ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқаролик /Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш Тартиби (ЎзР ВМ 31.05.1996 й. 200-сон қарорига илова)
Вазирлар Маҳкамасининг
1996 йил 31 майдаги
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг
шахсий идентификация рақамини аниқлаш
ТАРТИБИ
1. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, машинада ҳисобланадиган ҳужжатлар учун 1 САО халқаро стандарти талабларига биноан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортларида ва бошқа ҳужжатларда фойдаланиш учун зарурдир.
2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами - қуйидаги тартибда жойлашган ўн тўртта ўн рақамидан иборат бўлади:
Тузилма коди
X |
XXXXXX |
XXX |
XXX |
X |
|
|||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
назорат рақами |
|
||||||||||||
|
|
|||||||||||||
|
|
|||||||||||||
|
фуқаронинг тартиб рақами |
|
||||||||||||
|
(001-999) |
|||||||||||||
|
|
|||||||||||||
|
туман, шаҳар коди |
|
||||||||||||
|
(001-999) |
|||||||||||||
|
|
|||||||||||||
|
туғилган сана |
|
||||||||||||
|
(кун, ой, йил) |
|||||||||||||
|
|
|||||||||||||
|
туғилган асри ва жинси индекси |
|
||||||||||||
|
(1-6) |
2.1. гуруҳ: Жинси ва туғилган асри индекси
1 - 1800.1.01. - 1899.31.12 да туғилган эркаклар;
2 - 1800.1.01. - 1899.31.12 да туғилган аёллар;
3 - 1900.1.01. - 1999.31.12 да туғилган эркаклар;
4 - 1900.1.01. - 1999.31.12 да туғилган аёллар;
5 - 2000.1.01. - 2099.31.12 да туғилган эркаклар;
6 - 2000.1.01. - 2099.31.12 да туғилган аёллар.
2.2. гуруҳ: Форматдаги туғилган сана: ЙЙООКК (йил, ой, кун).
2.3. гуруҳ: Туман, шаҳар коди.
2.4. гуруҳ: Ушбу кунда туғилган ва ушбу туманда, шаҳарда паспорт олган фуқаронинг тартиб рақами.
Тартиб рақами паспортларни олиш навбатига мувофиқ ҳисоблагич бўйича ҳосил бўлади.
2.5. гуруҳ: Контроль рақами.
Контроль рақами (14-позиция) 10 модули бўйича доимий равишда такрорланувчи 731 731... салмоқ функцияси билан қуйидаги тарзда ҳисобланади:
Рақамли маълумотларнинг тегишли элементи рақами тегишли мунтазам позицияда турган салмоқ кўрсаткичига чапдан ўнга кўпайтирилади.
Ҳар бир кўпайтириш натижалари жамланади.
Ҳосил бўлган йиғинди 10 (модуль)га бўлинади.
Бўлишда қолган қолдиқ контроль рақами ҳисобланади.
Коднинг ҳақиқийлиги текширилади.
1-мисол.
1963 йил 12 октябрда туғилган, 024 тартиб рақами берилган эркак учун ҳисобланган контроль рақами.
3 12 10 63 204 024
7 31 73 17 317 317
------------------------------------
21 32 70 621 6028 0228
Ҳосил бўлган рақамлар жамланади:
21+3+2+7+0+6+21+6+0+28+0+2+28=124
Натижа 10 га бўлинади: 124/10-12 (қолдиқ - 4), шундай қилиб контроль рақами 4 га тенг, фуқаронинг коди эса:
3 121063 204 024 4
2-мисол.
1940 йил 2 январда туғилган, 001 тартиб рақами берилган аёл учун ҳисобланган контроль рақами.
4 02 01 40 205 001
7 31 73 17 317 317
------------------------------------
28 02 03 40 6035 007
Ҳосил бўлган рақамлар жамланади:
28+0+2+0+3+4+0+6+0+35+0+0+7+=85
Натижа 10 га бўлинади: 85/10=8 (қолдиқ - 5), шундай қилиб контроль рақами 5 га тенг, фуқаронинг коди эса:
4 020140 205 001 5