язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.03.1998 й. 110-сон "2000 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг экспорт имкониятларини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.03.1998 й.

N 110


2000 ЙИЛГАЧА БЎЛГАН ДАВРДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ЭКСПОРТ ИМКОНИЯТЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг экспорт имкониятларини ривожлантириш, товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмини кўпайтириш, экспорт қилинадиган товарлар ва улар сотиладиган бозорлар номенклатурасини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Манфаатдор вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар ва корпорациялар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг экспорт имкониятларини ривожлантириш Давлат дастури (кейинги ўринларда Давлат дастури деб аталади) иловага мувофиқ маъқуллансин.


2. Экспорт имкониятларини ривожлантиришни рағбатлантириш Республика кенгаши Давлат дастури амалга оширилиши мониторингини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги республика экспортининг йиллик прогнозларини шакллантиришда Давлат дастури параметрларига амал қилсинлар.


4. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ҳамда тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

экспорт ҳажми ўсишининг прогноз параметрлари бажарилишини таъминловчи, тармоқ дастурларига киритилган лойиҳаларни маблағ билан таъминлашнинг аниқ манбаларини белгиловчи 2000 йилгача экспорт имкониятларини ривожлантириш тармоқ дастурларини;

2005 йилгача бўлган даврда тармоқларнинг экспорт имкониятларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва кўриб чиқиш учун экспорт имкониятларини ривожлантиришни рағбатлантириш Республика кенгашига киритсинлар.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда кичик ва ўрта хусусий тадбиркорлик корхоналари маҳсулотлари экспортини кенгайтиришга йўналтирилган экспорт имкониятларини ривожлантириш минтақавий дастурларини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва экспорт имкониятларини ривожлантиришни рағбатлантириш Республика кенгашининг маъқуллаши учун киритсинлар;

бир ҳафта муддатда минтақавий дастурларни амалга ошириш ва экспорт қилувчиларга кўмаклашиш бўйича доимий ишловчи минтақавий комиссиялар ташкил этсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва "Ўзбекинвест" компанияси билан биргаликда экспортни кредитлаш, экспорт кредитларини суғурта қилиш, давлат кафолатлари бериш механизмини ўз ичига олувчи экспорт имкониятларини ривожлантиришни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов