Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Молия вазирлигининг 61-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2002-46-сон "Юридик шахсларнинг даромадига (фойдасига) солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 23.05.2002 й. Қарори (АВ томонидан 10.06.2002 й. 1109-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.06.2002 й.

N 1109-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.05.2002 й.

N 61


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

23.05.2002 й.

N 2002-46

ҚАРОРИ



Юридик шахсларнинг даромадига (фойдасига)

солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга

тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2002 йил 20 июндан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 14 январдаги 15-сон ва 2002-12-сон билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 13 мартда 1109-сон билан рўйхатга олинган) "Юридик шахсларнинг даромадига (фойдасига) солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқномага Иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Молия вазири                                       М.Б.Нурмуратов



Давлат солиқ қўмитаси раиси               У.И.Камилов





Қарорга

ИЛОВА



Юридик шахсларнинг даромадига (фойдасига)

солииадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга

тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. 22-банднинг б) кичик бандининг тўртинчи хатбошисидаги "енгилдан ташқари" сўзлари чиқариб ташлансин.

2. 28-банддаги "32" рақами "31" рақами билан алмаштирилсин.

3. 32-бандда:

Биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Даромад (фойда) солиғини тўловчилар, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналардан ташқари ўзлари ҳисобда турган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ шаклда даромад (фойда) солиғи бўйича ҳисоб-китобларни ўсиб борувчи якун билан чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатларида тақдим қиладилар".

Биринчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар солиқ рўйхатига олинган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига даромад (фойда) солиғи бўйича ҳисоб-китобларни ўсиб борувчи якун билан, ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25 санасидан кечикмай, йил бўйича эса - йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида топширадилар".


Иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси Молиявий қонунлари" тўплами, 2002 йил, 8-сон

















Время: 0.0345
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш