язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Халқаро кўргазмалар, танловлар, савдолар, кимошди савдолари, ярмаркалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2009 й. 335-сон "Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси дирекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2009 й.

N 335


ХАЛҚАРО САНОАТ ЯРМАРКАСИ ВА КООПЕРАЦИЯ

БИРЖАСИ ДИРЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ  ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси дирекцияси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси дирекцияси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади):

мустақил юридик шахс ҳисобланади ва давлат корхонаси шаклида ташкил этилади;

Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида тузилган шартномалар (контрактлар)ни рўйхатдан ўтказишда, хўжалик юритувчи субъектларга улар ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб бериш юзасидан шартномалар (контрактлар) тузишда кўмаклашиш хизматлари учун ундириладиган воситачилик ҳақи, халқаро молиявий институтлар ва донор ташкилотларнинг грант маблағлари, ҳомийлик ёрдами, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.


3. Дирекция "Ўзэкспомарказ" МКК" очиқ акциядорлик жамиятининг Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 107-уйдаги биносида жойлаштирилсин.


4. "Ўзэкспомарказ" МКК" очиқ акциядорлик жамияти бир ой муддатда:

Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи фойдаланаётган жиҳозлар ва асбоб-ускуналарни Дирекция балансига берсин;

Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 2010 йил учун тузилган шартномалар (контрактлар)ни рўйхатдан ўтказганлик учун тушган воситачилик ҳақини Дирекциянинг ҳисоб рақамига ўтказсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг доимий фаолият кўрсатувчи ташкилий қўмитасига Дирекциянинг самарали фаолиятини таъминловчи маълумотларнинг ахборот базаларини шакллантиришда ва доимий равишда янгилаб боришда ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун киритсин.


6. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 11 апрелдаги 67-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 11 апрелдаги 67-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2009 йил 26 февралдаги 55-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 52-сон, 573-модда.