язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс/ Наслли маҳсулотни (материални) экспорт ва импорт қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.09.2014 й. 252-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 8 сентябрдаги

252-сон қарорига

ИЛОВА



Наслли маҳсулотни (материални) экспорт

ва импорт қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом чорвачиликда наслчиликни янада ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган ҳамда наслчилик субъектлари томонидан наслли маҳсулотни (материални) экспорт ва импорт қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


наслчилик субъектлари - наслчилик иши билан шуғулланувчи илмий-тадқиқот муассасалари, корхоналар ва хўжаликлар, селекция марказлари, ипподромлар, иммуногенетик назорат лабораториялари, назорат-синов станциялари, эмбрионларни кўчириб ўтказиш (трансплантация) марказлари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар - наслли маҳсулот эгалари;


наслдор ҳайвон - келиб чиқиши ҳужжатлар билан тасдиқланган, муайян зотни такрор кўпайтириш учун фойдаланиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган ҳайвон;


наслли маҳсулот (материал) - наслдор ҳайвон, унинг уруғи ва эмбрионлари, наслдор тухум, ипак қурти уруғи;


сертификат - наслдор ҳайвоннинг келиб чиқиши, маҳсулдорлиги ва бошқа сифатларини, шунингдек уруғ ёки эмбрионнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжат;


кросслар - турли линияларга мансуб ҳайвонларни жуфтлаш натижасида олинган насл;


линиялар - типи ва маҳсулдорлигига кўра ўхшаш бўлган, ўз насли орқали пода ва зотга яхши таъсир кўрсатишнинг юқори имкониятларига эга бўлган ҳайвонлар;


экспорт қилувчи - наслли маҳсулотни (материални) четга олиб чиқувчи наслчилик субъектлари;


импорт қилувчи - наслли маҳсулотни (материални) четдан олиб кирувчи наслчилик субъектлари.



II. НАСЛЛИ МАҲСУЛОТНИ (МАТЕРИАЛНИ) ЭКСПОРТ

ВА ИМПОРТ ҚИЛИШНИНГ АСОСИЙ ШАРТЛАРИ


3. Наслли маҳсулотни (материални) экспорт ва импорт қилиш:

2-иловага мувофиқ четга олиб чиқиладиган наслли маҳсулот (материал);

3-иловага мувофиқ четдан олиб кириладиган наслли маҳсулот (материал) рўйхатларига мувофиқ ушбу Низомга 1-иловага биноан схема бўйича амалга оширилади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ четга олиб чиқиш ёки четдан олиб кириш тақиқланган наслли маҳсулотни (материални) экспорт ёки импорт қилишга йўл қўйилмайди.


4. Наслли маҳсулотни (материални) ташқи савдо контрактлари бўйича экспорт ёки импорт қилувчи наслчилик субъектлари томонидан наслли маҳсулот (материал) тўғрисидаги маълумотлар электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимига электрон шаклда киритилади.


5. Наслли маҳсулотни (материални) божхонада расмийлаштиришда экспорт қилувчи (импорт қилувчи) қонун ҳужжатларида белгиланган ҳужжатларга қўшимча равишда четга олиб чиқиладиган (четдан олиб кириладиган) наслли маҳсулотга (материалга) сертификатни ҳамда наслли маҳсулот (материал) ветеринария талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда давлат божхона хизмати органларига мурожаат қилади.


6. Экспорт қилувчи (импорт қилувчи) наслли маҳсулотни (материални) халқаро талабларга мувофиқ махсус транспорт воситасида ва унинг ҳаётийлигини таъминлаш учун барча зарур воситалар билан жиҳозланган махсус тарада ташишни таъминлаши керак.


7. Наслли маҳсулотни (материални) четга олиб чиқиш ва четдан олиб киришда ердаги ҳайвонлар соғлиғи Халқаро кодексининг ветеринария талаблари бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Наслли маҳсулотни (материални) четга олиб чиқиш ва четдан олиб киришда ветеринария ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси томонидан тасдиқланадиган қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилади.

8. Импорт қилувчи импорт қилинадиган наслли маҳсулот (материал) қуйидаги талабларга мувофиқ бўлишини таъминлайди:

а) гўшт ва сут қорамолчилигида - ёши энг кўпи билан 18 ойгача бўлган зотдор урғочи бузоқлар, бўғозлиги 6 ойликкача бўлган, тирик вазни 450 килограммдан кам бўлмаган ва кутилаётган туғиш вақтидаги ёши 30 ойдан кўп бўлмайдиган, ҳомиланинг отаси тўғрисидаги қўшимча маълумотлар бўлган ғунажинлар танланади;

наслдор буқаларнинг зоти Ўзбекистон Республикасида урчитиладиган қорамол зотларига мос бўлиши зарур;

наслдор буқалар: соф зотли, буқалар онасининг 305 кунлик (лактация давомидаги) сут маҳсулдорлиги 10 000 килограммдан кам бўлмаслиги ва унинг таркибидаги ёғ миқдори 3,6 фоизни, оқсил миқдори 3,2 фоизни ташкил қилиши зарур;

подани тўлдирувчи наслли ёш буқалар: соф зотли, буқалар онасининг 305 кунлик (лактация давомидаги) сут маҳсулдорлиги 11 000 килограммдан кам бўлмаслиги ва унинг таркибидаги ёғ миқдори 3,6 фоизни, оқсил миқдори 3,2 фоизни ташкил қилиши зарур;

б) қўйчилик ва эчкичиликда - мустаҳкам конституцияли, Ўзбекистон Республикасининг тупроққлим шароитларида урчитиш учун мос келадиган ёши 6 - 18 ойлик наслдор қўй ва эчкилар танланади;

наслдор қўчқорлар ва такаларнинг ёши 18 ойгача бўлиши, подани тўлдирувчи ёш наслдор қўчқорлар ва такаларнинг ёши 6 ойликдан 12 ойликкача бўлиши ҳамда Ўзбекистон Республикасида урчитиладиган зотларга мос келиши зарур;

в) туячиликда - ёш наслли туяларнинг ёши 1 - 3 ёшгача бўлиши, шунингдек наслдор туяларнинг ёши 36 ойликдан кам бўлмаслиги зарур ҳамда уларнинг зоти Ўзбекистон Республикасининг тупроққлим шароитларида урчитишга мувофиқ келадиганлари танланади;

г) йилқичиликда - мустаҳкам конституцияли, Ўзбекистон Республикасининг тупроққлим шароитларида урчитиш учун мос келадиган ёш ва наслдор айғирлар танланади:

юқори иш унумдорлигига эга бўлган оғир юк тортувчи, салт миниладиган, аравага қўшиладиган зотлар танланади;

бенуқсон ташқи тузилишга, юқори чопқирликдаги соф қонли салт минилувчи зотлар хусусиятига эга бўлган салт миниладиган отлар; спортчи отлар - ушбу зотдаги отлар учун белгиланган талаблар бўйича ипподромларда тегишли синовлардан ўтказилгандан сўнг танланади;

д) чўчқачиликда - ёши 6 - 8 ойлик, тирик вазни 100 килограммдан кам бўлмаган ва гавдаси узун бўлган, Ўзбекистон Республикасининг тупроққлим шароитларида урчитиш учун зот стандартларига мувофиқ бўлган наслдор чўчқалар танланади;

е) паррандачиликда:

ёши 1 - 120 кунлик тухум йўналишидаги жўжалар, ёши 1 - 160 кунлик гўшт йўналишидаги жўжалар, ёши 1 - 210 кунлик куркалар, ёши 1 - 175 кунлик ўрдаклар, ёши 1 - 210 кунлик ғозлар, ёши 1 - 195 кунлик цесаркалар, ёши 1 - 42 кунлик беданалар, ёши 1 - 240 кунлик фазанлар, ёши бир кунликдан 24 ойликкача бўлган туяқушлар мазкур кроссининг норматив тирик вазнига мувофиқ танланади;

вазни 52 - 72 грамм доирасидаги товуқлар, вазни 75 - 90 грамм бўлган енгил зотли куркалар ва вазни 20 - 100 грамм бўлган оғир зотли куркалар, вазни 70 - 90 грамм бўлган енгил зотли ўрдаклар ва вазни 75 - 95 грамм бўлган оғир зотли ўрдаклар, вазни 130 - 180 грамм бўлган енгил зотли ғозлар ва вазни 150 - 220 грамм бўлган оғир зотли ғозлар, вазни 39 - 50 грамм бўлган цесаркалар, вазни 10 - 12 грамм бўлган беданалар, вазни 30 - 35 грамм бўлган фазанлар, вазни 700 - 1900 грамм бўлган туяқушларнинг тухум ва гўшт йўналишидаги кроссларининг инкубацияга қўйиладиган тухумлари танланади;

ж) балиқчиликда - генетик маркировка қилинган зот ва зот гуруҳларидаги юқори маҳсулдор ота-оналардан олинган, юқумли ва инвазион касалликларга чидамли наслдор зотли балиқлар (тирик балиқлар ва оталантирилган увулдириқлар) танланади;

з) асаларичиликда - наслли асалариларни танлашда уясиз пакетлардаги асалари оилалари ва махсус пакетлардаги маҳсулдор она асаларилар танланади;

200 миллиграммдан кам бўлмаган, йирик ва қанотлари яхши ривожланган она асаларилар танланади;

танлаш белгилари: она асалари йирик, думалоқ, дум қисмига қараб бир текисда кўринишга эга ва кенг кўкракли бўлиши керак;

и) ипакчиликда - жонланиши 95 фоиздан кам бўлмаган, халқаро стандартга кўра битта кассетанинг оғирлиги 14,5 ёки 29 граммга мос равишда целлюляр усулда олинган, зарарланмаган соғлом уруғларни танлаш;

к) мўйначиликда - юқори маҳсулдор ота-оналардан олинган, наслдор мўйнали зотлар танланади;

норкалар, нутрилар, ондатралар, тулкилар:

зотдорлиги - соф зотли;

мўйна қопламининг сифати ва ранги - зотга хос;

қуёнлар:

зотдорлиги - соф зотли;

мўйна қопламининг сифати ва ранги - зотга хос;

ўлчами - йирик, тана тузилиши - мустаҳкам;

белгиларининг мажмуи класси - элита;

л) эмбрионлар ва уруғлик материалларни танлашда ҳар бир зотнинг энг юқори маҳсулдорликка эга бўлган барча турдаги ҳайвонларнинг эмбирионлари ва уруғлик материаллари танлаб олинади.

Бунда импорт қилувчи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекциясига четдан олиб келинадиган зотдор ҳайвонларнинг камида учта авлодининг келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатини тақдим этиши шарт.


9. Четдан олиб келинган наслдор ҳайвонлар ветеринария талабларига мувофиқ белгиланган тартибда карантинга қўйилади.


10. Карантин муддати тамом бўлгандан сўнг наслли маҳсулот (материал) белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.



III. НАСЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР (МАТЕРИАЛ) ЭКСПОРТИ

ВА ИМПОРТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


11. Наслли маҳсулот (материал) экспорти ва импортини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.



IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


12. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Наслли маҳсулотни (материални)

экспорт ва импорт қилиш

СХЕМАСИ

     

Босқичлар

Тадбирлар


Масъуллар


Муддатлар


































Экспорт
































I босқич

     

Наслли материални сертификатлаш учун наслчилик ишлари бўйича ҳудудий инспекцияга зарур ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилиш.

      


Наслчилик субъектлари


Наслли маҳсулот (материал) белгиланган муддатларда бонитировка қилингандан кейин




















































    

Наслли маҳсулот (материал)нинг келиб чиқиши, маҳсулдорлиги ва бошқа сифатларини тасдиқлайдиган тегишли сертификатни бериш.

     


Чорвачиликда наслчилик ишлари бўйича бош давлат инспекцияси


3 кун мобайнида




































II босқич

     

Наслли маҳсулотни (материални) экспорт қилиш юзасидан хорижий шериклар билан шартнома тузиш.

     


Наслчилик субъектлари


Зарурат бўлганда


























     

Ташқи савдо контрактлари бўйича электрон шаклдаги тегишли маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш.

      



Контракт тузилгандан кейин




































III босқич

       

Халқаро талабларга мувофиқ наслли маҳсулотни (материални) карантин қилиш ва экспорт қилиш учун ветеринария рухсатномаларини расмийлаштириш, кейинчалик белгиланган тартибда ветеринария сертификатлари (гувоҳномалари) бериш.

       

















Давлат ветеринария хизмати


30 кун мобайнида

















































IV босқич

     

Кейинчалик экспорт қилиш учун наслли маҳсулотни (материални) белгиланган тартибда божхонада расмийлаштириш.

      


Божхона хизмати органлари


Бир иш куни мобайнида


































Импорт
































I босқич

      

Наслли маҳсулотни (материални) импорт қилиш юзасидан хорижий шериклар билан шартномалар тузиш.

      


Наслчилик субъектлари


Зарурат бўлганда
























      

Ташқи савдо контрактлари бўйича электрон шаклдаги тегишли маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш.

      



Контракт тузилгандан кейин





































II босқич

     

Ўзбекистон Республикасига етказиб бериш мақсадида наслли маҳсулотни (материални) экспорт қилувчи мамлакатда танлаш ва карантин қилиш.

       


Наслчилик субъектлари, Давлат ветеринария хизмати


30 кун мобайнида


























      

Наслли маҳсулотни (материални) Ўзбекистон Республикаси ва транзит давлатлар ҳудудига олиб кириш учун ветеринария рухсатномаларини халқаро талабларга мувофиқ белгиланган тартибда расмийлаштириш.

      



Карантин муддати тугагунгача




































III босқич

     

Наслли маҳсулотни (материални) белгиланган тартибда божхонада расмийлаштириш.

     


Божхона хизмати органлари


Уч иш куни мобайнида


































IV босқич

     

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилгандан кейин наслли маҳсулотни (материални) ветеринария талабларига мувофиқ карантин қилиш ва кейинчалик белгиланган тартибда ветеринария гувоҳномалари бериш.

     


Наслчилик субъектлари, Давлат ветеринария хизмати


30 кун мобайнида




































V босқич

     

Наслли маҳсулотни (материални) белгиланган тартибда давлат рўйхатига олиш.

     


Чорвачиликда наслчилик ишлари бўйича бош давлат инспекцияси


Карантин тугаган кундан кейин







Низомга

2-ИЛОВА



Четга олиб чиқиладиган наслли маҳсулот (материал)

РЎЙХАТИ

Т/р

ТИФ ТН коди


Номи


Ўлчов

бирлиги


1.

0301

Соф зотли наслдор балиқлар


та

2.

0407

Зотдор тухумлар


та

3.

0511 10 000 0

Соф зотли наслдор буқа уруғи


доза

4.

0511 91 901 1

Осётр балиқларининг оталантирилган увулдириғи

кг

5.

0511 91 901 9

Бошқа балиқларнинг оталантирилган увулдириқлари


кг

6.

0511 91 902 0

Криоконсерваланган балиқлар уруғи


мг

7.

0511 99 851 0

Тут ипак қурти уруғи


грамм

8.


Эмбрионлар:



8.1.

0511 99 852 1


- отларнинг эмбиронлари

та

8.2.

0511 99 852 2


- қўй ёки эчкиларнинг эмрибонлари

та

8.3.

0511 99 852 3


- қорамолларнинг эмрибонлари

та

8.4.

0511 99 852 9


- бошқа ҳайвонларнинг эмрибонлари

та

9.


Қуйидагиларнинг уруғи:



9.1.

0511 99 853 1


- айғирларнинг уруғи

доза

9.2.

0511 99 853 2


- қўчқор ва такаларнинг уруғи

доза

9.3.

0511 99 853 9


- бошқа ҳайвонларнинг уруғи

доза

10.

0511 99 859 1


Осётр балиқларининг чавоқлари

кг

      





Низомга

3-ИЛОВА



Четдан олиб кириладиган наслли маҳсулот (материал)

РЎЙХАТИ

Т/р

ТИФ ТН коди


Номи


Ўлчов

бирлиги


1.

0101 21 000 0

Соф зотли наслдор отлар, тирик


бош

2.

0101 30 000 0

Соф зотли наслдор эшаклар, тирик


бош

3.

0101 90 000 0

Соф зотли наслдор хачирлар, тирик


бош

4.


Соф зотли наслдор уй қорамоллари, тирик:


бош

4.1.

0102 21 100 0

- ғунажинлар (биринчи болалашгача бўлган қорамолнинг урғочиси)


бош

4.2.

0102 21 300 0

- соф зотли наслдор сигирлар


бош

4.3.

0102 21 900 0

- бошқа соф зотли наслдор уй қорамоллари


бош

5.

0102 31 000 0

Соф зотли наслдор буйволлар


бош

6.

0102 90 200 0

Бошқа соф зотли наслдор қорамоллар


бош

7.

0103 10 000 0

Соф зотли наслдор чўчқалар


бош

8.

0104 10 100 0

Соф зотли наслдор қўйлар


бош

9.

0104 20 100 0

Соф зотли наслдор эчкилар


бош

10.

0105

Соф зотли наслли тирик: уй паррандалари, яъни, товуқлар (Gallusdomestics), ўрдаклар, ғозлар, куркалар ва цесаркалар


бош

11.

0106

Бошқа соф зотли наслдор тирик ҳайвонлар


бош

12.

0301

Соф зотли наслдор балиқлар


та

13.

0407

Зотдор тухумлар


та

14.

0511 10 000 0

Соф зотли наслдор буқа уруғи


доза

15.

0511 91 901 1

Осётр балиқларининг оталантирилган увулдириғи


кг

16.

0511 91 901 9

Бошқа балиқларнинг оталантирилган увулдириғи


кг

17.

0511 91 902 0

Криоконсерваланган балиқ уруғи


мг

18.

0511 99 851 0

Тут ипак қурти уруғлари


грамм

19.


Эмбрионлар:



19.1.

0511 99 852 1

- отларнинг эмбрионлари


дона

19.2.

0511 99 852 2

- қўй ва эчкиларнинг эмбрионлари


дона

19.3.

0511 99 852 3

- қорамолларнинг эмбрионлари


дона

19.4.

0511 99 852 9

- бошқа ҳайвонларнинг эмбрионлари


дона

20.


Қуйидагиларнинг уруғи:



20.1.

0511 99 853 1

- айғирларнинг уруғи


доза

20.2.

0511 99 853 2

- қўчқорлар ва такаларнинг уруғи


доза

20.3.

0511 99 853 9

- бошқа ҳайвонларнинг уруғи


доза

21.

0511 99 859 1

Осётр балиқларининг чавоқлари


кг

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 15 сентябрь, 37-сон, 469-модда