Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджетдан ташқари ва бошқа фондлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.2003 й. 173-сон "Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.04.2003 й.

N 173



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА КЎМАКЛАШУВЧИ ДАВЛАТ

ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА

УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида" ва "Бюджет тизими тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағларини ундириш, ҳисобга олиш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасига маблағларнинг тўлиқ тушиши устидан қатъий ва ҳамма жойда назорат ўрнатсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига Молия вазирлиги ҳамда Марказий банк билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасига бошқа давлатлар ташкилотлари ва фуқароларидан тушадиган маблағларни ўтказиш учун хорижий валютада ҳисоб рақами очишга рухсат этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги кўрсатиб ўтилган валюта маблағларидан аҳолини иш билан таъминлаш билан боғлиқ мақсадларда фойдалансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 24 июндаги 310-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолини иш билан таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартибига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 2 апрелдаги

173-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 24 июндаги 310-сон қарори билан тасдиқланган

Аҳолини иш билан таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш

ва амалга ошириш тартибига киритилаётган ўзгартиришлар


1. "Дастурни ишлаб чиқишнинг умумий масалалари" бўлимида:

биринчи ва бешинчи хат бошидаги "Меҳнат вазирлиги" сўзлари "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хат бошидаги "органлари" ва "вилоят меҳнат бошқармаларига" сўзлари тегишли равишда "бўлимлари" ва "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармаларига" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хат бошидаги "Вилоят меҳнат бошқармалари", "Меҳнат вазирлигига" сўзлари тегишли равишда "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармалари", "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. "Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига иш ўринлари барпо этиш дастурини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар" бўлимининг 2-бандида:

биринчи хат бошидаги "вилоят меҳнат органлари" сўзлари "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хат бошидаги "Меҳнат вазирлиги" сўзлари "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. "Дастурни амалга ошириш" бўлимида:

биринчи хат бошидаги "Меҳнат вазирлигига" сўзлари "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хат бошидаги "Меҳнат вазирлигига" сўзлари "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 2 апрелдаги

173-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 31 декабрдаги 606-сон қарори, 1-банддан ташқари.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 31 декабрдаги 606-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1993 йил 8 июндаги 277-сон қарори.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 31 декабрдаги 606-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1998 йил 8 майдаги 197-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-банди.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 4, 28-модда.






































Время: 0.1217
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск