Diqqat!

Hujjat o`z kuchini yo`qotgan.
Batafsil ma`lumotlar hujjat boshida.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқаролик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.03.1997 й. 143-сон "МДҲ давлатлари фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлишларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.03.1997 й.

N 143



МДҲ ДАВЛАТЛАРИ ФУҚАРОЛАРИНИНГ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ВАҚТИНЧА

БЎЛИШЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида Паспорт тизими тўғрисидаги Низомни амалга киритиш ҳақида" 1994 йил 23 декабрдаги Фармонини бажариш юзасидан, фуқароларнинг визасиз юришларини ҳисобга олишни тартибга солиш мақсадида ва "Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари фуқароларининг бу мамлакатлар ҳудудида визасиз юришлари тўғрисида" МДҲ давлатлари бошлиқлари Битимининг 4-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Илова қилинаётган МДҲ давлатлари фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлишларини рўйхатдан ўтказиш қоидалари тасдиқлансин.


2. Фуқароларни рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан чиқариш масалаларини кўриб чиқиш ички ишлар органлари зиммасига юклансин.


3. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлишни рўйхатдан ўтказиш қоидасини бузувчи фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


4. Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, Ички ишлар вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлишларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида аҳоли ўртасида зарур тушунтириш ишларини олиб борсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Б.Ҳ. Ғуломов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамаси Раиси                                           И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1997 й., N 3, 13-модда.

















Время: 0.0044
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish