язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.2009 й. 156-сон "Айланма маблағларни тўлдириш учун тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратиш ҳисобига экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.06.2009 й.

N 156



АЙЛАНМА МАБЛАҒЛАРНИ ТЎЛДИРИШ УЧУН

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН ИМТИЁЗЛИ

КРЕДИТЛАР    АЖРАТИШ    ҲИСОБИГА    ЭКСПОРТ

ҚИЛУВЧИ КОРХОНАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармони билан тасдиқланган Иқтисодиётнинг реал сектори базавий тармоқлари корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастурининг 1.5-банди ижросини таъминлаш, шунингдек айланма маблағларни тўлдириш учун тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратиш ҳисобига экспорт қилувчи корхоналар фаолиятини қўшимча равишда рағбатлантириш, аҳоли бандлигини оширишга ва янги иш ўринлари ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Экспорт қилувчи корхоналарнинг тижорат банкларининг ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлари ҳисобига айланма маблағларни тўлдириш учун имтиёзли кредитлар олиш юзасидан мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича кичик гуруҳ (кейинги ўринларда Кичик гуруҳ деб аталади) таркиби 1-иловага мувофиқ;

Экспорт қилувчи корхоналарнинг тижорат банкларининг ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлари ҳисобига айланма маблағларни тўлдириш учун имтиёзли кредитлар олиш юзасидан мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар Кичик гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

тижорат банклари томонидан ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлари ҳисобига (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларига мувофиқ банкларнинг капиталлашувини ошириш учун ажратилган мақсадли маблағлар бундан мустасно) экспорт қилувчи корхоналарга айланма маблағларни тўлдириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш;

товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилиш учун айланма маблағларни тўлдириш учун экспорт қилувчи корхоналарга тижорат банкларининг имтиёзли кредитларини олишда кўмаклашиш.


3. Кичик гуруҳ (Ғаниев) бажарилган ишлар тўғрисидаги ахборотни ҳар чоракда Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастурини амалга оширишни мониторинг ва назорат қилиш бўйича Ишчи гуруҳга кўриб чиқиш учун киритсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 31 декабрдаги 288-сон қарори билан тасдиқланган Иқтисодиётнинг реал сектори соҳасида корхоналарни ва инвестицион фаолликни кредит йўли билан қўллаб-қувватлашни таъминлаш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомга 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


5. Марказий банкка тижорат банклари билан биргаликда икки ҳафта муддатда идоравий норматив ҳужжатларни ва ички ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштириш тавсия этилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 8 июндаги

156-сон қарорига

1-ИЛОВА



Экспорт қилувчи корхоналарнинг тижорат банкларининг

ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлари ҳисобига айланма

маблағларни тўлдириш учун имтиёзли кредитлар олиш юзасидан

мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича кичик гуруҳ

ТАРКИБИ

Ғаниев Э.М.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири, кичик гуруҳ раҳбари


Абдукаримов Р.М.

-

Марказий банк раисининг ўринбосари, кичик гуруҳ раҳбари ўринбосари


Хайруллаев Ш.Ш.

-

Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Файзуллаев Ш.Н.

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Мирзаев М.М.

-

Молия вазирининг ўринбосари



Изоҳ. Кичик гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда гуруҳ таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 8 июндаги

156-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 31 декабрдаги

288-сон қарори билан тасдиқланган Иқтисодиётнинг

реал сектори соҳасида корхоналарни ва инвестицион

фаолликни кредит йўли билан қўллаб-қувватлашни

таъминлаш масалаларини кўриб чиқиш тартиби

тўғрисидаги Вақтинчалик низомга киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. 4-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"тадбиркорлик субъектлари томонидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш, ички бозорни мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлдириш мақсадида замонавий асбоб-ускуналар ва мини-технологиялар сотиб олиш, шунинг ҳисобига қўшимча иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли даромадини ошириш".


2. 8-бандда:

иккинчи - бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Мақсадли маблағлар ҳисобига кредитлар, қоидага кўра, имтиёзли шартларда, инвестиция мақсадлари учун камида 1 йиллик имтиёзли давр билан камида 3 йил муддатга ажратилади";

олтинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. 9-банднинг иккинчи хатбошидаги "айланма капиталини тўлдириш учун назарда тутилган кредитлар, шунингдек" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"20. Мақсадли маблағлар ҳисобига кредит олиш учун корхона Ишчи органга ушбу Вақтинчалик низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади.".


5. 22-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 24-сон, 271-модда.