язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.08.1995 й. 343-сон "Экспорт-импорт операцияларини тартибга келтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.08.1995 й.

N 343


ЭКСПОРТ-ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ

ТАРТИБГА КЕЛТИРИШ БОРАСИДАГИ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт-импорт операцияларини тартибга келтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1995 йил 11 апрелдаги ва "Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш тўғрисида" 1995 йил 19 июлдаги Фармонларини бажариш юзасидан, экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат ва Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектларининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки:

1-иловага мувофиқ харидоргир товарларни экспорт қилиш, шу жумладан МДҲ ва Балтия мамлакатларига экспорт қилиш, эркин алмаштириладиган валютада амалга оширилади;

1-иловага киритилмаган товарларни Россия, Украина, Беларусга ва Қозоғистонга экспорт қилиш ҳам эркин алмаштириладиган валютада, ҳам шу давлатларнинг миллий валютасида, контракт суммаси албатта эркин алмаштириладиган валютада белгиланган ҳолда, амалга оширилиши мумкин;

Европа Иттифоқи Комиссияси томонидан белгиланган квоталар ҳажмида тўқимачилик товарлари экспорти учун контрактлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида рўйхатдан ўтказилиши керак.

2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги икки хафта муддатда ўз норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 октябрдаги 520-сон қарори 1-бандининг иккинчи ва учинчи хат бошлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ў.Т. Султонов ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Махкамасининг Раиси                                                    И. Каримов




Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 28 августдаги

343-сон қарорига

1-ИЛОВА


Эркин алмаштириладиган валютада экспорт

қилинадиган юқори ликвидли товарлар

НОМЕНКЛАТУРАСИ

     

N

Товар номи


ТИФ ТН бўйича товар коди

1.

Рангли металлар, рангли металлар буюмлари ва прокати, рангли металлар парчалари ва чиқиндилари


2805, 74, 75, 76, 78, 80, 8101 (8101 96 000 0, 8101 99 900 0 дан ташқари), 8102 (8102 96 000 0, 8102 99 000 0 дан ташқари), 8103 - 8112


2.

Уран ва бошка радиоактив моддалар, улардан тайёрланган маҳсулотлар


2612 10 (фақат уран концентратлари), 2844, 2845


3.

Қайта ишланмаган нефть, газ конденсати


2709 00 000 0


4.

Пахта толаси, пахта линти


5201 00, 5203, 1404 20 000 0


5.

Табиий мўйна


4301, 4302

6.

Ип-газлама (арт. 4744)


5208 12 960 0 (фақат эни 145 см.дан ортиқ)


7.

Қимматбаҳо металлар, уларнинг қотишмалари, рудалари, концентратлари, парчалари ва чиқиндилари, қимматбаҳо табиий тошлар ва улардан тайёрланган буюмлар, қимматбаҳо табиий тошларнинг чиқиндилари, кукунлари ва рекуператори


2843, 3006 40 (фақат қимматбаҳо металлардан), 7106 -7115, 7118 (фақат қимматбаҳо металлардан), 9003 19000 1, 9021 29000 0 (фақат қимматбаҳо металлардан), 9101, 9111 10000 0, 9113 10, 9608 10 920 0 ва 9608 10 990 0 (фақат қимматбаҳо металлардан), 9608 30000 0 (фақат қимматбаҳо металлардан), 9705 00000 0 (фақат қимматбаҳо металлардан ишланган тангалар), 2530 90000 0 (фақат каҳрабо), 7101- 7103, 7105 (фақат табиий қимматбаҳо тошлардан), 9602 00000 0 (фақат ишлов берилган каҳрабо ва ундан тайёрланган буюмлар)


8.

Қурол-яроғ ва ҳарбий техника, уларни ишлаб чиқариш учун махсус бутловчи буюмлар


8526 (фақат ҳарбий мақсадларда), 8710 00 000 0, 8802 (фуқаро вертолётлари ва самолётларидан ташқари),

8803 (фуқаро авиацияси учиш аппаратларининг қисмларидан ташқари), 8805 (фуқародан ташқари), 8906 10 000 0, 9013 10 000 0, 9013 80, 9014, 9301, 9302 00 000 0, 9305 (фақат жанговар қурол учун), 9306 (фақат ҳарбий мақсадларда)


      

      




Вазирлар Маҳкамасииннг

1995 йил 28 августдаги

343-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарорлари бўйича, истисно тариқасида, бартер

асосида экспорт қилинадиган товарлар

РЎЙХАТИ

N

Номи


ТИФ ТН коди


1.

Зотли чорва моллари


0101 11 000, 0102 10000, 0103 10000, 0104 10 100


2.

Чўчқа ва парранда гўшти


0203, 0207


3.

Балиқ ва балиқ маҳсулотлари


03, 1604, 1605


4.

Қизилмия илдизи


1211 10


5.

Ўсимлик ёғи, мол ёғи, маргарин


1502, 1507, 1512,1515, 1516 20, 1517


6.

Омихта ем (кунжарани ҳам қўшиб)


2302, 2304-2306, 2309


7.

Тамаки


24


8.

Ош тузи

2501 00910


9.

Мармар, гранит


2515, 2516


10.

Навли кўмир


2701, 2704

11.

Автобензин, дизел ёқилғиси, авиакеросин


271000250, 271000390, 271000510, 271000590


12.

Табиий газ


2711


13.

Электр энергия


2716


14.

Нефтни қайта ишлаш ва нефт-кимёси корхоналари ярим тайёр маҳсулотлари ва чиқиндилари, компонентларни ҳам қўшиб


271220, 271290, 2713, 2714, 292010, 382320, 382390


15.

Минерал ўғитлар, синтетик аммиак


2814, 3102, 3105


16.

Портловчи моддалар ва уларнинг чиқиндилари


36 (3605, 3606 дан ташқари)


17.

Полиуретан


3909 50


18.

Целлюлоза ва унинг ҳосилалари


3912


19.

Чарм


4104-4106, 4108, 4109, 4111


20.

Ёғоч материаллари ва целлюлоза қоғоз маҳсулотлари (паст навли ёғочлар ва ёғочни қайта ишлаш чиқиндиларидан ташқари)


4404, 4406, 4408, 4412, 4413, 45


21.

Макулатура ва қоғоз чиқиндилари


4707


22.

Қоғоз, картон ва улардан тайёрланган буюмлар


48


23.

Пилла ва хом ипак


5001, 5002


24.

Шойи газламалар


5007

25.

Табиий жун


5101, 5102, 5104, 5105

26.

Ип-калава


5205-5207

27.

Ип-газлама


5208-5212

28.

Каноп толаси


5303

29.

Тўқимачилик хом ашёси момиғи ва ундан тайерланган маҳсулотлар


5601 (5601 10 дан ташқари)

30

Нотўқима материаллар


5603

31.

Трикотаж полотно


6001, 6002

32.

Брезент, соябон ва чодирлар


6306 11 000-6306 29 000

33.

Қора металлар прокати, қора металлар парчалари ва чиқиндилари


7201-7229, 7301-7306

34.

Вольфрам ва молибдендан тайёрланган симлар ҳамда бошқа буюмлар


8101 93, 8101 99, 810293, 810299

35.

Изоляциялангач симлар


8544