язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.2011 й. 305-сон "Экспорт операцияларини "бир дарча" тамойили бўйича амалга ошириш механизмини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.11.2011 й.

N 305



ЭКСПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ "БИР ДАРЧА"

ТАМОЙИЛИ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИШ

МЕХАНИЗМИНИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ

ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек экспорт операцияларини амалга ошириш механизмини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2011 йил 1 октябрдан бошлаб "бир дарча" тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизмининг босқичма-босқич жорий этилиши тажриба тариқасида рўёбга чиқарилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

"Бир дарча" тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми тўғрисидаги Вақтинчалик низом 1-иловага мувофиқ;

"Бир дарча" тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми жорий этиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси бир вақтнинг ўзида товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни, ветеринария, фитосанитария, гигиена сертификатларини бериш ва божхонада расмийлаштириш билан бирга, "бир дарча" тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизмини жорий қилиш учун масъул орган этиб белгилансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Марказий банки тегишли сертификатларни бериш учун ва "бир дарча" тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми жорий этиладиган ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида тўловларни қабул қилиш бўйича ваколатли банклар бўлимлари учун камида икки нафар ваколатли вакилнинг фаолият юритишини таъминласинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда 2012 йил 1 апрелгача барча хизматларнинг ягона электрон маълумотлар базаси шакллантирилишини назарда тутган ҳолда онлайн режимида экспорт операцияларни божхонада расмийлаштиришнинг бирхиллаштирилган тизимини жорий этиш бўйича зарур тайёргарлик чора-тадбирларини кўрсинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси "бир дарча" тамойили бўйича экспорт операцияларини расмийлаштириш механизмини жорий этиш натижалари тўғрисидаги таҳлилий ахборотни ҳамда тегишли қонун ҳужжатлари нормаларини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни 2012 йил 1 мартгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг барча ташқи иқтисодий фаолият божхона постларига 2012 йил 1 апрелдан бошлаб онлайн режимида электрон шаклдаги ҳужжатларни тақдим этган ҳолда "бир дарча" тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми жорий этилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 17 ноябрдаги

305-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Бир дарча" тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар

билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми

жорий этиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат

божхона қўмитасининг ташқи иқтисодий

фаолият божхона постлари

РЎЙХАТИ

Божхона постлари номи


Пост коди


Давлат божхона қўмитасининг

ҳудудий бошқармалари


"Нукус" ТИФ

35002

Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси


"Андижон" ТИФ

03011

Давлат божхона қўмитасининг Андижон вилояти бошқармаси


"Бухоро-2" ТИФ

06006

Давлат божхона қўмитасининг Бухоро вилояти бошқармаси


"Жиззах" ТИФ

08004

Давлат божхона қўмитасининг Жиззах вилояти бошқармаси


"Қашқадарё" ТИФ

10001

Давлат божхона қўмитасининг Қашқадарё вилояти бошқармаси


"Тинчлик" ТИФ

12001

Давлат божхона қўмитасининг Навоий вилояти бошқармаси


"Наманган" ТИФ

14010

Давлат божхона қўмитасининг Наманган вилояти бошқармаси


"Самарқанд" ТИФ

18005

Давлат божхона қўмитасининг Самарқанд вилояти бошқармаси


"Гулистон" ТИФ

24009

Давлат божхона қўмитасининг Сирдарё вилояти бошқармаси


"Термиз" ТИФ

22005

Давлат божхона қўмитасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси


"Чирчиқ" ТИФ

27014

Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси


"Водий" ТИФ

30003

Давлат божхона қўмитасининг Фарғона вилояти бошқармаси


"Урганч" ТИФ

33007

Давлат божхона қўмитасининг Хоразм вилояти бошқармаси


"Тошкент-товар" ТИФ

26002

Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 45-46-сон, 478-модда