язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2003 й. 416-сон "Экспорт-импорт операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.09.2003 й.

N 416



ЭКСПОРТ-ИМПОРТ

ОПЕРАЦИЯЛАРИ МОНИТОРИНГИНИ

ЯНАДА          ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 26 сентябрдаги ПФ-3321-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек республикада импорт операцияларини амалга оширишни янада тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ташқи савдо операцияларининг божхона мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Мониторингни амалга ошириш ҳамда божхона органларининг солиқ органлари ва ваколатли банклар билан ўзаро ҳамкорлиги мувофиқлаштирилиши учун шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти, ҳудудий бошқармалар, божхона комплекслари ва постлари бошлиқлари зиммасига юклансин.


2. 2003 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Марказий банк, ваколатли банклар ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими амалга киритилиши маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона статистикаси ва таҳлили маркази, унинг бўлимлари ва гуруҳлари ҳудудий бошқармалар, божхона комплекслари ва постлари таркибида божхона юк декларациялари асосида маълумотларнинг статистик электрон базасини шакллантирадилар ҳамда товарларнинг келиб тушиши ёки юклаб жўнатилиши тўғрисидаги ахборотларнинг Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ўз вақтида ва тўғри киритилиши учун жавоб берадилар.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда зиммасига мониторинг олиб бориш ва Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими билан ишлаш функциялари юкланган раҳбарлар, ходимлар ва техник ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни таъминласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида товарлар ва транспорт воситаларини божхонадан кейин назорат қилиш тизимини жорий этиш, шу жумладан Давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари тузилмасида уни амалга ошириш бўйича бўлинмалар ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида экспертизадан ўтказиладиган импорт контрактлари бўйича маълумотларни хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш Вазирликнинг тегишли хулосаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади;

божхона органлари томонидан экспорт-импорт операциялари, божхона расмийлаштируви ва ташқи савдо контрактларига доир ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби бўйича қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиши ҳоллари аниқланган тақдирда божхона органлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ чора-тадбирлар кўрадилар, шунингдек кўрсатиб ўтилган ҳоллар ва кўрилган чора-тадбирлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ахборот юборадилар.


5. Ўзбекистон Республикаси божхона қўмитаси ва Ташқи савдо вазирлиги ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг хабардорлигини ҳамда божхона тартиботларининг самарали амалга оширилишини таъминлаш учун Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими маълумотлари, шунингдек муқобил манбалардан олинган ахборотлар асосида экспорт ва импорт қилинаётган товарларнинг нарх маълумотлари бюллетенини ҳар ойда оммавий ахборот воситаларида эълон қилсинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги идоравий норматив ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 30 сентябрдаги

416-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорида:


2-банднинг иккинчи хатбошидаги "божхона хизмати ҳудудий бўлинмаларида - бир иш кунида" сўзлари "импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъект давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида - икки иш кунида, ҳужжатлар топширилган кундан ташқари" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-иловада:


12-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Импорт контрактларини ҳисобга қўйиш учун импорт қилувчи корхона улар ваколатли банкларда ҳисобга қўйилгандан кейин 7 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда импорт қилувчи корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларига банкнинг белгилари қўйилган Паспортнинг ундаги мавжуд нусхаларини тақдим этади, улар Паспортнинг биринчи ва иккинчи нусхаларига тегишли белги қўядилар";


19-банднинг иккинчи жумласига "аванс тўловлари" сўзларидан кейин "импорт контрактлар импорт қилувчи корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида ҳисобга қўйилгандан кейин" сўзлари қўшилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат эҳтиёжлари учун танлов асосида озиқ-овқат товарлари етказиб беришни ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 26 сентябрдаги 454-сон қарорида:


а) 1-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат товарларини импорт қилиш юзасидан контрактларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги томонидан экспертизадан ўтказиш тартиби 3-иловага мувофиқ";


б) 3-иловада:


номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат товарларини импорт қилиш юзасидан контрактларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги томонидан экспертизадан ўтказиш тартиби";

матндаги барча "Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


муқаддимадаги "рўйхатдан" сўзи "экспертизадан" сўзи билан алмаштирилсин;


I бўлимнинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги ҳамда II бўлимнинг биринчи хатбошидаги "рўйхатдан" сўзи "экспертизадан" сўзи билан алмаштирилсин;


IV бўлимда:

биринчи ва иккинчи хатбошидаги "рўйхатдан" сўзи "экспертизадан" сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги сертификат билан" сўзлари "контрактнинг экспертизадан ўтказилганлиги тўғрисида Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг тегишли хулосаси билан" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Контрактларни мустақил экспертиза қилиш ва импорт қилинадиган товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 3 декабрдаги 534-сон қарорида:


а) 5-банднинг бешинчи хатбошидаги "рўйхатдан" сўзи "экспертизадан" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


3-банддаги "Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида" сўзларидан олдин "қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда" сўзлари қўшилсин, "рўйхатдан" сўзи "экспертизадан" сўзи билан алмаштирилсин, "ва рўйхатдан ўтказиш учун" сўзлари чиқариб ташлансин;


12-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида белги қўйилгандан" сўзлари "қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда контрактнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида экспертизадан ўтказилганлиги тўғрисидаги тегишли хулосасидан сўнг" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "контрактнинг Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги белги" сўзлари "қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда контрактнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида экспертизадан ўтказилганлиги тўғрисидаги тегишли хулоса" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида биржа ва ярмарка савдосини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 6 майдаги 223-сон қарорига 2-илова 2-бандининг учинчи хатбошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 25-модда) "божхона хизмати ҳудудий бўлинмаларида - бир иш кунида" сўзлари "импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъект давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида - икки иш кунида, ҳужжатлар топширилган кундан ташқари" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 72-модда) билан тасдиқланган "Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисида Низом"нинг XI бўлими 62-банди биринчи ва иккинчи хатбошидаги "рўйхатга олиш" сўзлари "экспертизадан ўтказиш" сўзлари билан, "рўйхатга олинмайди" сўзлари "экспертизадан ўтказилмайди" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ички валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 16 июлдаги 317-сон қарорига илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 63-модда) 1-бандининг иккинчи жумласига "аванс тўловлари" сўзларидан кейин "импорт контрактлари импорт қилувчи корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида ҳисобга қўйилгандан кейин" сўзлари қўшилсин.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., 9-сон, 92-модда.