язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.06.2012 й. 172-сон "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудида "Uzkabel" очиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонаси билан биргаликда янгидан ташкил этилаётган қўшма корхона базасида куч кабеллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш" инвестиция лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.06.2012 й.

N 172


"НАВОИЙ" ЭРКИН ИНДУСТРИАЛ-ИҚТИСОДИЙ

ЗОНАСИ ҲУДУДИДА "UZKABEL" ОЧИҚ АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТИ ҚЎШМА КОРХОНАСИ БИЛАН БИРГАЛИКДА

ЯНГИДАН ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН ҚЎШМА КОРХОНА

БАЗАСИДА КУЧ КАБЕЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ" ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудида жаҳон стандартларига жавоб берадиган ва жаҳон бозорларида харидоргир бўлган юқори қўшимча қийматли рақобатбардош маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш бўйича замонавий юқори технологияли ишлаб чиқаришлар ташкил этишни янада кенгайтириш ва жадаллаштириш, шунингдек жалб этилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўз вақтида ўзлаштирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақобатбардош маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш ва ўзлаштириш ҳажмини кенгайтириш бўйича дастлабки чора-тадбирлар дастури тўғрисида" 2011 йил 4 октябрдаги ПҚ-1623-сон қарорига мувофиқ 2012-2013 йилларда умумий қиймати 20 455,0 минг АҚШ долларига тенг бўлган "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудида "Uzkabel" очиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонаси билан биргаликда янгидан ташкил этилаётган қўшма корхона базасида куч кабеллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш назарда тутилганлиги;

кўрсатиб ўтилган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудида "Олмалиқ КМК" ОАЖ, "Uzkabel" ОАЖ қўшма корхонаси ва "Gulf Cable Trading Company" (ХХР) компанияси томонидан юқори кучланишли кабеллар ва йиллик ҳажми 10 минг км ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг камида 60 фоизи ҳажмини экспорт қилиш прогноз қилинаётган тўқилган полиэтилен изоляцияли ўзакли изоляцияланган симлар ишлаб чиқариш бўйича устав фонди 18,8 млн АҚШ долларини ташкил этадиган "Нayat Power Cable Systems" МЧЖ қўшма корхонаси ташкил этилганлиги;

"Нayat Power Cable Systems" МЧЖ қўшма корхонасининг устав фондида муассислар улуши қуйидаги миқдорларда: "Олмалиқ КМК" ОАЖ ва "Uzkabel" ОАЖ қўшма корхонаси улуши - 25 фоиздан, "Gulf Cable Trading Company" компанияси (ХХР) улуши - 50 фоиз этиб белгиланганлиги;

"Нayat Power Cable Systems" МЧЖ қўшма корхонаси томонидан кўрсатиб ўтилган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида танловда танлаб олиш натижалари бўйича белгиланган тартибда бош лойиҳаловчи "Навоийхўжаликлойиҳа" МЧЖ ва фойдаланишга тайёр шартларида объект қурилиши бўйича бош пудратчи "Навоийфризоне" МЧЖ белгиланганлиги, етакчи хорижий компанияларда 14 551,0 минг АҚШ долларига тенг суммага замонавий технологик асбоб-ускуналар тайёрлашга буюртмалар жойлаштирилганлиги, улардан 8 132,6 минг АҚШ доллари суммасига асбоб-ускуналар тайёрланганлиги ва қурилиш майдонига келтирилганлиги, 6 418,4 млн АҚШ доллари суммага асбоб-ускуналар жўнатишга тайёрланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ва "Нayat Power Cable Systems" МЧЖ қўшма корхонасининг инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатларини қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини лойиҳа бўйича 2012 йил 30 ноябргача тугаллаган ҳолда 4 ойга қисқартириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


3. "Нayat Power Cable Systems" МЧЖ қўшма корхонасига "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудида "Uzkabel" очиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонаси билан биргаликда янгидан ташкил этилаётган қўшма корхона базасида куч кабеллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш" инвестиция лойиҳаси бўйича қурилиш-монтаж ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларини бир вақтнинг ўзида ишлаб чиққан ҳолда 2012 йил 1 сентябргача амалга оширишга истисно тариқасида рухсат берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудида "Uzkabel" очиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонаси билан биргаликда янгидан ташкил этилаётган қўшма корхона базасида куч кабеллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш" инвестиция лойиҳаси бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини ҳамда лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишлари сифатли бажарилиши устидан давлат архитектура-қурилиш назорати амалга оширилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари У.У. Розуқулов ва Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 23-24-сон, 266-модда