язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Халқаро кўргазмалар, танловлар, савдолар, кимошди савдолари, ярмаркалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.11.2002 й. 386-сон "Халқаро савдо-кўргазма комплекси қурилишини тугаллаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.11.2002 й.

N 386



ХАЛҚАРО САВДО-КЎРГАЗМА

КОМПЛЕКСИ ҚУРИЛИШИНИ ТУГАЛЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тошкент шахридаги Халқаро савдо-кўргазма комплекси фаолиятини кенгайтириш, маркетинг ва ахборот таъминоти соҳасида кўрсатилаётган хизматлар самарадорлигини ошириш, ярмарка ва кўргазмаларни юқори халқаро даражада ўтказиш мақсадида Вазирлар Махкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг "Ўзэкспомарказ" РКСМ марказий павильонини реконструкция қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

"Ўзэкспомарказ" РКСМ марказий павильонини фойдаланишга тайер ҳолда реконструкция қилишнинг "Ай-Сель" (Туркия) фирмаси томонидан қурилаетган Халқаро савдо-кўргазма комплекси лойиҳаси доирасида амалга оширилиши,

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги томонидан "Ўзэкспомарказ" РКСМ марказий павильонини реконструкция қилиш юзасидан "Ай-Сель" фирмаси билан асосий контрактга 2464,0 минг АҚШ доллари миқдорида қўшимча битим имзоланганлиги;

қўшимча битим қийматининг 2094,4 минг АҚШ доллари миқдоридаги 85 фоизини маблағ билан таъминлаш Туркэксимбанк маблағларини қайта молиялаш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кредити ҳисобига амалга оширилиши;

қўшимча битим қийматининг 369,6 минг АҚШ доллари миқдоридаги 15-фоизига ҳақ тўлаш Халқаро савдо-кўргазма комплекси қурилишида улуш қўшиб қатнашиш шартларида ташқи савдо компанияларининг маблағлари ҳисобига амалга оширилиши;

лойиҳани амалга ошириш бўйича миллий валютадаги харажатларни маблағ билан таъминлашнинг "Ўзэкспомарказ" РКСМнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилиши;

асосий қарзни, фоизларни, воситачилик ҳақини ҳамда кредитга хизмат кўрсатиш бўйича бошқа харажатларни тўлаш кредит битимлари шартларига мувофиқ ташқи савдо компаниялари ва "Ўзэкспомарказ" РКСМ мажбуриятларига кўра улар маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки белгиланган тартибда қарз битими тузсин ҳамда Туркэксимбанк маблағларининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига қайта молиялаштирилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири жалб этилаётган кредит бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мажбуриятлари бўйича Туркэксимбанкка Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан белгиланган тартибда кафолат беришга вакил қилинсин,


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматанинг кафолати юзасидан қарз битимига иловада белгиланган шакл бўйича юридик хулосани белгиланган тартибда расмийлаштирсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги "Ўзэкспомарказ" РКСМ марказий павильонини реконструкция қилиш лойиҳасини Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги Инвестиция дастурига киритсин.


7. "Ўзэкспомарказ" РКСМ объект фойдаланишга топширилган вақтдан бошлаб беш йил муддатга истисно тариқасида даромад (фойда) солиғи, мол-мулк солиғи ва ер солиғи тулашдан озод қилинсин.

9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент шаҳар, Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Сувга чўкканларни қутқариш жамияти ва "Сервеко" қўшма корхонасининг уларни жойлаштириш учун бошқа бинолар берган ҳолда бир ой муддатда "Ўзэкспомарказ" РКСМ ҳудудидан чиқарилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзэкспомарказ" РКСМ буюртмасига кўра бош пудратчининг хорижий хизматчилари ва мутахассисларига ҳамда жалб этиладиган хорижий шерикларга меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи билан кўп марталик келиш визалари консуллик йиғимлари ундирмасдан берилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзэкспомарказ" РКСМ буюртмасига кўра бош пудратчининг хорижий хизматчилари ва мутахассислари ҳамда жалб этиладиган хорижий шерикларнинг давлат божи ундирмасдан вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги "Ўзэкспомарказ" РКСМ буюртмасига кўра "Ўзэкспомарказ" РКСМнинг марказий павильонини реконструкция қилишга жалб этиладиган бош пудратчи ва субпудратчи ташкилотларнинг хорижий ходимларига меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун зарур рухсатномалар (лицензиялар) ўз вақтида берилишини таъминласин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов