язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс/ ЎзР ВМ 30.09.2003 й. 416-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 30.09.2003 й. 416-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 14.07.2017 й. 499-сон Қароридан олдинги таҳрири



5-банднинг олдинги таҳрири


5. Ўзбекистон Республикаси божхона қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг хабардорлигини ҳамда божхона тартиботларининг самарали амалга оширилишини таъминлаш учун Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими маълумотлари, шунингдек муқобил манбалардан олинган ахборотлар асосида экспорт ва импорт қилинаётган товарларнинг нарх маълумотлари бюллетенини ҳар ойда оммавий ахборот воситаларида эълон қилсинлар. (ЎзР ВМ 08.09.2005 й. 206-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР ВМ 21.07.2014 й. 199-сон Қароридан олдинги таҳрири



4-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида экспертизадан ўтказиладиган импорт контрактларини ваколатли банкларда ҳисобга қўйиш Вазирликнинг тегишли хулосаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади; (ЎзР ВМ 30.12.2012 й. 379-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 30.12.2012 й. 379-сон Қароридан олдинги таҳрири



1-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


1. Импорт контрактларини ҳисобга қўйиш ва ташқи савдо операцияларининг божхона мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.



4-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида экспертизадан ўтказиладиган импорт контрактларини ваколатли банкларда ва божхона органларида ҳисобга қўйиш Вазирликнинг тегишли хулосаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади; (ЎзР ВМ 08.09.2005 й. 206-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)