язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар/ "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонасида товарларни расмийлаштиришда божхона юк декларациясини тўлдириш Қоидалари (АВ томонидан 12.11.2010 й. 2154-сон билан рўйхатга олинган Давлат божхона қўмитасининг 15.10.2010 й. 01-02/12-24-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 12 ноябрда 2154-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитасининг

2010 йил 15 октябрдаги

01-02/12-24-сон қарорига

ИЛОВА



"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий

зонасида товарларни расмийлаштиришда

божхона юк декларациясини тўлдириш

ҚОИДАЛАРИ


Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонуни 6-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) ва Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 апрелдаги 120-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 17-сон, 215-модда) билан тасдиқланган "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудидаги алоҳида божхона режими тўғрисидаги низомга мувофиқ "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонасига (бундан кейинги ўринларда "Навоий" ЭИИЗ деб юритилади) жойлаштирилаётган ва ундан чиқарилаётган товарларга божхона юк декларациясини (бундан кейинги ўринларда БЮД деб юритилади) тўлдириш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Навоий" ЭИИЗга жойлаштирилаётган ва ундан чиқарилаётган товарларга БЮД "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисида"ги йўриқнома (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) (бундан буён матнда Йўриқнома деб юритилади) асосида тўлдирилади.

2. Товарларни "Навоий" ЭИИЗга олиб кириш ва ундан олиб чиқиш вақтида божхона расмийлаштируви учун божхона органларига Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексида назарда тутилганлардан қўшимча равишда мазкур Қоидаларнинг иловада келтирилган ҳужжатлар тақдим этилади.

3. Илгари вақтинча сақлаш, эркин омбор ва божхона омбори божхона режимига жойлаштирилган товарлар тўғридан-тўғри эркин божхона зонаси божхона режимига расмийлаштирилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида илгари вақтинча олиб кириш ва қайта ишлаш божхона режимларига жойлаштирилган чет эл товарлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига илгари вақтинча олиб чиқиш ва қайта ишлаш божхона режимларига жойлаштирилган товарлар белгиланган тартибда бошқа божхона режимига расмийлаштирилгандан сўнг, эркин божхона зонаси божхона режимига расмийлаштирилиши мумкин.


II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТОВАРЛАРИНИ

"НАВОИЙ" ЭИИЗГА ЖОЙЛАШТИРИШДА

БЮДНИ ТЎЛДИРИШ


4. Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси томонидан БЮДнинг қуйидаги графалари тўлдирилади: 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 9, 11, 12, 13, 14, 17, 17а, 18, 19, 20, 22, 23, 24, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 49, 50, 54, "В" ва "С".

5. Ушбу Қоиданинг 4-бандида кўрсатиб ўтилган БЮД графалари (1, 17, 17а, 43, 44-графалардан ташқари), Йўриқноманинг 4-бобига мувофиқ тўлдирилади.

6. БЮДнинг 1, 17, 17а, 43, 44-графалари қуйидагича тўлдирилади:

1-графа. "Декларация тури":

графанинг биринчи бўлмасида товарларни олиб ўтиш йўналиши кўрсатилади - "ЭК";

графанинг иккинчи бўлмасида божхона режими коди эркин божхона зона "71" кўрсатилади;

графанинг учинчи бўлмасида товарлар электрон шаклда декларацияланганда "ЭД" ёзуви кўрсатилади, қоғоз шаклда декларацияланганда ушбу бўлма тўлдирилмайди.

17-графа. "Келиб тушадиган мамлакат":

графада "Ўзбекистон" кўрсатилади.

17а-графа. "Келиб тушадиган мамлакат коди":

графада Дунё мамлакатлари таснифлагичига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг коди кўрсатилади.

43-графа.

Мазкур графада қуйидагилар кўрсатилади:

"1" - агар "Навоий" ЭИИЗ қатнашчисининг ўз эҳтиёжлари учун мўлжалланган маҳсулотни "Навоий" ЭИИЗга жойлаштирилса;

"0" - агар "Навоий" ЭИИЗ қатнашчисининг ўз эҳтиёжлари учун мўлжалланмаган маҳсулотни "Навоий" ЭИИЗга жойлаштирилса.

44-графа. "Қўшимча маълумотлар/тақдим этилаётган ҳужжатлар":

Графада 899 тартиб рақами остида мазкур Қоидаларнинг иловасида келтирилган ҳужжатларнинг рақами ва санаси кўрсатилади.


III. ЧЕТ ЭЛ ТОВАРЛАРИНИ "НАВОИЙ" ЭИИЗГА

ЖОЙЛАШТИРИШДА БЮДНИ ТЎЛДИРИШ


7. Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси томонидан БЮДнинг қуйидаги графалари тўлдирилади: 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 9, 11, 12, 13, 14, 15, 15а, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 48, 49, 50, 54, "В" ва "С".

8. Ушбу Қоиданинг 7-бандида кўрсатиб ўтилган графалар (1, 43 ва 44-графалардан ташқари) Йўриқноманинг 5-бобига мувофиқ тўлдирилади.

9. БЮДнинг 1, 43 ва 44-графалари қуйидагича тўлдирилади:

1-графа. "Декларация тури":

графанинг биринчи бўлмасида товарларни олиб ўтиш йўналиши кўрсатилади - "ИМ";

графанинг иккинчи бўлмасида божхона режими коди эркин божхона зона "71" кўрсатилади;

графанинг учинчи бўлмасида товарлар электрон шаклда декларацияланганда "ЭД" ёзуви кўрсатилади, қоғоз шаклда декларацияланганда ушбу бўлма тўлдирилмайди.

43-графа.

Мазкур графада қуйидагилар кўрсатилади:

"1" - агар "Навоий" ЭИИЗ қатнашчисининг ўз эҳтиёжлари учун мўлжалланган маҳсулотни "Навоий" ЭИИЗга жойлаштирилса;

"0" - агар "Навоий" ЭИИЗ қатнашчисининг ўз эҳтиёжлари учун мўлжалланмаган маҳсулотни "Навоий" ЭИИЗга жойлаштирилса.

44-графа. "Қўшимча маълумотлар/тақдим этилаётган ҳужжатлар":

Графада 899 тартиб рақами остида мазкур Қоидаларнинг иловасида келтирилган ҳужжатларнинг рақами ва санаси кўрсатилади.


IV. "НАВОИЙ" ЭИИЗГА ЖОЙЛАШТИРИЛГАН

ТОВАРЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИДАН ТАШҚАРИГА ОЛИБ ЧИҚИШДА

БЮДНИ ТЎЛДИРИШ


10. Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси томонидан БЮДнинг қуйидаги графалари тўлдирилади: 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 9, 11, 12, 13, 14, 15, 15а, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 48, 49, 50, 54, "В" ва "С".

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатиб ўтилган графалар (37 ва 44-графалардан ташқари) Йўриқноманинг 4 ва 6-бобларига мувофиқ тўлдирилади.

"Навоий" ЭИИЗга жойлаштирилган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишда БЮДнинг 37 ва 44-графалари қуйидагича тўлдирилади:

7-графа "Процедура":

а) "Навоий" ЭИИЗга жойлаштирилган чет эл товарларини ўзгартирилмаган ҳолатда реэкспорт божхона режимига расмийлаштиришда "11 71 074";

б) "Навоий" ЭИИЗга жойлаштирилган Ўзбекистон Республикаси товарларини ўзгартирилмаган ҳолатда экспорт божхона режимига расмийлаштиришда "10 71 174";

в) "Навоий" ЭИИЗда ишлаб чиқарилган товарларни экспорт божхона режимига расмийлаштиришда "10 71 274" кўрсатилади.

44-графа. "Қўшимча маълумотлар/тақдим этилаётган ҳужжатлар":

Графада 899 тартиб рақами остида мазкур Қоидаларнинг иловасида келтирилган ҳужжатларнинг рақами ва санаси кўрсатилади.


V. "НАВОИЙ" ЭИИЗГА ЖОЙЛАШТИРИЛГАН

ТОВАРЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОЖХОНА ҲУДУДИГА ОЛИБ КИРИШДА

БЮДНИ ТЎЛДИРИШ


11. Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси томонидан БЮДнинг қуйидаги графалари тўлдирилади: 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 9, 11, 12, 13, 14, 15, 15а, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 48, 49, 50, 54, "В" ва "С".

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатиб ўтилган графалар (15, 15а, 37 ва 44-графалардан ташқари) Йўриқноманинг тегишли бобларига мувофиқ тўлдирилади.

"Навоий" ЭИИЗдан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларни расмийлаштиришда БЮДнинг 15, 15а, 37 ва 44-графалари қуйидагича тўлдирилади:

15-графа. "Ўзбекистон" кўрсатилади;

15а-графа. Дунё мамлакатлари таснифлагичига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг коди кўрсатилади.

37-графа. "Процедура":

а) "Навоий" ЭИИЗга олиб кирилган чет эл товарларини ўзгартирилмаган ҳолатда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш учун расмийлаштиришда "** 71 075";

б) "Навоий" ЭИИЗга олиб кирилган Ўзбекистон Республикаси товарларини ўзгартирилмаган ҳолатда реимпорт божхона режимига расмийлаштиришда "41 71 175";

в) "Навоий" ЭИИЗда ишлаб чиқарилган товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш учун расмийлаштиришда "** 71 275" кўрсатилади.

44-графа. "Қўшимча маълумотлар/тақдим этилаётган ҳужжатлар":

Графада 899 тартиб рақами остида мазкур Қоидаларнинг иловасида келтирилган ҳужжатларнинг рақами ва санаси кўрсатилади.





Қоидаларга

ИЛОВА



"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий

зонасида товарларни расмийлаштиришда

божхона органларига қўшимча тақдим

этиладиган ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. "Навоий" ЭИИЗ қатнашчисининг мазкур Рўйхатга келтирилган иловага мувофиқ аризаси;


2. "Навоий" ЭИИЗда рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;


3. Ишлаб чиқариш учун "Навоий" ЭИИЗ ҳудудига олиб кирилиши мўлжалланаётган товарлар тўғрисидаги маълумотлар (товарнинг номи, миқдори, Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН бўйича коди, қиймати, келиб чиқиш мамлакати);


4. Ишлаб чиқариш учун товарлар (хорижий товарлар ва Ўзбекистон товарлари) ҳамда маҳсулотлар билан амалга ошириладиган операциялар ва бундай операцияларни амалга ошириш натижасида олинадиган маҳсулотни ишлаб чиқаришдаги уларнинг сарфлаш нормалари тўғрисидаги маълумотлар;


5. Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиб кетишга, "Навоий" ЭИИЗнинг бошқа қатнашчисига ёки "Навоий" ЭИИЗ қатнашчиси ҳисобланмайдиган шахсга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш учун бериш (бегоналаштириш) мўлжалланаётган маҳсулот тўғрисидаги (товарнинг номи, миқдори, Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН бўйича коди, хорижий товарлар ва Ўзбекистон товарларининг маҳсулот бирлигидаги таркиби, маҳсулот бирлигининг қиймати) маълумот.






Рўйхатга

ИЛОВА



"Навоий" ЭИИЗда товарларни божхона

расмийлаштирувидан ўтказиш учун

АРИЗА


1. Товарларга алоқадор "Навоий" ЭИИЗ қатнашчисининг номи ва манзили.


2. Шартнома рақами ва санаси.


3. Юк кузатув ҳужжатлари рақами ва санаси (инвойс, счёт-фактура, СМР, Карнет ТИР, темир йўл юк хати, авианакладной)


4. Тақдим этилган ҳужжатлар асосида товарлар таснифи:

а) товарнинг савдо ва/ёки техник тафсилоти;

б) ТИФ ТН бўйича код рақами (товарнинг 10 белгили коди кўрсатилади);

в) товарнинг ўлчов бирлигидаги миқдори (кг, литр, метр, дона ва ҳ. к.);

г) товарнинг шартнома бўйича қиймати.


5. "Навоий" ЭИИЗда товарлардан фойдаланадиган шахснинг номи ва манзили (агар товарлар фойдаланиш учун беришга (бегоналаштириш) мўлжалланаётган бўлса).


6. "Навоий" ЭИИЗда товарлардан фойдаланиш учун "Навоий" ЭИИЗ бошқа қатнашчисига бериладиган (бегоналаштириш) тақдирда 15 кун олдин божхона органига хабар бериш бўйича маълумот.



Сана, имзо, муҳр



Изоҳ: кўп турдаги товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун ариза берилганда, тақдим этилган ҳужжатлар асосида товарлар таснифи алоҳида варақда кўрсатилиши мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 46-сон, 418-модда.