язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Халқаро кўргазмалар, танловлар, савдолар, кимошди савдолари, ярмаркалар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.09.2007 й. ПҚ-695-сон "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазма мажмуаси" ОАЖ кўргазма-ярмарка фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.09.2007 й.

N ПҚ-695


"ЎЗЭКСПОМАРКАЗ" МИЛЛИЙ КЎРГАЗМА

МАЖМУАСИ" ОАЖ КЎРГАЗМА-ЯРМАРКА

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Кўргазма-ярмарка фаолияти соҳасида тадбирлар қатнашчиларига кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш ва турларини кўпайтириш ҳамда "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазма мажмуаси" очиқ акциядорлик жамияти негизида Ўзбекистон Республикаси Халқаро савдо-кўргазма марказини янада ташкиллаштириш учун шарт-шароитларни шакллантириш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан "Ўзэкс помарказ" МКМ" ОАЖнинг иловага* мувофиқ ҳудуди ва объектларини шахсий ҳамда қарз маблағлари ҳисобига молиялаштириб қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа тайёрланди ва уни амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда.


2. "Ўзэкспомарказ" МКМ" ОАЖ ҳудуди ва объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида олиб келинадиган асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари ва мебеллар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ, божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро савдо-кўргазма комплекси қурилишини тугаллаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 8 ноябрдаги 386-сонли қарорининг 7-бандида назарда тутилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2011 йилнинг 1 майигача узайтирилсин.


4. Белгилансинки, ушбу Қарорда назарда тутилган имтиёзлар берилиши натижасида бўшайдиган маблағар, "Ўзэкспомарказ" МКМ" ОАЖ ҳудуди ва объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш учун жалб қилинган кредитларни тўлашга йўналтирилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Ўзэкспомарказ" МКМ" ОАЖ ҳудуди ва объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги Инвестиция дастурига киритсин.


6. Мазкур Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2007 йил, 9-сон, 462-модда.