язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.12.1997 й. 534-сон "Контрактларни мустақил экспертиза қилиш ва импорт қилинадиган товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.12.1997 й.

N 534


КОНТРАКТЛАРНИ МУСТАҚИЛ ЭКСПЕРТИЗА

ҚИЛИШ ВА ИМПОРТ ҚИЛИНАДИГАН ТОВАРЛАРНИ

ЖЎНАТИШДАН ОЛДИН НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида консалтинг хизматлари бозорини кенгайтириш, сифатли халқ истеъмол товарлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, машиналар, асбоб-ускуналар ва технологиялар импорт қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Импорт контрактларини мустақил экспертиза қилиш ва Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва у 1997 йил 15 декабрдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва "Ўзинвестлойиҳа" инжиниринг компаниясининг контрактларнинг импорт қилинадиган товарлар сифати, миқдори, нархлар даражасига ва контрактларнинг бошқа шартларига мувофиқлигини мустақил экспертиза қилувчи қўшма консалтинг фирмалари ташкил этиш, шунингдек ГАТТ/ВТОнинг жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш бўйича Битими принципларига ва бошқа халқаро талабларга мувофиқ жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш ҳақидаги таклифларига розилик берилсин.

Консалтинг фирмалари, агар улар Инспекция агентликлари халқаро федерацияси талабларига жавоб берса ва "Ўзстандарт" агентлигида аккредитация қилинган бўлса, контрактларни мустақил экспертиза қилишга ва жўнатишдан олдин назоратдан ўтказишга ҳақлидирлар.

3. Ўзбекистон Республикасининг импорт товарлар етказиб берувчи хўжалик юритувчи субъектлари контрактларни экспертиза қилиш ва импорт қилинадиган товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш учун ўзлари танлаган ҳолда контрактларни кейинчалик Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида рўйхатдан ўтказиш шарти билан консалтинг фирмаларига ёки товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказмасдан контрактларни белгиланган тартибда экспертиза қилиш ва рўйхатдан ўтказиш учун Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан истисно.

4. Белгилансинки, товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш:

умумий қиймати 10 минг АҚШ долларидан ошмайдиган контрактлар бўйича товарлар етказиб беришга;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан бериладиган лицензиялар бўйича импорт қилинадиган махсус товарлар етказиб беришга татбиқ этилмайди.

5. Белгилаб қўйилсинки;

контрактлар экспертизаси ва импорт қилинадиган товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш натижаларининг ишончлилиги ва холислиги учун жавобгарлик консалтинг фирмаларига юкланади;

консалтинг фирмалари томонидан берилган ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган контрактлар экспертизаси ва импорт қилинадиган товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш натижалари Ўзбекистон Республикасида товарлар сифати, миқдори ва нархлар даражаси бўйича экспертиза далолатномалари сифатида тан олинади;

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги консалтинг фирмалари томонидан берилган товарлар сифати, миқдори ва нархлар даражаси бўйича экспертиза далолатномалари асосида импорт контрактларини вакил ҳозир бўлганда ҳужжатлар тушган пайтдан бошлаб 2 иш куни мобайнида экспертизадан ўтказади.

8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур қарорга мувофиқ ташкил этилаётган консалтинг фирмаларига жойлашиш ва уларни кейинчалик сотиб олиш учун зарур коммуникациялари ва алоқа линиялари бўлган бинолар берилишини таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



*) 2-илова рус тилида берилган.