язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Экспорт-импорт шартномаларини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш, мониторинг қилиш/ Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришга шартномаларни Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Дирекциясида рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.05.2014 й. 117-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 8 майдаги

117-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб

беришга шартномаларни Халқаро саноат ярмаркаси

ва Кооперация биржаси Дирекциясида рўйхатдан

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси, ҳудудий ва тармоқ саноат ярмаркалари (кейинги ўринларда саноат ярмаркалари деб аталади) доирасида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузилган ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришга (ишларни бажаришга, хизматлар кўрсатишга) шартномаларни, шунингдек Тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури (кейинги ўринларда Маҳаллийлаштириш дастури деб аталади) доирасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни етказиб беришга (ишларни бажаришга, хизматлар кўрсатишга) шартномаларни Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Дирекциясида (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


шартнома - Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари ўртасида ёзма шаклда тузиладиган битим, унга мувофиқ бир томон маҳсулотларни бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш мажбуриятини, бошқа томон эса маҳсулотлар, ишлар, хизматларни қабул қилиш ва улар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади;


экспорт контракти - Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспортга етказиб беришга (ишларни бажаришга, хизматлар кўрсатишга) ёзма шаклда тузилган битим, шу жумладан, мақсад баённомаси, доиравий битим;


мақсад шартномаси - Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари ўртасида маҳсулотларни етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) ёки маҳсулотларнинг янги турларини ўзлаштириш ва кейинчалик оқилона муддат мобайнида шартнома тузиш бўйича шартнома асосида ҳамкорлик қилиш ҳақида томонларнинг биргаликдаги мақсади тўғрисида ёзма шаклда тузилган битим;


қўшимча битим - шартнома ёки экспорт контракти томонлари ўртасидаги уларнинг шартларини ўзгартирувчи битим;


ариза берувчи - шартнома, экспорт контракти ёки мақсад шартномаси томони (саноат кооперацияси бўйича етказиб беришда - харидор, экспортга етказиб беришда - маҳсулот ишлаб чиқарувчи);


ярмарка қатнашчиси - қатнашиш учун Дирекцияга буюртманома берган ёки тегишли вазирлик, идора, хўжалик бошқаруви органи ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органининг буюртманомасида тармоқ саноат ярмаркаси ёки Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг қатнашчиси сифатида кўрсатилган, ёхуд тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан ҳудудий саноат ярмаркаси қатнашчиси сифатида қатнашчилар рўйхатига киритилган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъекти;


реестрдан кўчирма - Дирекциянинг ваколатли шахси томонидан имзоланадиган ҳужжат, унда шартнома ёки экспорт контракти бўйича маҳсулотларни етказиб бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш назарда тутилган календарь йил охиригача бўлган муддатда амал қилувчи реестр сатрига мувофиқ ёзув мавжуд бўлади.


ЎзР ВМ 20.03.2017 й. 211-сон Қарорига (рус тилида қабул қилинган) мувофиқ 2-бандга ўзгартиришлар киритилган.


3. Қонун ҳужжатларига мувофиқ саноат ярмаркалари доирасида асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, қайта ишланган хом ашё ва материалларни, шу жумладан, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини харид қилиш, шунингдек маҳаллийлаштириладиган маҳсулотларни сотиб олиш барча маҳаллий истеъмолчилар учун қўшимча тендерлар ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширилади.


ЎзР ВМ 20.03.2017 й. 211-сон Қарорига (рус тилида қабул қилинган) мувофиқ 3-бандга ўзгартиришлар киритилган.


4. Қуйидагилар:

саноат ярмаркалари доирасида ярмарка қатнашчилари билан тузилган ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришга (ишларни бажаришга, хизматлар кўрсатишга) шартномалар;

олдин Дирекциядан рўйхатдан ўтказилган шартномаларга уларнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган қўшимча битимлар Дирекцияда рўйхатдан ўтказилиши керак.

Дирекцияда томонларнинг хоҳишига кўра:

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни етказиб беришга (ишларни бажаришга, хизматлар кўрсатишга) шартномалар ва уларга қўшимча битимлар;

экспорт контрактлари ва уларга қўшимча битимлар ҳам рўйхатдан ўтказилиши мумкин.


ЎзР ВМ 20.03.2017 й. 211-сон Қарорига (рус тилида қабул қилинган) мувофиқ 4-бандга ўзгартиришлар киритилган.


5. Саноат ярмаркалари доирасида ярмарка қатнашчилари билан тузилган мақсад шартномаси Дирекцияда ҳисобга олинади (реестрга киритилади). Мақсад шартномаси асосида тузилган шартнома Дирекцияда рўйхатдан ўтказилиши керак.



II. ШАРТНОМАЛАР, ЭКСПОРТ КОНТРАКТЛАРИ

ВА ҚЎШИМЧА БИТИМЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

УЧУН ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР, ШУНИНГДЕК

МАҚСАД ШАРТНОМАЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


6. Шартномалар, экспорт контрактлари ва қўшимча битимларни рўйхатдан ўтказиш учун ариза берувчи Дирекцияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомга ёки 1б-иловаларга мувофиқ шакл бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза, қўшимча битим тақдим этилган тақдирда - хат шаклидаги ариза;

шартнома, шартномага қўшимча битимнинг асл нусхаси ва нусхаси ёки экспорт контракти, экспорт контрактига қўшимча битимнинг нусхаси;

Дирекциянинг банк ҳисоб рақамига воситачилик ҳақининг белгиланган миқдори тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати (квитанция) (экспорт контрактини ёки унга қўшимча битимни рўйхатдан ўтказишда ариза берувчи кичик тадбиркорлик субъекти ҳисобланган ҳоллар бундан мустасно).

ЎзР ВМ 20.03.2017 й. 211-сон Қарорига (рус тилида қабул қилинган) мувофиқ 6-бандга ўзгартиришлар киритилган.


7. Мақсад шартномасини ҳисобга қўйиш учун ариза берувчи Дирекцияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомга 1а-иловага мувофиқ шакл бўйича мақсад шартномасини ҳисобга қўйиш тўғрисида ариза;

мақсад шартномасининг асл нусхаси ва унинг нусхаси.


8. Ҳудудий саноат ярмаркалари доирасида шартномалар тузган хўжалик юритувчи субъектлар ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш учун тегишли ярмаркаларни ўтказиш даврида уларнинг ташкилотчиларига берадилар. Бунда ҳудудий саноат ярмаркаларининг ташкилотчилари ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қиладилар, рўйхатнинг нусхасини ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига топширадилар ва икки иш куни мобайнида уларни рўйхатдан ўтказиш учун Дирекцияга берадилар.


9. Ариза берувчи томонидан Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси, тармоқ саноат ярмаркалари доирасида тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни Дирекцияга бериш муддати тегишли ярмаркаларнинг иш даври бўйича белгиланади.


10. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни етказиб беришга (ишларни бажаришга, хизматлар кўрсатишга) шартномаларга, мақсад шартномалари асосида тузилган шартномаларга ҳужжатлар рўйхатдан ўтказиш учун исталган вақтда Дирекцияга берилади. Қўшимча битимларни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар шартноманинг амал қилиши муддати мобайнида берилади.


11. Ҳужжатлар Дирекциянинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).


12. Шартномани, экспорт контрактини ёки қўшимча битимни рўйхатдан ўтказишда Дирекция томонидан ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришга ва экспорт қилишга шартномалар (контрактлар) тузишда хўжалик субъектларига кўмак бериш бўйича хизматлар учун тўлов кунида Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида воситачилик ҳақи ундирилади.

Агар ариза берувчи кичик тадбиркорлик субъекти ҳисобланган тақдирда:

шартномани ёки унга қўшимча битимни рўйхатдан ўтказишда воситачилик ҳақи тўлов кунида Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида ундирилади;

экспорт контрактини ёки унга қўшимча битимни рўйхатдан ўтказишда воситачилик ҳақи ундирилмайди.

Воситачилик ҳақи шартнома (экспорт контракти) томонларидан бири ёки бўйсуниш тартибида юқори турувчи орган томонидан тўланади.

ЎзР ВМ 20.03.2017 й. 211-сон Қарорига (рус тилида қабул қилинган) мувофиқ 12-бандга ўзгартиришлар киритилган.


13. Шартномани рўйхатдан ўтказиш учун қуйидаги шартларга риоя қилиниши керак:

шартнома ёки мақсад шартномаси саноат ярмаркалари даврида ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришга (ишларни бажаришга, хизматлар кўрсатишга) ярмарка қатнашчиси билан тузилган бўлиши ёки шартнома бўйича Маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) назарда тутилиши;

шартнома ёхуд хат матнида етказиб бериладиган маҳсулот етказиб берувчининг ўзи томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот эканлигини тасдиқлайдиган қайд мавжуд бўлиши;

ҳудудий ва тармоқ саноат ярмаркалари доирасида тузилган шартноманинг амал қилиш муддати тегишли ярмарка бўлиб ўтган йил охирида, Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида тузилган шартноманинг амал қилиш муддати эса - кейинги йилнинг охирида тугайди;

ҳужжатлар зарур тарзда расмийлаштирилган ва ушбу Низом талабларига мувофиқ тақдим этилган бўлиши.


ЎзР ВМ 20.03.2017 й. 211-сон Қарорига (рус тилида қабул қилинган) мувофиқ 13-бандга ўзгартиришлар киритилган.


14. Экспорт контракти ва қўшимча битимни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар зарур тарзда расмийлаштирилган бўлиши ва ушбу Низом талабларига мувофиқ тақдим этилиши керак.


15. Тақдим этиладиган ҳужжатларнинг тўғрилиги ҳамда шартнома, экспорт контракти ва қўшимча битим шартларининг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги учун шартнома, экспорт контракти томонлари жавоб берадилар.



III. ШАРТНОМАЛАРНИ ДИРЕКЦИЯДА

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


16. Шартномалар, экспорт контрактлари ва қўшимча битимларни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш Дирекция томонидан улар берилган ёхуд ҳудудий саноат ярмаркалари савдоларининг ташкилотчиларидан олинган пайтдан бошлаб икки иш куни мобайнида амалга оширилади.


17. Шартномани рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 13 ва 14-бандлари талабларига мувофиқ бўлган тақдирда шартнома ёки олдин рўйхатдан ўтказилган шартномага қўшимча битим шартномалар реестрига киритилади, унга рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами берилади ва шартнома ёки қўшимча битимнинг ҳар бир саҳифасига Дирекциянинг ваколатли шахси имзоси қўйилган ҳолда тегишли штамп босилади.


18. Тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 14-банди талабларига мувофиқ бўлган тақдирда экспорт контракти ёки олдин рўйхатдан ўтказилган экспорт контрактига қўшимча битим экспорт контрактлари реестрига киритилади ва унга рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами берилади.


19. Тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 13 ва 14-бандлари талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда Дирекция ҳужжатлар тақдим этилган пайтдан бошлаб икки иш куни мобайнида ариза берувчига шартнома ёки қўшимча битимни рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида асосланган хулосани юборади.

Ариза берувчи фикр-мулоҳазалар ва камчиликларни бартараф этгандан кейин ҳужжатларни тегишли хат билан бирга Дирекцияга такроран тақдим этишга ҳақлидир.


20. Шартнома ёки олдин рўйхатдан ўтказилган шартномага қўшимча битимнинг рўйхатдан ўтказилган асл нусхаси ариза берувчининг вакилига у шахсни ва шахснинг ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатларни (ишончнома) тақдим этгач берилади.

Шартнома томонлардан бирининг мурожаати бўйича Дирекция томонидан икки иш куни мобайнида ушбу Низомга 2а-иловага мувофиқ шакл бўйича шартномалар реестридан кўчирма берилади.


ЎзР ВМ 20.03.2017 й. 211-сон Қарорига (рус тилида қабул қилинган) мувофиқ 20-1-банд киритилган.


21. Рўйхатдан ўтказилган экспорт контракти ёки олдин рўйхатдан ўтказилган экспорт контрактига қўшимча битим бўйича ариза берувчининг вакилига ушбу Низомга 2б-иловага мувофиқ шакл бўйича экспорт контрактлари реестридан кўчирма берилади.


22. Шартнома, экспорт контракти ёки қўшимча битимни реестрдан чиқариш, шартнома томонларидан бирининг ёзма талабига кўра ёки шартнома томонларини (экспорт қилишга шартнома тузилган тақдирда - экспорт қилувчини) ёзма хабардор қилган ҳолда, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда амалга оширилади.






Низомга

1а-ИЛОВА



Шартномани рўйхатдан ўтказиш (мақсад

шартномасини ҳисобга қўйиш) тўғрисида

АРИЗА


         


(корхонанинг номи)

қуйидаги маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) етказиб беришга шартномани рўйхатдан ўтказишингизни (мақсад шартномасини реестрга киритишингизни) сўрайди:

Сотиб олинадиган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) номи



ТИФ ТН бўйича коди



Харидор



Харидорнинг СТИР



Харидорнинг идоравий мансублиги



Ишлаб чиқарувчи



Ишлаб чиқарувчининг СТИР



Ишлаб чиқарувчининг идоравий мансублиги



Ушбу аризага __________ санадаги ___ рақамли (____ варақли) шартнома ва унинг нусхаси илова қилинади.

Ўз ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришга шартномаларни Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Дирекциясида рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом билан таништирилган.

Раҳбар (ёки _____ санадаги ____ рақамли ишончнома асосида ваколатли шахс)


       


(Ф.И.О.) Имзо/Муҳр

Ариза берилган сана

201__ йил "___" ____________


Телефон: ________________

Факс: ____________________

Ташкилотнинг e-mail: _________

Ташкилот сайтининг манзили: www._________






Низомга

1б-ИЛОВА



Экспорт контрактини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида

АРИЗА


       


(экспорт қилувчи корхонанинг номи)

    

қуйидаги маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб беришга экспорт контрактини рўйхатдан ўтказишингизни сўрайди:

Маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) номи



ТИФ ТН бўйича коди



Харидор



Харидорнинг мамлакати



Ишлаб чиқарувчи



Ишлаб чиқарувчининг СТИР



Ишлаб чиқарувчининг идоравий мансублиги



Ушбу аризага __________ санадаги ___ рақамли (____ варақли) экспорт контракти ва унинг нусхаси илова қилинади.

Ўз ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришга шартномаларни Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Дирекциясида рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом билан таништирилган.

Раҳбар (ёки _____ санадаги ____ рақамли ишончнома асосида ваколатли шахс)


       


(Ф.И.О.) Имзо/Муҳр

Ариза берилган сана

201__ йил "___" ____________


Телефон: ________________

Факс: ____________________

Ташкилотнинг e-mail: _________

Ташкилот сайтининг манзили: www._________






Низомга

2а-ИЛОВА



ШАРТНОМАЛАР РЕЕСТРИ

Т/р

Шарт-

номанинг

рўйхатдан

ўтказиш

рақами


Вазирлик,

идора ва

хўжалик

бирлаш-

масининг

номи


Хари-

дор

Хари-

дор-

нинг

СТИР


Вазирлик,

идора ва

хўжалик

бирлаш-

масининг

номи


Ишлаб

чиқа-

рувчи


Ишлаб

чиқа-

рув-

чининг

СТИР


Маҳсу-

лотлар

(ишлар,

хизмат-

лар)


Ўлчов

бир-

лиги


Шартнома

бўйича ҳажми


ТИФ

ТН

коди


миқ-

дори


суммаси

(ҚҚСсиз

млн. сўм)



































      





Низомга

2б-ИЛОВА



ЭКСПОРТ КОНТРАКТЛАРИ РЕЕСТРИ

Т/р


Экспорт

контракти-

нинг

рўйхатдан

ўтказиш

рақами


Вазирлик,

идора ва

хўжалик

бирлаш-

масининг

номи


Ишлаб

чиқа-

рувчи


Ишлаб

чиқа-

рув-

чининг

СТИР


Хари-

дор


Хари-

дорнинг

мамлакати


Маҳсу-

лотлар (ишлар,

хизмат-

лар) номи


Ўлчов

бир-

лиги


Шартнома

бўйича ҳажми


Экс-

порт

қилувчи


ТИФ

ТН

коди


миқ-

дори


суммаси

(минг

АҚШ

дол-

лари)



































"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 19 май, 20-сон, 223-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 5-сон, 43-модда