.
N 413
АФFОНИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН
ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ
МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА КОМИССИЯ
ТЎFРИСИДА
Афғонистон Республикаси билан давлат чегарасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, зарур чегара тартибини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг зарур моддий-техника негизини барпо этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари ўртоқ И.Ҳ. Жўрабеков бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилсин (Комиссиянинг таркиби илова қилинмоқда).
2. Қайд этилган комиссия ўн кун муддат ичида ўша жойга бориб Афғонистон Республикаси билан давлат чегарасини мустаҳкамлаш, зарур тартибни таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг зарур моддий-техника негизини барпо этиш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун тақдим этсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1992 йил 5 сентябрдаги
413-сон қарорига
ИЛОВА
Афғонистон Республикаси билан давлат
чегарасини мустаҳкамлаш масалалари
бўйича Ҳукумат комиссиясининг
ТАРКИБИ
Жўрабеков Исмоил Ҳакимович |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари (Комиссия раиси) |
Алимов Темур Аъзамович |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси |
Алиев Fулом Алиевич |
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси |
Аҳмедов Рустам Ўрмонович |
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири |
Қосимжонов Рафаэль Абдужабборович |
Ўзбекистон Республикаси МДҲ Чегара қўшинлари бошқармаси бошлиғи |
Сааков Валерий Иванович |
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари |
Тожиев Эргаш Тожиевич |
"Ўзшартномасавдо" раиси ўринбосари |
Усмонов Мираброр Зуфарович |
"Ўзбексавдо" давлат уюшмасининг раиси |
Холбоев Мамаюсуф Поёнович |
Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари |
Патрики Родион Демакович |
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари |
Боймиров Тўхтамиш Боймирович |
Давлат сув хўжалиги қурилиши қўмитаси раиси |
Искандаров Ином Назарович |
Ўзбекистон Респубдикаси Бинокорлик материаллари саноати вазири |
Юнусов Рустам Расулевич |
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари вазири |
Абдуллаев Шуҳрат Юрьевич |
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари |