Diqqat!

Hujjat o`z kuchini yo`qotgan.
Batafsil ma`lumotlar hujjat boshida.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2009 й. 139-сон "Халқ таълими муассасалари харажатларини молиялаштириш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.05.2009 й.

N 139


ХАЛҚ ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ

ХАРАЖАТЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

МЕХАНИЗМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини бажариш юзасидан ҳамда халқ таълими муассасаларини молиялаштириш механизмини янада такомиллаштириш, молиявий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда мактабгача таълим муассасаларининг мустақиллигини кенгайтириш ва масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларига иловага мувофиқ жадвалга кўра босқичма-босқич юридик шахс мақоми берилишини таъминласинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги:

бир ҳафта муддатда ушбу қарордан келиб чиқувчи вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар қабул қилсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда халқ таълими муассасалари бухгалтерлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядларни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар;

2009-2010 йиллар мобайнида мактабгача таълим муассасалари малакали бухгалтерлар билан бутланишини таъминласинлар;

2010 йил мобайнида тарбияланувчилар сони кам бўлган мактабгача таълим муассасалари тармоғини тартибга солиш (қисқартириш) тадбирларини амалга оширсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарорни рўёбга чиқариш билан боғлиқ харажатларни 2009 йилги Давлат бюджетининг тасдиқланган харажатлари доирасида "Таълим" бўлими бўйича бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда жорий йил охиригача идоравий мактабгача таълим муассасалари фаолиятини "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 18 майдаги

139-сон қарорига

ИЛОВА



Мактабгача таълим муассасаларига

юридик шахс мақомини бериш

ЖАДВАЛИ

Босқичлар

Бериш муддатлари

Гуруҳларга (тарбияланувчиларга) эга бўлган мактабгача таълим муассасалари


I босқич

2009 йил 1 июль -

2009 йил 1 октябрь


6 ва ундан ортиқ гуруҳ

(120 ва ундан ортиқ тарбияланувчи)


II босқич

2009 йил 1 октябрь -

2010 йил 1 январь


4-5 гуруҳ (80-120 тарбияланувчи)


III босқич

2010 йил мобайнида


4 гуруҳгача (80 тарбияланувчигача)


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 21-сон, 251-модда.



















































Время: 0.0056
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish