язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс/ ЎзР ВМ 03.12.1997 й. 534-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 03.12.1997 й. 534-сон Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қароридан олдинги таҳрири



14-банднинг олдинги таҳрири


14. Консалтинг фирмалари ягона ҳисоб-китоб учун ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига ва тегишли банкларга экспертиза далолатномалари берилган импорт контрактлари тўғрисида ахборот тақдим этадилар.




ЎзР ВМ 08.09.2005 й. 206-сон Қароридан олдинги таҳрири



3-банднинг олдинги таҳрири


3. Ўзбекистон Республикасининг импорт товарлар етказиб берувчи хўжалик юритувчи субъектлари контрактларни экспертиза қилиш ва товарни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш учун, ўзлари танлаган ҳолда контрактларни кейинчалик қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида экспертизадан ўтказиш шарти билан консалтинг фирмаларига ёки товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказмасдан, контракгларни белгиланган тартибда экспертиза қилиш Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан истисно. (ЎзР ВМ 30.09.2003 й. 416-сон Қарори таҳриридаги банд)



4-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги томонидан бериладиган лицензиялар бўйича импорт қилинадиган махсус товарлар етказиб беришга татбиқ этилмайди. (ЎзР ВМ 14.01.2003 й. 17-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



12-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


12. Товарни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш назарда тутилган импорт контракти консалтинг фирмаси томонидан ижобий далолатнома берилгандан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда контрактнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида экспертизадан ўтказилганлиги тўғрисидаги тегишли хулосасидан сўнг кучга киради. (ЎзР ВМ 30.09.2003 й. 416-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



12-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Импорт қилинадиган товарни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш ижобий далолатномаси ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда контрактнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида экспертизадан ўтказилганлиги тўғрисидаги тегишли хулоса товар етказиб берувчига уни жўнатишга рухсат беради, импорт қилувчига эса - Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ушбу товар учун ҳақ тўлашга асос бўлади. (ЎзР ВМ 30.09.2003 й. 416-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)