язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс/ ЎзР ВМ 26.09.1997 й. 454-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 26.09.1997 й. 454-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 15.09.2006 й. 198-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 1-иловадаги Низом I бўлим 1-бандининг олдинги таҳрири


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ҳузуридаги "Ўзбектендерконсалтинг" тендерлар ўтказувчи агентлиқ кейинги ўринларда "Агентлик" деб аталади, Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий алоқалар вазирлигига қарашли ташкилот ва Давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат махсулотларини харид қилиш бўйича тендерлар ўтказишни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси агенти ҳисобланади.



Қарорга 1-иловадаги Низом I бўлим 2-бандининг олдинги таҳрири


2. Агентлик озиқ-овкат товарларининг асосий турларини давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган.



Қарорга 1-иловадаги Низом II бўлим 1-банди тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- давлат эҳтиёжлари учун бевосита махсулот ишлаб чиқарувчилар ва товар етказиб берувчиларни танлов олдидан саралаш;



Қарорга 1-иловадаги Низом III бўлим 3-бандининг олдинги таҳрири


3. Агентлик ўз фаолиятини тендерларни ўтказишга тайёргарлик кўришнинг холислиги принципларига муаофиқ қуради, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат махсулотларини харид қилиш бўйича тендерлар ўтказишни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг буйруқларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.



Қарорга 1-иловадаги Низом IV бўлим иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- давлат эҳтиёжлари учун импорт маҳсулот етказиб берувчиларни танлаш шартларини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Давлат эхтиёжлари учун асосий озиқ-овқат маҳсулогларини харид қилиш бўйича тендерлар ўтказишни мувофиқлаштирувчи республика ко-миссиясига тақдим этади;



Қарорга 1-иловадаги Низом IV бўлим учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- давлат эҳтиёжлари учун импорт махсулот етказиб берувчиларни танлов олдидан саралайди;



Қарорга 1-иловадаги Низом VI бўлим 1-бандининг олдинги таҳрири


1. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига ва Давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича тендерлар ўтказишни муво-фиқлаштирувчи республика комиссиясига ҳисоб беради.



Қарорга 1-иловадаги Низом VI бўлим 2-бандининг олдинги таҳрири


2. Агентликка оператив раҳбарликни Давлат эҳтиёжлари учун асосий озик-овқат маҳсулотларини харид қмлиш бўйича тендерлар ўтказишни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси билан келишган ҳолда Ташқи иктисодий алокалар вазири томонидан тайинланадиган Директор амалга оширади.



Қарорга 1-иловадаги Низом IX бўлим матнининг олдинги таҳрири


Агентлик фаолияти Давлат эхтиёжлари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича тендерлар ўтказишни мувофиқлаштирувчи республика комиссиясининг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташки иктисодий алоқалар вазирлиги томонидан тўхтатилади.




ЎзР ВМ 30.09.2003 й. 416-сон Қароридан олдинги таҳрири



1-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат товарларини импорт қилиш юзасидан контрактларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказиш тартиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.



Қарорга 3-иловадаги Тартиб номининг олдинги таҳрири


Давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат товарларини

импорт қилиш юзасидан контрактларни Ўзбекистон

Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги

томонидан рўйхатдан ўтказиш

ТАРТИБИ