язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс/ "Бир дарча" тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 17.11.2011 й. 305-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 17 ноябрдаги

305-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Бир дарча" тамойили бўйича экспортга етказиб

беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга

ошириш механизми тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Вақтинчалик низом бир вақтнинг ўзида товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни, ветеринария, фитосанитария, гигиена сертификатларини бериш ва божхонада расмийлаштириш билан бирга, "бир дарча" тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизмини белгилайди.

Экспорт товарларини сертификациялаш ва божхонада расмийлаштириш тартиботларидан ўтиш схемаси ушбу Вақтинчалик низомга 1-иловада келтирилган.

Ушбу Вақтинчалик низом қонун ҳужжатларида белгиланадиган товарларнинг алоҳида тоифаларини экспорт қилиш учун қўшимча рухсатнома ҳужжатлари (лицензия, рухсатнома) олиш билан боғлиқ бўлган экспорт тартиботларини амалга ошириш механизмига жорий этилмайди.


2. Мазкур Вақтинчалик низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


"бир дарча" тамойили - товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни, ветеринария, фитосанитария, гигиена сертификатларини бериш ва экспорт қилинадиган товарларни божхонада расмийлаштириш (кейинги ўринларда сертификациялаш ва божхона расмийлаштируви деб юритилади) учун экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга оширишнинг соддалаштирилган механизми, бунда аризачи аризанинг ягона шаклини тўлдиради ва уни зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда "бир дарча" тамойили бўйича экспорт тартиботларини расмийлаштириш жорий этиладиган ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида (кейинги ўринларда ТИФ божхона постлари деб юритилади) фаолият юритувчи манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ваколатли вакилларига тақдим этади;

аризачи - экспорт қилувчи ва/ёки декларант ва/ёки божхонада расмийлаштириш мутахассиси;


аризанинг ягона шакли - сертификациялаш ва божхонада расмийлаштириш учун ҳужжатларни беришда аризачи томонидан тўлдириладиган шакл.



II. СЕРТИФИКАЦИЯЛАШ ВА БОЖХОНАДА

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


3. Аризачи экспорт қилинадиган товарларни сертификациялаш ва божхонада расмийлаштириш учун ушбу Вақтинчалик низомга 2-иловага мувофиқ ягона шакл бўйича аризани тўлдиради.


4. ТИФ божхона постларида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзбекэкспертиза" ОАЖ (кейинги ўринларда ваколатли сертификация органлари деб аталади) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг вакиллари доимий равишда фаолият юритадилар.


5. "Бир дарча" тамойили бўйича сертификациялаш ва божхонада расмийлаштириш икки босқичда амалга оширилади.


6. Биринчи босқичда аризачи оладиган сертификатнинг турига қараб ТИФ божхона постларидаги ваколатли сертификация органларига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ягона шаклдаги аризани тақдим этади:

а) товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни олиш учун (Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги "Ўзэкспертиза" ОАЖ):

экспорт контракти нусхаси;

юкланадиган товарга счёт-фактура нусхаси;

экспорт қилинадиган товарни тайёрловчи, ишлаб чиқаришда фойдаланилган хом ашёнинг келиб чиқиши ва компонентлари (хом ашё етказиб беришга шартномалар, счёт-фактуралар) тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг нусхалари;

технологик жараёнларни тартибга солувчи ҳужжатларнинг нусхалари.

Товарлар келиб чиққан мамлакатни, ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилган импорт қилинган компонентлар, хом ашё-материаллар, бутловчи ва эҳтиёт қисмларни аниқлаш бўйича мурожаат қилинган тақдирда - юқорида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Юкнинг божхона декларацияси нусхаси;

материаллар ва қўшилган қийматнинг фоиздаги улушини аниқлаш учун товарнинг таннархи ҳисоб-китоби;

товар позициясининг товарни қайта ишлаш натижасида юзага келган биринчи тўртта белгисидан бири даражасида ТИФ ТН бўйича ўзгаришини асослаб бериш;

сертификатни расмийлаштириш хизматлари учун тўловлар тўғрисидаги тўлов ҳужжати;

б) ветеринария сертификатини олиш учун (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси):

экспорт қилишга Давлат ветеринария бош бошқармасининг рухсатномаси;

назоратдаги юкни транзит қилишга ветеринария рухсатномаси;

ветеринария гувоҳномаси;

сертификатни расмийлаштириш хизматлари учун тўловлар тўғрисидаги тўлов ҳужжати;

в) фитосанитария сертификатини олиш учун (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат бош инспекцияси):

импорт қилувчи мамлакатнинг (алоҳида мамлакатлар учун ҳукуматлараро битимга асосан) импорт қилишга карантин рухсатномаси;

транзитга рухсатнома (алоҳида мамлакатлар учун);

фитосанитария карантин сертификати;

зарарсизлантириш тўғрисидаги далолатнома;

сертификатни расмийлаштириш хизматлари учун тўловлар тўғрисидаги тўлов ҳужжати;

г) гигиена сертификатини олиш учун (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази):

Давлатлараро стандарт (ГОСТ), Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти (O`zDSt)га мос бўлган товарни сертификациялашни тартибга соладиган норматив ҳужжат нусхаси;

сертификатни расмийлаштириш хизматлари учун тўловлар тўғрисидаги тўлов ҳужжати.


7. Ваколатли сертификация органлари вакиллари:

тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва уларда учрайдиган номувофиқликни аниқлаш учун уларни дарҳол кўриб чиқадилар;

тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга мос келганда, уларни қабул қиладилар;

камчиликлар аниқланганда, аризачига ягона шаклдаги аризада камчиликларни кўрсатган ҳолда камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни қайтарадилар.


8. Ваколатли сертификация органлари вакиллари ариза қабул қилинган кун мобайнида, экспорт учун мўлжалланган товарлардан белгиланган тартибда намуналар оладилар ва товарлар намуналарини ҳамда ҳужжатларни тегишли синов лабораторияларига ва/ёки ваколатли органларга юборадилар.


9. Экспортга мўлжалланган товарлар учун лаборатория синовлари, экспертизадан ўтказиш ва тегишли сертификатлар бериш муддати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан ташқари, кўпи билан 3 иш кунини ташкил этади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини экспорт қилишда:

товарнинг келиб чиқиши сертификатини бериш муддати 3 иш кунидан ошмайди;

лаборатория синовларини ўтказиш ва бошқа тегишли сертификатларни бериш муддати 5 иш кунидан ошмайди.


10. Лаборатория синовлари якунлари бўйича ижобий натижа олинган тақдирда, ваколатли сертификация органлари вакиллари бир иш куни мобайнида аризачига бевосита ТИФ божхона постида тегишли сертификатларни берадилар.


11. Иккинчи босқичда аризачи экспорт учун мўлжалланган товарларни божхонада расмийлаштириш учун давлат божхона хизмати органлари ходимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

контракт (шартнома, битим), тегишли ваколатли органларда рўйхатдан ўтказилган биржа контактлари бундан мустасно;

юкнинг божхона декларацияси, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўловчи божхона декларациясини тўлдириш йўли билан товарларни декларациялаш ҳоллари бундан мустасно;

товарларга илова қилинадиган ҳужжатлар.

12. Давлат божхона хизмати органи ходими:

тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва уларда учрайдиган номувофиқликни аниқлаш учун уларни дарҳол кўриб чиқади;

тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга мос келганда, уларни қабул қилади;

камчиликлар аниқланганда, аризачига ягона шаклдаги аризада камчиликларни кўрсатган ҳолда камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни қайтаради.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармонига 1, 2 ва 4-иловаларда назарда тутилган товарларни экспорт қилишга доир контрактларни ҳисобга қўйиш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.

14. Давлат божхона хизмати органи ходими экспорт қилинадиган товарларнинг юклаб жўнатишга тайёрлигига қараб, уларни ва транспорт воситаларини божхона текширувидан ўтказади, шунингдек экспорт қилинадиган товарларни ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувини бир иш куни мобайнида амалга оширади.


15. Ваколатли сертификация органлари ва давлат божхона хизмати органлари томонидан мазкур Вақтинчалик низомнинг 6 ва 11-бандларида кўрсатилмаган қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.


16. Ҳужжатларни қайта кўриб чиқишда ваколатли сертификация органлари ва давлат божхона хизмати органлари томонидан ягона шаклдаги аризада илгари баён қилинмаган янги эътироз билан даъво билдирилишига йўл қўйилмайди.



III. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


17. Аризачидан сертификация ва божхонада расмийлаштириш ҳужжатлари ваколатли сертификация органлари ҳамда давлат божхона хизмати органлари томонидан бутун иш куни (соат 9:00 - 18:00) давомида қабул қилинади.


18. Мазкур Вақтинчалик низомнинг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Вақтинчалик низомга

1-ИЛОВА


Экспорт товарларини сертификациялаш ва божхонада

расмийлаштириш тартиботларидан ўтиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари








1-босқич


Аризачи

      

Оладиган сертификат турига қараб ТИФ божхона постларида ваколатли сертификация органига белгиланган рўйхатга мувофиқ ҳужжатларни илова қилган ҳолда ягона шаклдаги аризани тақдим этади.

     

Аризачининг хоҳишига кўра









ТИФ божхона постларидаги ваколатли сертификация органлари

         

Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва уларда учрайдиган номувофиқликни аниқлаш учун кўриб чиқадилар;

тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга мос келганда уларни қабул қиладилар;

камчиликлар аниқланганда, аризачига ягона шаклдаги аризада камчиликларни кўрсатган ҳолда камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни қайтарадилар.

          

Дарҳол












         

Аризачидан қабул қилинган ҳужжатлар бўйича экспорт учун мўлжалланган товарлардан белгиланган тартибда намуналар оладилар ва товарлар намуналарини ҳамда ҳужжатларни тегишли синов лабораторияларига ва/ёки ваколатли органларга юборадилар.

        


Кун мобайнида













        

Тегишли сертификатларни бериш учун экспорт қилинадиган товарларнинг лаборатория синовларидан ва экспертизадан ўтказилишини таъминлайдилар.

        

3 - 5 иш кунида











        

Лаборатория синовлари якунлари бўйича ижобий натижа олинган тақдирда, ваколатли сертификация органлари вакиллари бир иш куни мобайнида аризачига бевосита ТИФ божхона постида тегишли сертификатларни берадилар.

          

1 иш куни мобайнида





















2-босқич


Аризачи

         

Божхонада расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларни тақдим этади.

         

Аризачининг хоҳишига кўра















Давлат божхона хизмати органи

        

Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва уларда учрайдиган номувофиқликни аниқлаш учун кўриб чиқадилар;

тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга мос келганда, уларни қабул қиладилар;

камчиликлар аниқланганда, аризачига ягона шаклдаги аризада камчиликларни кўрсатган ҳолда камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни қайтарадилар.

          

Дарҳол


































      

Экспорт қилинадиган товарларни ва транспорт воситаларини текширишдан ўтказади.

        


Юклаб жўнатишга тайёрлигига кўра



















       

Экспорт қилинадиган товарларни ва транспорт воситаларини божхонада расмийлаштиришни амалга оширади.

       

1 иш куни мобайнида









Вақтинчалик низомга

2-ИЛОВА



Ягона шаклдаги ариза

1.



(экспорт қилувчининг номи: юридик шахснинг номи (жисмоний шахслар учун - Ф.И.О.))

          

(почта манзили, КТУТ коди)

        

(солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР))

         

(банк реквизитлари)

        

(ариза билан шуғулланувчи ходимнинг Ф.И.О., лавозими ва телефони)

2.



(импорт қилувчининг номи: юридик шахснинг номи (жисмоний шахслар учун - Ф.И.О.))

      

(почта манзили)

        

(банк реквизитлари)

3.



(экспорт қилинаётган товарнинг умумий контракт қиймати)

4.



(транспорт воситаси тўғрисида маълумот, транспорт воситасининг тури ва тартиб рақами)

5.



(давлат чегараларини кесиб ўтиш пунктлари)

    

6. Жўнатиш станцияси: ______ Етиб келиш станцияси: _________

     

7. Олиш учун тақдим этилади:



товарнинг келиб чиқиши



фитосанитария сертификати



тўғрисидаги сертификати



      



    



        



ветеринария сертификати



гигиена сертификати



     






божхонада расмийлаштириш учун




8. Аризага:



(ҳужжатлар ва материаллар рўйхати)


илова қилинади.

9. Аризачининг имзоси ва экспорт қилувчи ташкилотнинг (юридик шахслар учун) муҳри.

                  


10. Ваколатли органнинг қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги қайди:

            

(асослаш)

        

(Ф.И.О., муҳр, имзо)

       

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 45-46-сон, 478-модда