ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.12.2013 й. 325-сон "Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.12.2013 й.

N 325



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

МУАССАСАЛАРИ ТИББИЁТ ВА ФАРМАЦЕВТИКА

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА

ШАРТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси психиатрия хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 25 июлдаги 207-сон қарорини бажариш юзасидан, психиатрия хизмати муассасаларининг тиббиёт ходимлари меҳнатини моддий рағбатлантиришни яхшилаш, шунингдек тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 9 декабрдаги

325-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари

тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига

ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимча


1. 24-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"беморларга уларнинг уйида хизмат кўрсатадиган психоневрология диспансерларининг (психиатрия шифохоналари диспансер бўлимларининг) психиатр врачларига ва ўрта тиббиёт ходимларига: узлуксиз иш стажининг дастлабки уч йили учун ҳамда ҳар бир кейинги икки йили учун - тариф ставкасига нисбатан 10 фоиздан миқдорда белгиланади, устаманинг энг кўп миқдори - 30 фоиз".


2. 2-илованинг 3.13-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3.13. Тез тиббий ёрдам станциялари (бўлимлари).

Руҳий касалланган беморларга ва уларни автомобилда шифохонага олиб боришда тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ихтисослаштирилган бригадаларнинг врачлари, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари лавозимлари.

Руҳий касалланган беморларга ва уларни автомобилда шифохонага олиб боришда тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ихтисослаштирилган бригадалар автомобилларининг ҳайдовчилари".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 16 декабрь, 50-сон, 652-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 12-сон, 90-модда

































Время: 0.0067
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish