язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.2007 й. 197-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Биржа ва ярмарка савдоси самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон Қарорига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.09.2007 й.

N 197



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ "БИРЖА ВА ЯРМАРКА

САВДОСИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 1999 ЙИЛ

15 АПРЕЛДАГИ 174-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Савдонинг замонавий шаклларини янада ривожлантириш, биржа ва ярмарка савдосини рағбатлантириш, маҳсулотларни четга чиқаришни тартибга солиш ва товарлар экспортидан валюта тушумларини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Товар-хом ашё биржаси орқали юридик ва жисмоний шахслар томонидан экспортга фақат эркин алмаштириладиган валютага сотиладиган товарлар рўйхатига қуйидаги мазмундаги 1-позиция қўшилсин:

1.

Молларнинг (балиқдан ташқари) бутун ёки бўлакланган, янги, совутилган, музлатилган, тузланган, тузли сувга солинган, қуритилган ёки дудланган ичаклари, қопчалари ва ошқозонлари

050400000

1 - 54-позициялар тегишли равишда 2 - 55-позициялар деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 37-38-сон, 388-модда.